Абдуллаева Дилфуза Абдужалиловнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Махсус ташкилот ва муассасаларнинг Бухоро меъморий обидаларини таъмирлашдаги фаолияти (ХХ асрнинг 20-80-йиллари)” мавзусидаги 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2020.1.PhD/ Tar 596
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07 рақамли Илмий кенгаш
Илмий  раҳбар:  Тўраев Ҳалим Ҳожиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Комилжон Раҳматович тарих фанлари доктори (DSc), доцент, Алмееев Роберт  Валиевич тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II.Тадқиқотнинг мақсади: ХХ асрнинг 20-80-йилларида махсус ташкилот ва муассасаларнинг Бухоро шаҳридаги меъморий обидаларни таъмирлаш билан боғлиқ фаолиятини тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Турккомстарис ҳамда Средазкомстарис мутахассис-олимларидан иборат комиссиялар тузилиши ва уларнинг Бухородаги меъморий ёдгорликларни тарихий-археологик, топографик йўналишда тадқиқ этиш мақсадида экспедициялар юборилиши натижасида меъморий обидаларнинг дастлабки тизимли муҳофазаси, рўйхатга олиниши ва таъмирланишига эришилганлиги далилланган.
Маблағ ажратилиши билан боғлиқ доимий муаммоларнинг мавжудлиги, ёдгорликлар эксплуатацияси, уларнинг тақдири борасида маҳаллий ҳокимият органлари билан кузатилган келишмовчиликлар, мунозаралар каби омиллар Бухкомстариснинг кенг доирада фаолият юритиши учун тўсқинлик қилганлиги асосланган.
Бухоро обидалари муҳофазаси масаласида махсус ташкилот ва муассасалар саъй-ҳаракати билан Абдулазизхон мадрасаси ҳамда Тоқи Саррофон ёдгорлигининг бузилишининг олдини олишга, Гавкушон мадрасасини театрга айлантирилишига йўл қўймасликка, эски шаҳар марказидаги 3,5 га ер майдонида “Амалий санъат ва ҳунармандчилик” комбинатининг қурилишини тўхтатишга эришилганлиги аниқланган.
ХХ аср 20-80-йилларида Бухоро меъморий ёдгорликларида олиб борилган таъмирлаш фаолияти (ХХ асрнинг 20-30-йиллари – ёдгорликлар тарихий обект сифатида рўйхатга олиниб, уларда бирламчи таъмир ишлари амалга оширила бошланган давр, 40-50-йиллар – муҳофаза ва хавфсизлик йўналишида қилинган ишлар даври, 60-70-йиллар – қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари деярли мунтазам олиб борилишига эришилган давр ҳамда 80-йиллар–ёдгорликларни “замонавий” мақсадларга мослаштириш)нинг тўрт даврий босқичга ажратилиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Махсус ташкилот ва муассасаларнинг ХХ аср 20-80-йилларида Бухоро шаҳридаги меъморий обидаларни таъмирлаш билан боғлиқ фаолиятини ўрганишдаги аҳамияти хусусидаги илмий хулоса ва таклифлар асосида
 Бухоро шаҳридаги меъморий обидаларнинг ХХ аср 20-80-йилларида сақланиши, уларнинг таъмирланиши ва қайта тикланиши хусусида далиллар ҳамда хулосалар Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг “Маркетинг ва туризм” бўлими фаолиятида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 19-февралдаги 02-05/567-сон маълумотномаси). Бу музей ходимлари  ҳамда гид-экскурсаводлар учун меъморий обидаларнинг бугунги кунгача сақланиб қолиниши хусусида янги, илмий асосланган маълумотларга эга бўлишни таъминлади.  
ХХ аср 40-80-йилларида Бухоро музейи ходимларининг меъморий ёдгорликларни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, таъмирлаш ишига бевосита иштирокини тасдиқловчи идоралараро мактублар, ҳисобот, шартнома ҳужжатлари маълумотларидан  Арк вилоят ўлкашунослик музейи экспозициясини янгилашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 19-февралдаги 02-05/567-сон маълумотномаси). Изланиш натижалари Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ҳужжатлар фондининг бойишига, шунингдек, музейга ташриф  буюрувчиларнинг Бухоро маданий меросининг муҳофазаси, таъмирланиши тўғрисидаги тарихий билимларини бойишига хизмат қилган.
Тарихий ёдгорликларни таъмирлаш ишида Турккомстарис, Средазкомстарис, Узкомстарис каби махсус ташкилот ва муассаса мутахассис-олимларининг Бухородаги меъморий ёдгорликларга доир тарихий-археологик, топографик йўналишдаги тадқиқотлари, таъмирлаш, тиклаш ишидаги иштироки ва аҳамияти хусусида илмий-назарий фикрлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Сайёр дарс” номли туркум кўрсатув ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилди.(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2024-йил 9-февралдаги 06-28-204-сон маълумотномаси). Натижада, ХХ аср 20-80-йилларида таъмирлашга масъул ташкилотларнинг Бухоро шаҳридаги фаолияти меъморий обидаларнинг дастлабки тизимли муҳофазаси, рўйхатга олиниши ва қайта тикланишига қаратилганлиги хусусида телетомошабинларга илмий далилларга бой, асосли янги маълумотлар тақдим этилишига  хизмат қилган.
Бухоро шаҳридаги меъморий обидаларда ХХ асрнинг 20-80-йилларида амалга оширилган таъмирлаш ва қайта тиклаш тадбирлари билан боғлиқ ишлар кўлами ва даражасига қараб тўрт даврий хусусиятга ажратилганлиги, уларнинг муҳофазаси масаласида махсус ташкилот ва муассасалар, илмий жамоатчилик вакилларидан И.И.Умняков, М.Й.Саиджонов, В.А.Шишкин, Р.Б.Канский, Т.Ф.Гелах, С.Н.Юренев ва А.А.Асқаровлар фаолиятига доир хулосалар  “Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий марказида бажарилган “№ 2022/1 – Қадим Бухоронинг сайёҳлик имкониятларидан унумли фойдаланайлик” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилди (“Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий марказининг 2024-йил 2-февралдаги №21/01-2024-сон маълумотномаси).  Қўлланилган илмий хулосалар ёшларда ўзликни англаш, моддий маданий мерос тўғрисидаги билимларни ошириш, мавжуд тарихий ёдгорликларни халқимиз мероси сифатида асраш, уларни сайёҳлик ресурси сифатида муҳофаза қилиш заруратини янада чуқур англашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish