Саидов Жавоҳир Олимжон ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
“Жиззах воҳасининг Буюк Ипак йўли тизимидаги ўрни” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.4.PhD/Tar.1126.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университетида
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07 рақамли Илмий кенгаш
Илмий  раҳбар:  Ғойибой Бобир Собирович -  тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Тўлқин Дустбобоевич - тарих фанлари доктори (DSc), профессор,
Эргашев Жаҳонгир Юнус ўғли - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация  йўналиши: назарий аҳамиятга  молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Жиззах воҳасининг Буюк Ипак йўли тизимидаги ўрнини кўрсатиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг илк ва ривожланган ўрта асрлар даври тарихий-географиясида муҳим ўринга эга бўлган Уструшонанинг шимолий-ғарбий қисмини ташкил этган Жиззах воҳаси Буюк ипак йўлининг муҳим тармоғида жойлашгани ва бу ҳолат минтақанинг турли давлатлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқаларда ҳал қилувчи рол ўйнагани ёзма манбалар ва археологик материаллар асосида далилланган;
Жиззах воҳаси аҳолисининг ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ муносабатларининг йетакчи соҳалари (темирчилик, газламачилик, кулолчилик, тўқимачилик, кўнчилик, боғдорчилик, полизчилик), савдо карвонларига хизмат кўрсатадиган инфратузилма объектлари ва уларда кўрсатиладиган хизмат турлари (табобат, таржимонлик, хавфсизлик, саррофлик, почта-алоқа, от-уловга хизмат кўрсатиш)нинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий вазифалари аниқланган;
Жиззах воҳасидан ўтган Буюк Ипак йўлининг турли минтақалар билан боғловчи асосий “Нур йўли”, “Чоч йўли”, “Суғд йўли” каби тармоқлар ва йўналишларнинг салоҳияти, имкониятлари, таркибий қисмлари, бўлимларининг аҳамияти, даврий хусусиятлари, минтақа урбанизациясидаги ўрни ва минтақа ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсири очиб берилган;
Жиззах воҳаси ҳудудида жойлашган археологик ва маданий мерос объектлари (Ғулбо қишлоғи шимолидаги Тўрткўлтепа, Фориш туманидаги Калтепа, Отақўрғон карвонсаройи, Ғаллаорол туманидаги Хонимқўрғон, Қорақўйли қишлоғи яқинидаги Сарбозтепа, Учтепа жанубидаги Кўкровот, Қалиятепа шарқидаги Ғишттепа)нинг воҳадаги туризм маршрутларини кенгайтиришдаги ўрни аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах воҳасининг Буюк Ипак йўли тизимидаги ўрнини тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
Ўзбекистоннинг илк ва ривожланган ўрта асрлар даври тарихий-географиясида муҳим ўринга эга бўлган Уструшонанинг шимолий-ғарбий қисмини ташкил этган Жиззах воҳаси Буюк ипак йўлининг муҳим тармоғида жойлашгани ва бу ҳолат минтақанинг турли давлатлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқаларда ҳал қилувчи рол ўйнаганига доир хулосалардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи билан тасдиқланган гувоҳномага мувофиқ Жиззах давлат педагогика университети тарих йўна¬лиши талабалари учун тайёрланган “Марказий Осиё-Буюк Ипак йўли тизимида (қадим ва ўрта асрлар)” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2023-йил 25-августдаги 02/02-01-122-сонли маълумотномаси). Берилган маълумотлар Жиззах воҳасининг Буюк Ипак йўли тараққиётига қўшган ҳиссасини обектив баҳолаш ва бу борада талабаларнинг илмий-салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда;
Жиззах воҳаси аҳолисининг ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ муносабатларининг етакчи соҳалари (темирчилик, газламачилик, кулолчилик, тўқимачилик, кўнчилик, боғдорчилик, полизчилик), савдо карвонларига хизмат кўрсатадиган инфратузилма объектлари ва уларда кўрсатиладиган хизмат турлари (табобат, таржимонлик, хавфсизлик, саррофлик, почта-алоқа, от-уловга хизмат кўрсатиш)нинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий вазифаларига доир маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 6-июнда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлаш фойдаланилган (Ўзбекистон миллий  телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-июндаги 02-31-993-сон маълумот¬номаси). Бу эса телекўрсатув мазмунини мукаммал ва илмий далиллар билан бойитиш, илмий-оммабоплигини таъминлаш, тарихий-меросни сақлаш ва тарғиб қилишни кенг тарғиб этишга хизмат қилган;
Жиззах воҳасидан ўтган Буюк Ипак йўлининг турли минтақалар билан боғловчи асосий тармоқлари ва йўналишларининг салоҳияти, имкониятлари, таркибий қисмлари, бўлимларининг аҳамияти, даврий хусусиятлари, минтақа урбанизациясидаги ўрни ва минтақа ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсирига доир маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 6-июнда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлаш фойдаланилган (Ўзбекистон миллий  телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-июндаги 02-31-993-сон маълумот¬номаси). Бу эса телекўрсатув мазмунини мукаммал ва илмий далиллар билан бойитиш, илмий-оммабоплигини таъминлаш, тарихий-меросни сақлаш ва тарғиб қилишни кенг тарғиб этишга хизмат қилган;
Жиззах воҳаси ҳудудида жойлашган археологик ва маданий мерос объектлари (Ғулбо қишлоғи шимолидаги Тўрткўлтепа, Фориш туманидаги Калтепа, Отақўрғон карвонсаройи, Ғаллаорол туманидаги Хонимқўрғон, Қорақўйли қишлоғи яқинидаги Сарбозтепа, Учтепа жанубидаги Кўкрават, Қалиятепа шарқидаги Ғишттепа)нинг воҳадаги туризм маршрутларини кенгайтиришдаги ўрнига доир илмий хулосалардан “Жиззах вилояти маданияти тарихи” давлат музейи экспозицияларини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2023-йил 11-августдаги 02-06/2781-сонли маълумотномаси). Натижалар Жиззах вилояти маданияти тарихи давлат музейига ташриф буюрувчиларга воҳанинг Буюк Ипак йўли даврига оид ижтимоий-иқтисодий ҳаёт ва савдо карвонларига хизмат қилган инфратузилма объектлари ҳақида қимматли ва зарур маълумотларни беришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish