Фозилов Умид Закировичнинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Маҳаллий давлат бошқаруви органларида раҳбар кадрлар фаолиятини баҳолаш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt548
Илмий раҳбар: Хонкелдиева Гўзал Шеровна – иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият коʼрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Қиёмиддин Муфтайдинов – Андижон давлат университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори; Турсонов Бобур Ортиқмирзаевич – Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилоятида маҳаллий давлат бошқаруви органларида раҳбар кадрлар фаолиятини баҳолаш механизмини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилояти маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбар кадрлари бошқарув функсиялари самарадорлигининг халқаро миқёсдаги оптимал ҳамда миллий миқёсдаги ҳақиқий даражаларини таққослаш асосида оптималлаштирилган;
Ассесмент баҳолаш усули асосида маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбар кадрлар фаолиятини комплекс баҳолаш механизми такомиллаштирилган;
Маҳаллий давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш мақсадида “Неw публиc манагемент” тамойилини жорий қилиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш зарурияти асосланган;
Маҳаллий бошқарув самарадорлигини оширишда раҳбар кадрларнинг бошқарув компетентлигини махсус ўқув дастурлари асосида ривожлантиришнинг 2026 йилгача проноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фарғона вилояти маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбар кадрлари бошқарув функсиялари самарадорлигининг халқаро миқёсдаги оптимал ҳамда миллий миқёсдаги ҳақиқий даражаларини таққослаш асосида оптималлаштирилганлиги бўйича илмий таклифдан (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 6-декабр кунидаги 09-04/2639-сонли маълумотномаси) Фарғона вилояти маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятида фойдаланилган. Натижада маҳаллий ҳокимлик тизимидаги “Инсон ресурсларини бошқариш” бўлими иш самарадорлигини оширишга, кадрлар қўнимсизлигини 5 фоизга камайтиришга эришилган, ходимлар фаолиятини мониторинг қилиш ва ҳисоботлар тайёрлаш 2 бараварга осонлашган;
Ассесмент баҳолаш усули асосида маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбар кадрлар фаолиятини комплекс баҳолаш механизми такомиллаштирилганлиги бўйича илмий таклифдан (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 6-декабр кунидаги 09-04/2639-сонли маълумотномаси) Фарғона вилояти маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятида фойдаланилган. Натижада баҳоланувчи ходимлар фаолиятини таҳлил қилиш, уларни ўз иш фолиятига жалб қилинганлик, касбий ҳамда ижтимоий-психологик кўникмаларини баҳолаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилиб, кадрлар иш юритувида иш самарадорлигининг сезиларли даражада ошишига эришилган;
Маҳаллий давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш мақсадида “Неw публиc манагемент” тамойилини жорий қилиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш зарурияти асосланганлиги бўйича илмий таклифдан (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 6-декабр кунидаги 09-04/2639-сонли маълумотномаси) Фарғона вилояти маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятида фойдаланилган. Натижада баҳолаш ишлари самарадорлигини оширишга эришилган;
Маҳаллий бошқарув самарадорлигини оширишда раҳбар кадрларнинг бошқарув компетентлигини махсус ўқув дастурлари асосида ривожлантиришнинг 2026 йилгача проноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган илмий таклифдан (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 6-декабр кунидаги 09-04/2639-сонли маълумотномаси) Фарғона вилояти маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятида фойдаланилган. Бунинг натижасида раҳбар кадрларнинг фаолиятининг истиқболдаги асосий фаолият кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.