Умаров Азизбек Ваҳобовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фани асосида талабаларнинг медиакомпотентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped3660.
Илмий раҳбар: Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ханбабаев Хакимжон Икрамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фанини ўқитишнинг педагогик зарурати, мавжуд методик таъминоти, ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган дидактик имкониятларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фанининг мазмуни ва ўқитишнинг методик жиҳатлари медиа воситаларни касбий фаолият тавсифига асосан йўналтириш ҳамда дидактик ресурслар билан ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий масъулият ва ижодий қобилиятнинг ривожланишдаги ментал хусусиятларини адаптив қўллаш асосида аниқлаштирилган;
талабалар медиакомпетентлигини ривожлантиришнинг босқичлари ва амалий механизмлари ахборот маданиятини ривожлантиришнинг инновацион, методик, индивидуал йўналишларини медиабилимдонлик, медиаистеъмолчилик ҳамда медиакреативликнинг имплементацион хусусиятлари билан рационал дуализация муҳитига жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда касбий-педагогик фаолиятга доир ахборот маданиятни таркиб топтиришнинг методик таъминоти медиа-дидактик компетенцияни ривожлантиришга қаратилган фаолият мазмунини ўқув жараёни ва маънавий-маърифий фаолиятга интеграциялашган илмий-ижтимоий медиа лойиҳаларни функсионал дидактика қоидаларига кўра имплеминтация қилиш асосида такомиллаштирилган;
“Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фанини ўқитишнинг инновацион усуллари медиатаълимнинг илмий, педагогик, дидактик ҳамда контекстуал хусусиятлари билан медиакомпетенцияни ривожлантиришнинг амалий технологияларини адаптив қўллаш ҳамда компетенциявий талабларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фани асосида талабаларнинг медиакомпотентлигини ривожлантириш методикаси мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
медианинг каѕбиу ҳамда ѕҳахѕиу ривојланиѕҳдаги ментал хуѕуѕиуатларини адартив қоъллаѕҳ аѕоѕида аниқлаѕҳтирилган “Медиаѕаводхонлик ва ахборот маданиуати” фанининг мазмуни, редагогик олиу таълим усҳун зарурати ҳамда хуѕуѕиуатларига доир маълумотлар Оъзбекиѕтон Реѕрубликаѕи Йоѕҳлар иѕҳлари агентлиги томонидан ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир таклиф ва мулоҳазалардан фоудаланилган (Оъзбекиѕтон Реѕрубликаѕи Ёшлар иѕҳлари агентлигининг 2024-уил 14-авгуѕтдаги 1-01-21-4283-ѕон маълумотномаѕи). Натијада Ёшлар медиа маданиуатини ривојлантириѕҳнинг мазмуни, моҳиуати ва тамоуилларини аниқлаѕҳтириѕҳ имкони оѕҳирилган;
медиа саводхонлик ва ахборот маданиятининг ривожланиш кўрсаткичлари, медиа саводхонлик ва ахборот маданиятни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари рефлексив усулларни рационал дуализация муҳитига жорий этиш асосида такомиллаштирилган “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фани мазмунини ривожлантиришнинг босқичлари, касбий-педагогик фаолият ва шахсий ривожланиш билан узвийлик жиҳатларига доир таклиф ва мулоҳазалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ишлаб чиқилган йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 12-августдаги 342-сон маълумотномаси). Натижада талаба-ёшларнинг медиасаводхонлик ва ахборот маданиятини ривожлантиришнинг босқичлари, касбий-педагогик ва шахсий фаолият узвийлигини таъминлаш ҳамда самарадорлигини оширишга эришилган;
олий таълим муассасаларида медиа маданиятни ривожлантиришнинг техник-ташкилий жиҳатлари, ўқув жараёни ва маънавий-маърифий фаолиятга сингдирилган технологиялар ва методлар функсионал дидактика қоидаларига кўра имплеминтация қилиш асосида такомиллаштирилган “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фани воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг медиа саводхонлик ва ахборот маданиятни ривожлантиришнинг амалий механизмларига доир таклиф ва мулоҳазалар “Медиа саводхонлик ва ахборот маданияти” фанидан тайёрланган дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон маълумотномаси). Натижада дарслик мазмуни илмий жиҳатдан бойиган;
медианинг контекстуал таҳлили, ахборот маданиятини ривожлантиришнинг амалий технологиялари ҳамда ривожлантириш кўрсаткичларини адаптив қўллаш ҳамда компетенциявий талабларига устуворлик бериш асосида самарадорлигини оширишга доир тавсиялар педагогик олий таълим муассасаси талабаларига мажбурий фан сифатида ўқитиладиган “Медиа саводхонлик ва ахборот маданияти” фанидан тайёрланган дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон маълумотномаси). Натижада дарслик мазмуни илмий жиҳатдан бойиган.