Ярова Севара Боходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда таянч компетентлиликни инновацион ҳамкорлик асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped4651.
Илмий раҳбар: Муқумова Дилрабо Инатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эргашев Бобиржон Баҳодирович, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда таянч компетентлиликни инновацион ҳамкорлик асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар таянч компетентлилигининг таркибий компонентлари (яхлит-мазмунли, ижтимоий-маданий, коммуникатив, амалий фаолиятга оид) мазмуни таълимий, тарбиявий ва ижтимоий-ҳуқуқий фаолиятни ривожлантириш ҳамда интеграцион таълим шароитларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
инновацион ҳамкорлик асосида талабаларнинг таянч компетентлилигини ривожлантириш модели талабаларнинг мустақил ишлаш малакаларини шакллантириш тизимини белгилаш, инновацион ҳамкорлик фаолиятини таъминлаш ҳамда бўлажак мутахассисларда шахсий ва касбий муҳим сифатларини шакллантириш босқичларини таснифлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг таянч компетентлилигини ривожлантириш методикаси касбий фаолиятда мақсадга ёʻналтирилганликни ҳамда “Мақсад учун 11 қадам” интерфаол методи ва “ГРОW (Гоал, Реалитй, Оптионс, Wилл)” таълим технологияси уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда таянч компетентлиликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш методикаси ижодий фикрлашга йўналтирувчи ҳамда амалий кўникмаларни ривожлантиришга ҳизмат қилувчи дидактик топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш ва баҳолаш мезонларини (мотивацион, когнитив, амалий ва рефлексив) белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда таянч компетентлиликни инновацион ҳамкорлик асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
талабалари таянч компетентлилигининг таркибий компонентлари (яхлит-мазмунли, ижтимоий-маданий, коммуникатив, амалий фаолиятга оид) мазмунини такомиллаштирилга оид таклиф ва тавсиялари республикадаги олий таʼлим муассасаларида “60112400 – Профессионал таълим (Сув хўжалиги ва мелиорация)” тайёрлов ёʻналиши бўйича ўқув таʼминотни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 16 январдаги 4/17-4/1-212 сон маълумотномаси). Мазкур тавсия ва таклифлар олий таʼлим муассасаларида “60112400 – Профессионал таълим (Сув хўжалиги ва мелиорация)” тайёрлов ёʻналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган;
инновацион ҳамкорлик асосида талабаларнинг таянч компетентлилигини ривожлантириш модели ва талабаларнинг таянч компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштирилга оид таклиф ва тавсиялари асосида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, Жиззах политехника институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтларида тажриба-синовидан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 16 январдаги 4/17-4/1-212 сон маълумотномаси). Натижада, олий таʼлим муассасаларида бўлажак мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган;
ижодий фикрлашга йўналтирувчи ҳамда амалий кўникмаларни ривожлантиришга ҳизмат қилувчи дидактик топшириқлар тизими асосида талабаларда таянч компетентлиликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан олий таʼлим муассасаларида “60112400 – Профессионал таълим” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашда касбий фанларни ўқитиш натижаларини баҳолаш ва мониторинг қилиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 16 январдаги 4/17-4/1-212 сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида “60112400 – Профессионал таълим” йўналиши бўйича мутахассисларни ўқитиш жараёнида касбий билим, кўникма ва малакаларини самарали шакллантириш тизими такомиллаштирилган.