Михлиев Ойбек Авлоёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Доломитларни минерал кислоталар билан магний бирикмалари, суюқ ва донадор ўғитларга комплекс қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Т776.
Илмий маслаҳатчи: Мирзақулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023. К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори. Тураев Зокиржон, техника фанлари доктори, доцент. Умиров Фарход Эргашович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Деҳқонобод доломит хомашёсини минерал кислоталар ёрдамида қайта ишлаб, магний сақлаган бирикмалар олиш ва суюқ ва донадорланган азот-калсийли ва азот-калсий-магнийли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Деҳқонобод кони доломитини минерал кислоталар билан қайта ишлашнинг мослашувчан ва самарадор технолгияси ишлаб чиқилган;
доломитни нитрат кислотаси билан парчалаш ва газсимон аммиак билан аммонизациялаш орқали магний гидроксиди ажратиб олинган;
Деҳқонобод кони доломит хомашёсини ҲНО3 билан комплекс қайта ишлаб Мг(ОҲ)2 олиш жараёнида ҳосил бўлган, айланма эритмаларни утилизация қилиб суюқ ҳолдаги азот-калсийли ва магнийли ҳамда донодор азот-калсийли ўғитлар олишнинг мослашувчан технологияси ишлаб чиқилган;
шўр ерлар учун Деҳқонобод кони доломит хомашёсини комплекс қайта ишлаб магний гидроксиди, айланма эритмадан эса суюқ ва донодорланган азот-калсийли ва магнийли ўғитлар олиш усуллари ишлаб чиқилган;
сирт пассив моддалар (“ПАА-гел” ва “Структол СБ 2195”) ларнинг доломит хомашёсини минерал кислоталар билан парчалаш жараёнидаги кўпик карралигига ва филтрланиш тезлигига таъсирлари аниқланган;
доломитни сулфат кислотали парчалаш жараёнига ва филтрланиш тезлигига технологик параметрларнинг таъсирлари ва сулфат кислотали нордон бўтқани филтрлаш орқали ажратиб олинган қаттиқ ва суюқ фазаларнинг кимёвий ва туз таркиблари аниқланган;
магний сулфат эритмаси ва калий хлорид тузларини коверсия қилиб калий сулфат ва магний хлоридларни олиш жараёнининг технологик схемаси ишлаб чиқилган;.
доломитни сулфат - нитрат ва сулфат - хлорид кислоталари аралашмаси билан парчалаб суюқ ва кристалланган магний бирикмалари ва қурилиш гипси олиш ва аралаш кислотали нордон бўтқаларни филтрланиш тезлигига технологик параметрлар таъсирлари ва филтрлаш орқали ажратиб олинган қаттиқ ва суюқ фазаларнинг кимёвий ва туз таркиблари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Деҳқонобод кони доломитини минерал кислоталар билан комплекс қайта ишлаб магнийли бирикмалар, К2СО4 тузи, қурилиш гипси, албастер ва ҳосил бўлган айланма эритмадан суюқ азот-калсийли ва азот-калсий-магнийли ҳамда донодор азот-калсийли ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
доломит хомашёсини нитрат кислотаси иштирокида комплекс қайта ишлаб магний гидроксиди ҳамда суюқ ва донодор азот-калсийли ва магнили ўғитлар олиш технологияси “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг “2024-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 2024 йил 26 июлдаги 02-1/3450-сонли маълумотномаси). Натижада, доломитларни комплекс қайта ишлаб таркибида магний гидроксиди ва магний нитратининг миқдорлари 98,2% дан кам бўлмаган маҳсулотларни олиш имконини беради;
доломитни сулфат кислотаси иштирокида комплекс қайта ишлаб магний сулфат тузи ва кимёвий чўктирилган гипс, шунингдек магний сулфат эритмасини калий хлориди иштирокида конверсия қилиб калий сулфат ва магний хлорид олиш жараёнлари технологияси “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг “2024-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 2024 йил 26 июлдаги 02-1/3450-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигидаги ва қурулиш соҳасида МгСО4, МгCл2 ва К2СО4 тузлари ҳамда қурилиш гипси олиш имконини беради;
доломитни нитрат - сулфат ҳамда хлорид - сулфат кислоталари иштирокида босқичма-босқич комплекс қайта ишлаб магний нитрат эритмаси, магний хлорид ва кимёвий чўктирилган гипсини олиш “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг “2024-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 2024 йил 26 июлдаги 02-1/3450-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигидаги шўр ерларни учун самарали магний нитрат, магний сулфат ўғитлари, дефолиант ва қурулуш гипси олиш имконини беради.