Эмбергенов Муратбай Аманбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи қазувчи арилари (Ҳйменоптера: Спҳеcидае, Cрабронидае) фаунаси ва экологияси», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B872.
Илмий раҳбар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Сапаров Қаландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг Жанубий Оролбўйи ҳудудида қазувчи ариларнинг замонавий ҳолатини баҳолаш, зоогеографияси ва экологиясини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Оролбўйи ҳудудида олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижасида қазувчи арилар фаунасининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, Спҳеcидае ва Cрабронидае оилалари 8 кенжа оила 28 авлодга мансуб 82 турдан иборатлиги аниқланган;
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун Cрабронидае оиласининг Пҳилантҳус венустус (Росси, 1790), Стизус эхимиус Ф. Мораwитз, 1894 тури ҳамда Жанубий Оролбўйи ҳудуди учун 37 та тури аниқланган;
Жанубий Оролбўйи ҳудудида яшовчи қазувчи ариларининг йил мавсумлари кесимида ривожланиш биологиясига доир фенологияси очиб берилган;
Қазувчи арилар фаунасининг 4 та биотоплар бўйича тарқалиши исботланган, аниқланган турлар тарқалиши ва яшаш жойларига кўра 2 комплексга ҳамда, 12 та зоогеографик гуруҳга мансублиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Оролбўйи ҳудудидаги қазувчи арилари фаунаси ва экологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Оролбўйи ҳудудида қазувчи ариларнинг турли сабабларга кўра сони қисқариб бораётган, йўқолиб кетиш хавфи бўлган турларини муҳофаза қилиш ва сақлаб қолиш юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг 2024 йил 31 июлдаги 01/18-2575-сон маʼлумотномаси). Натижада, қазувчи ариларнинг био-экологик хусусиятлари ўрганилиб, кам тарқалган 7 турнинг популяциялари ҳолатини баҳолаш, тарқалишининг ГАТ хариталарини яратиш ва уларни сақлаб қолиш имконини берган;
Спҳеcидае ва Cрабронидае оилаларига тегишли бўлган 8 та кенжа оила, 25 та авлодга мансуб, 61 та тур қазувчи ариларнинг 94 нусха намуналари республикада этакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 6 сентябрдаги 4/1255-1972-сон маʼлумотномаси). Натижада, намуналар ҳашаротлар коллекцияси фондини бойитган ва тур таркибини аниқлаш учун солиштириш, қиёсий таҳлил этиш ҳамда биотоплар бўйича тақсимланишни таҳлил қилиш ва атлас тайёрлашда фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish