Абдулов Дамир Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/I.1204.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахманов Олим Каландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01.
Расмий оппонентлар: Воронин Сергей Александрович, иқтисодиёт фанлари доктори, Жураев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ундирилиши умидсиз деб топилган солиқ қарзларини ҳисобдан чиқаришни бекор қилиш - яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришнинг муҳим йўналиши эканлиги асослаб берилган;
солиқ тўловчилар билан онлайн мулоқот қилиш шароитида қонунчиликка риоя қилиш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш ва банкротликни назорат қилишнинг автоматлаштирилган ва онлайн-коммуникация тизимига асосланган «банкротлик процедураси солиқ мониторинги» таклиф қилинган;
солиқ органлари ва солиқ тўловчилари ўртасидаги муносабатлар механизмларини самарали воситаларга асосан, жумладан сервис хизмати ва электрон мулоқотга асосланган механизмга кўра оптималлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
солиқ тўловчиларнинг солиқ органлари фаолиятидан қониқишини комплекс баҳолаш ёндашувини, жумладан самарали солиқ маъмуриятчилигини жорий ўзгаришларга кўра солиқ тўловчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва солиқ базаси кенгайиши асосида такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ундирилиши умидсиз деб топилган солиқ қарзларини ҳисобдан чиқаришни бекор қилиш - яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришнинг муҳим йўналиши эканлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил                         20-ноябрдаги 736-сон “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 10-февралдаги 21-11695-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф солиқ интизомини янада мустаҳкамлашга, солиқ тадбирларини мақсадли ташкил этишга, ундириш умидсиз деб топилган солиқ қарзларини ҳисобдан чиқаришни янада тартиблашга ва яширин иқтисодиётга қарши кураш самарадорлигини оширишга ҳамда солиқ маъмуриятчилиги харажатларини 12,4 фойизга тежашга муайян даражада хизмат қилган;
солиқ тўловчилар билан онлайн мулоқот қилиш шароитида қонунчиликка риоя қилиш ва солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш ва банкротликни назорат қилишнинг автоматлаштирилган ва онлайн-коммуникация тизимига асосланган «банкротлик процедураси солиқ мониторинги» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-ноябрдаги 736-сон “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ва солиқ органлари фаолиятида фойдланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 10-февралдаги 21-11695-сонли маълумотномаси). Таклиф солиқ органларининг давлат ишончли назоратчиси ваколатида иштирок этиши, АСК самарадорлигини янада оширишга муайян даражада хизмат қилган;
солиқ органлари ва солиқ тўловчилари ўртасидаги муносабатлар механизмларини самарали воситаларга асосан, жумладан сервис хизмати ва электрон мулоқотга асосланган механизмга кўра оптималлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-ноябрдаги 736-сон “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 10-февралдаги 21-11695-сонли маълумотномаси). Таклиф тизимни рақамлаштириш ва бу соҳадаги чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
солиқ тўловчиларнинг солиқ органлари фаолиятидан қониқишини комплекс баҳолаш ёндашувини, жумладан самарали солиқ маъмуриятчилигини жорий ўзгаришларга кўра солиқ тўловчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва солиқ базасининг кенгайиши асосида такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 17-апрелдаги 320-сон “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 10-февралдаги 21-11695-сонли маълумотномаси). Таклиф солиқ интизомига риоя қилувчилар улушининг ортишига, солиқ маъмуриятчилигидаги юкнинг камайиши ва солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий равишда тўланган солиқларнинг солиқ мажбуриятлари умумий ҳажмидаги улушининг ортишига муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish