Узақов Ортик Шаймардановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли трансформация шароитида иш билан бандлик шаклларини такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва ҳалқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2835.
Илмий раҳбар: Убайдуллаев Ғайрат Зувайтович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Махаматов Нурилла Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор; Абидов Абдужаббар Абдухакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида бандликнинг замонавий шаклларини ривожлантириш мақсадида дастурий маҳсулотлар экспортини таъминловчи модел ва тизимларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “иш билан бандликнинг замонавий шакллари ва турлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бандликни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни минималлаштириш, меҳнат сифатини таъминлаш ва белгиланган муддатларига риоя қилиш мақсадида юқори ихтисослашган компаниялар ёки алоҳида мутахассисларни жалб қилиш орқали мижознинг асосий бўлмаган функсияларини бажаришни ўз ичига олган бизнес ҳамкорликнинг “юмшоқ” (софт) тавсифдаги хизмат тури нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
бизнес жараёнлар ауцорсинги, масофавий хизмат кўрсатиш ва ўзини-ўзи банд қилишни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган рақамли платформани жорий этиш асосида ИТ-ауцорсинг (АИТ=0,45), фрилансер (Ф=0,35) ва ауцтаффинг (АС=0,2) турлари ўртасидаги мақбул нисбатни шакллантириш орқали самарали бандликни таъминлаш асосланган;
иш берувчи корхоналар ва ходимлар ўртасидаги ишга ёллаш жараёнларини ташкил этишни масофавий иш билан бандлик тизимини қўллаш имконини берувчи рақамли онлайн меҳнат биржалари орқали уч томонлама меҳнат муносабатларини йўлга қўйиш асосида иш билан бандлик шаклларини диверцификациялаш асосланган;
Ўзбекистонда ташкилотлар фаолиятининг сифат ва самарадорлигини ошириш, масофавий ишлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг замонавий шаклларини такомиллаштириш ҳамда дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширишда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатиш ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли трансформация шароитида бандликнинг замонавий шаклларини такомиллаштириш доирасида олиб борилган тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “иш билан бандликнинг замонавий шакллари ва турлари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини бандликни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни минималлаштириш, меҳнат сифатини таъминлаш ва белгиланган муддатларига риоя қилиш мақсадида юқори ихтисослашган компаниялар ёки алоҳида мутахассисларни жалб қилиш орқали мижознинг асосий бўлмаган функсияларини бажаришни ўз ичига олган бизнес ҳамкорликнинг “юмшоқ” (софт) тавсифдаги хизмат тури нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Электроника ва схемалар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 7 майдаги 149-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари талабаларида мижознинг асосий бўлмаган функсияларини бажаришни ўз ичига олган бизнес ҳамкорликнинг “юмшоқ” (софт) тавсифдаги хизмат тури нуқтаи назаридан такомиллаштирилган иш билан бандликнинг замонавий шакллари ва турлари тушунчаси юзасидан назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
бизнес жараёнлар ауцорсинги, масофавий хизмат кўрсатиш ва ўзини-ўзи банд қилишни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган рақамли платформани жорий этиш асосида ИТ-ауцорсинг (АИТ=0,45), фрилансер (Ф=0,35) ва ауцтаффинг (АС=0,2) турлари ўртасидаги мақбул нисбатни шакллантириш орқали самарали бандликни таъминлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 01/00-03/10-2609-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ИТ-компанияларда дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш ҳамда ИТ тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ташкилотларда БПО логистик дастурий маҳсулотлар, фрилансер ва ауцтаффинг хизматларидан фойдаланиш сифати ҳамда самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
иш берувчи корхоналар ва ходимлар ўртасидаги ишга ёллаш жараёнларини ташкил этишни масофавий иш билан бандлик тизимини қўллаш имконини берувчи рақамли онлайн меҳнат биржалари орқали уч томонлама меҳнат муносабатларини йўлга қўйиш асосида иш билан бандлик шаклларини диверсификациялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 01/00-03/10-2609-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамли платформадан масофавий иш билан бандлик, БПО логистик дастурий маҳсулотлар, фрилансер ва ауцтаффинг хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширишда ҳамда ИТ тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш имкони яратилган;
Ўзбекистонда ташкилотлар фаолиятининг сифат ва самарадорлигини ошириш, масофавий ишлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг замонавий шаклларини такомиллаштириш ҳамда дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширишда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатиш ҳажмининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил
19 мартдаги 01/00-03/10-2609-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 16 октябрдаги “Қашқадарё вилоятида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҲҚ-899/10-сон қарори ва “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Истиқболли ИТ-лойиҳалар” вилоят ҳокими соврини учун кўрик-танловни ўтказиш тўғрисида”ги низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва тренд моделлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish