Мирпулатова Луиза Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3765
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Избосаров Бобур Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Зуннунова Хулкар Мухторовна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Тошкент Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари бўйича илмий-услубий ва амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний шахсларни кредитлашда кредит миқдорини кредит олувчининг ўртача ойлик иш ҳақи ҳамда қарз юкига нисбатан белгилаш орқали кредит карталари муомаласи таъминлаш таклифи асосланган;
банкларда САП тизими билан банк маҳсулотлари бюджетини режалаштириш, улар билан боғлиқ харажатларни назорат қилган ҳолда банк маҳсулотлари самарадорлигини аниқлашга сарфланадиган вақт ва ресурсларни қисқартириш орқали банк самарадорлигини ошириш асосланган;
тижорат банкларига замонавий 24/7 режимда ишловчи рақамли технологияларни жорий этган ҳолда аҳолига овердрафт ва микроқарз каби рақамли кредит маҳсулотларни масофадан кўрсатувчи тизимлар орқали сотувини ошириш таклиф этилган;
тижорат банклари фаолиятини рақамлаштириш ва рақамли технологияларни жорий қилиш орқали банк капитал рентабеллигини оширишнинг 2028-йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш йўллари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жисмоний шахсларни кредитлашда кредит миқдорини кредит олувчининг ўртача ойлик иш ҳақи ҳамда қарз юкига нисбатан белгилаш орқали кредит карталари муомаласи таъминлаш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарувининг 2024 йил 30 апрелдаги 242-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида кредит банк карта хизматини кўрсатиш тўғрисидаги” Тартибнинг 7, 8 ва 14-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 30 сентябрдаги 03-04/1547-сон маълумотномаси). Натижасида, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ кредит карточкалар сони 2024 йилда 2023 йилга нисбатан 300 тадан 1700 тага ошди.
банкларда САП тизими билан банк маҳсулотлари бюджетини режалаштириш, улар билан боғлиқ харажатларни назорат қилган ҳолда банк маҳсулотлари самарадорлигини аниқлашга сарфланадиган вақт ва ресурсларни қисқартириш орқали банк самарадорлигини оширишга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарувининг 2023 йил 21 июлдаги 159-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Бизнес режалаштириш сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ўзсаноатқурилиш-банк” акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 30 сентябрдаги 03-04/1547-сон маълумотномаси). Натижасида, банкда рақамлашган ва автоматлашган “Жойда” мобил иловаси орқали харажатларни ва вақтни қисқартириш натижасида онлайн микроқарз ажратиш ҳажми 2024 йилнинг 1-сентябр ҳолатига 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга ошган ва 75,1 млрд. сўмни ташкил этган.
тижорат банкларига замонавий 24/7 режимда ишловчи рақамли технологияларни жорий этган ҳолда аҳолига овердрафт ва микроқарз каби рақамли кредит маҳсулотларни масофадан кўрсатувчи тизимлар орқали сотувини оширишга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2023-2027 йилларда ривожлантириш стратегиясида фойдаланилди. (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 30 сентябрдаги 03-04/1547-сон маълумотномаси). Натижасида, рақамли микроқарзлар ҳажмининг бир фоизга ўсиши капитал рентабеллигининг (РОЕ) 7,84 фоизга ошиши, овердрафт кредити ҳажмининг бир фоизга ўсиши капитал рентабеллигининг (РОЕ) 7,21 фоизга ошиши, мобил банкинг амалиётининг бир фоизга ўсиши капитал рентабеллигининг (РОЕ) 3,71 фоизга ошиши кўп омилли чизиқли регрессия (ЛС) модели ва структуравий тенгламани моделлаштириш (СЕМ) регрессия модели орқали аниқланди ва асослаб берилди.
тижорат банклари фаолиятини рақамлаштириш ва рақамли технологияларни жорий қилиш орқали банк капитал рентабеллигини оширишнинг 2028-йилга қадар прогноз ссенарийларига доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2023-2027 йилларда ривожлантириш стратегиясида фойдаланилди. (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 30 сентябрдаги 03-04/1547-сон маълумотномаси). Натижасида, 2024-2028 йилларда тижорат банклари фаолиятига рақамли технологияларни жорий қилиш орқали банк самарадорлиги (капитал рентабеллиги, РОЕ) миқдорининг келгуси тўрт йил учун ишлаб чиқилган прогнозлар асосида тижорат банклари фаолиятига рақамли технологияларни жорий қилиш орқали банк самарадорлиги (капитал рентабеллиги, РОЕ) миқдорини аниқлаш ва бу бўйича қарорлар қабул қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish