Мамажонова Одина Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхона бошқарувида инновасиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3601
Илмий раҳбар: Мараимова Умида Исмаилжановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03.
Расмий оппонентлар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бахтиёров Бобур Баходир ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар бошқарувида инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхонада юқори технологияли маҳсулотлар бозорини кенгайтириш, стартап ва кичик инновацион ташкилотларни ўзаро манфаатдор “пиноцитози” (қамраб олиб ўзлаштириш) механизми асосида инновацион кластерлар ташкил этиш ҳисобига инновацияларни бошқаришни такомиллаштириш таклифи асосланган;
инновацион маҳсулотларни корхоналарни илмий фаолият натижалари билан қўллаб-қувватлашга қаратилган С2Б (сcиенcе то бусинесс) шаклдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобига кенгайтириш таклифи асосланган;
ишлаб чиқариш ташкилотлари ва тадбиркорлик субектлари билан ҳамкорликда улушли молиялаштириш механизмига мувофиқ янги ишланмаларни жорий этиш асосида яратилган интеллектуал мулкни ишланма эгалари билан биргаликда патентлаш ҳисобига инновацияларни бошқариш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
корхонада ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулот ҳажмининг 2030 йилга қадар базавий, инерсион ва мобилизацион прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхона бошқарувида инновацияларда фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Корхона бошқарувида инновацияларда фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
корхона бошқарувида инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишни инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини шакллантириш, бизнес акселератор марказларини ташкил этиш, стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни (капитал яратиш) ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-  июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-307-сон қарори, 1-иловаси, И пунктини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачилик саноат” уюшмасининг 2024-йил 26-мартдаги 03/25-1672-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда инновацион инфратузилмани ривожлантирилиши ҳисобига корхоналар бошқарувида инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини беради;
муаллифлик ёндошувга кўра ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулот ҳажми, модернизация, ҳодимлар малакасини ошириш ва ресурс харажатларига сарфланган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб инновациялардан фойдаланиш самарадорлик коефиценти аниқлаш орқали корхона бошқарувини такомиллаштириш таклифидан  “Кҳантех Гроуп” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери ва “Хўжаобод Грант техтиле” МЧЖларнинг  инновациялардан фойдаланиш самарадорлиги коефицентлари аниқланган (Ўзбекистон Республикаси  “Ўзтўқимачилик саноат” уюшмасининг 2024-йил 26-мартдаги 03/25-1672-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида “Кҳантех Гроуп” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерини модернизация харажатлари самарадорлиги 2,6 мартага, ҳодимлар малакасини ошириш харажатлари 2.3 мартга, ресурс харажатлари 7.0 мартага ортган. “Хўжаобод Грант техтиле” МЧЖда модернизация харажатлари самарадорлиги 1,16 фоизга, ҳодимлар малакасини ошириш харажатлари 1.12 фоизга, ресурс харажатлари 2,4 мартага ортганлиги аниқланган.
корхоналар бошқарувида инновациялардан фойдаланиш амалиётини ривожлантиришни С2Б (сcиенcе то бусинесс) шаклдаги инновацион марказлар (ОТМ, бизнес инcубатор, акселаратор марказлар, инновацион ривожланиш жамғармаси) билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш орқали ривожлантириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-307-сон қарори, 1-иловаси, И пункти,
7-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  “Ўзтўқимачилик саноат” уюшмасининг 2024-йил 26-мартдаги 03/25-1672-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши орқали кичик корхоналар ўртасида инновацияларни узатиш, технологик трансфертлар амалиёти ривожланишига эришилади;
корхоналар бошқарувида фойдаланилаётган инновацияларнинг ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулот ҳажмига таъсирини ҳисобга олган ҳолда 2030-йилгача ишлаб чиқилган базавий, инерсион ва мобилизацион прогноз ссенарияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ““Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон фармониниг 1-иловаси, 10-мақсади самарадорлик кўрсаткичларининг иккинчи хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачилик саноат” уюшмасининг 2024-йил 26-мартдаги 03/25-1672-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида корхоналар томонидан инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан биргаликда, ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар турларини кўпайтиришга эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish