Ражабов Орзижон Мамасолиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Рақамли технологиялар асосида логистика хизматлари самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4026
Илмий раҳбар: Шарипов Тўлқин Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори, и.ф.д. Комил Бахрамович Уразов, Ипак йўли туризм ва маданий мерос университети  профессори, и.ф.д. Дилмурод Абдуллаевич Насимов
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Рақамли технологиялар асосида логистика хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли технологиялар асосида логистика хизматлари самарадорлигини баҳолаш ёндашуви логистика хизматини кўрсатиш жараёнини ташкил этишга сарфланган вақт (тп) ва хизмат кўрсатиш шартларининг табиати (тй) инобатга олинган ҳолда услубий жиҳатдан “операцион самарадорлик”, “техник самарадорлик” ва “иқтисодий самарадорлик” натижаларини қиёсий баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
логистика хизматини кўрсатиш тизимини рақамлаштириш жараёни моддий-ахборот-молиявий оқимлар бўйича логистика занжирида бажариладиган операция ва функсияларга мос равишда рақамли технологияларни қўллашга кўра такомиллаштирилган;
“ақлли” рақамли логистика хизмати тизими логистика занжирида мижозларга хизмат кўрсатишда устувор даражада аналитика ва платформага асосланган ҳолда анъанавий бизнес-инфратузилма провайдерлар бизнес-инновацион бизнес моделларига асосланишига кўра такомиллаштирилган;
логистика хизматлари самарадорлигига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида, 2030-йилгача моддий оқим ҳажмини ва унга мос ташиш ҳамда сақлаш хизматларини прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
рақамли технологиялар асосида логистика хизматлари самарадорлигини баҳолаш ёндашуви логистика хизматини кўрсатиш жараёнини ташкил этишга сарфланган вақт (тп) ва хизмат кўрсатиш шартларининг табиати (тй) инобатга олинган ҳолда услубий жиҳатдан “операцион самарадорлик”, “техник самарадорлик” ва “иқтисодий самарадорлик” натижаларини қиёсий баҳолашга кўра такомиллаштириш бўйича таклиф логистика хизмати кўрсатувчи «Эфе Интер Транс логистиc» МЧЖ ҚК ва «Висион Транс Логистиc Плус» МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024 йил 25-октябрдаги 25.10-787-сонли, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 11-октябрдаги 06-06/820-сонли маълумотномалари).  Таклиф рақамли технологиялар логистика хизматлари самарадорлигини аниқ баҳолаш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
логистика хизматини кўрсатиш тизимини рақамлаштириш жараёни моддий-ахборот-молиявий оқимлар бўйича логистика занжирида бажариладиган операция ва функсияларга мос равишда рақамли технологияларни қўллашга кўра такомиллаштириш таклифи логистика хизматини кўрсатувчи «Эфе Интер Транс логистиc» МЧЖ ҚК ва «Висион Транс Логистиc Плус» МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024 йил 25-октябрдаги 25.10-787-сонли, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 11-октябрдаги 06-06/820-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида логистика хизмат кўрсатиш тизимини  рақамлаштириш асосида операцион харажатлар 12 фоизгача, шу жумладан транспорт харажатлари 4 фоиз, сақлаш харажатларини 8 фоизга қисқаришига эришишга муайян даражада хизмат қилган;
“ақлли” рақамли логистика хизмати тизими логистика занжирида мижозларга хизмат кўрсатишда устувор даражада алитика ва платформага асосланган ҳолда анъанавий бизнес-инфратузилма провайдерлар бизнес-инновацион бизнес моделларига асосланишига кўра такомиллаштириш бўйича таклиф логистика хизматини кўрсатувчи «Эфе Интер Транс логистиc» МЧЖ ҚК ва «Висион Транс Логистиc Плус» МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024 йил 25-октябрдаги 25.10-787-сонли, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 11-октябрдаги 06-06/820-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши рақамли логистика хизмат кўрсатиш тизимида бажариладиган барча жараёнларни рақамли технологиялар асосида бошқариш, ахборотларни таҳлил қилиш ва логистика операцияларини рақамли муҳитда бажаришга хизмат қилган;
логистика хизматлари самарадорлигига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида, 2030-йилгача моддий оқим ҳажмини ва унга мос ташиш ҳамда сақлаш хизматларини прогноз кўрсаткичларидан Республикада транспорт ва логистикани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024 йил 25-октябрдаги 25.10-787-сонли, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 11-октябрдаги 06-06/820-сонли маълумотномалар). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши логистика хизматларини ривожлантиришнинг истиқболдаги асосий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкониятларини янада кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish