Жумаева Малоҳат Мустақимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Холецистит касаллигида ўт пуфаги деворларининг гистокимёвий ўзгаришини ўрганиш», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3. PhD/Тib3984.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Адилбекова Дилором Бахтиёровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Перм давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: холециститнинг турли шакллари билан
оғриган беморларда ўт пуфаги деворларининг морфологик ва гистокимёвий
ўзгаришларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
холецистит касаллигида ўт пуфаги деворидаги морфологик ва гистокимёвий ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтиришга эришиш асосланган;
холецистит касаллигида ўт пуфаги деворлари гистокимёвий усул билан ўрганилганган ҳамда ўт пуфаги деворидаги мушак ва ҳужайраларнинг ўзгариши турли асоратларга олиб келиши исботланган;
холецистит билан оғриган беморларда лапароскопик холецистэктомиядан сўнг, ўт пуфагининг микроскопик текшируви турли хил бўяш усуллари (Ван Гизон, Шифф ва Алциан кўки) ёрдамида ўт пуфаги тўқималарида яллиғланиш жараёнлари, гипертрофия, фиброз билан боғлиқ турли ўзгаришлар аниқланган;
илк бор ультратовуш текшируви, морфологик ва гистокимёвий усулларда ўт пуфагидаги ўзгаришлар ўзаро корреляцион боғлиқлик даражаларини ўрганишда, яллиғланиш жараёнлари, фиброз ва аутоиммун яллиғланиш каби патоморфологияларни таъсирини очиб берган ҳамда ўт пуфаги тўқималаридаги ўзгаришларнинг даражаси ва характерини аниқлаш учун фойдали эканлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича ягона хулоса 2024 йил 13 ноябрдаги 08/59 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: холецистит касаллигида ўт пуфаги деворидаги морфологик ва гистокимёвий ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтиришга эришиш асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Бухоро филиали бўйича буйруқ (26.09.2024 й.; № 197-сон) ҳамда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.09.2024 й.; №140 I/CH-сонли) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: холецистит касаллигида ўт пуфаги деворидаги морфологик ва гистокимёвий ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштирган бўлиб, бу ўз навбатида тадқиқотнинг ижтимоий аҳамиятини ошириш имконини яратган. Иқтисодий самарадорлиги: холециститнинг турли шакллари билан оғриган беморларда ўт пуфагидаги ўзгаришларни оддий ва самарали текширув усули бўлган ультратовуш оркали аниклаш 1 нафар бемор ҳисобига 184000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: ўт пуфаги патологиясини эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 184000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 345000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: холецистит касаллигида ўт пуфаги деворлари гистокимёвий усул билан ўрганилганган ва ўт пуфаги деворидаги мушак ва ҳужайраларнинг ўзгариши турли асоратларга олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: хoлецистит кaсaллигидa ўт пуфaги девoридаги мушак ва ҳужайраларнинг ўзгариши турли асоратларга олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Бухоро филиали бўйича буйруқ (26.09.2024 й.; № 197-сон) ҳамда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.09.2024 й.; №140 I/CH-сонли) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: холецистит касаллигида ўт пуфаги деворлари гистокимёвий усул билан ўрганилганган ва ўт пуфаги деворидаги мушак ва ҳужайраларнинг ўзгариши турли асоратларга олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: хoлецистит кaсaллигидa ўт пуфaги девoридаги мушак ва ҳужайраларнинг ўзгариши турли асоратларга олиб келиши исботланганлигидан фойдаланиш ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: хoлецистит кaсaллигидa ўт пуфaги девoридаги мушак ва ҳужайраларнинг ўзгариши турли асоратларга олиб келиши исботланганлигидан фойдаланиш: беморнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 184000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 345000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: хoлецистит кaсaллигидa ўт пуфaги девoридаги мушак ва ҳужайраларнинг ўзгариши турли асоратларга олиб келиши исботланганлигидан фойдаланиш, даволаниш самарасини оширишга, даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: холецистит билан оғриган беморларда лапароскопик холецистэктомиядан сўнг, ўт пуфагининг микроскопик текшируви турли хил бўяш усуллари (Ван Гизон, Шифф ва Алциан кўки) ёрдамида ўт пуфаги тўқималарида яллиғланиш жараёнлари, гипертрофия, фиброз билан боғлиқ турли ўзгаришлар аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: холецистит билан оғриган беморларда лапароскопик холесистэктомиядан сўнг, ўт пуфагининг микроскопик текшируви турли хил бўяш усуллари (Ван Гизон, Шифф ва Алциан кўки) ёрдамида ўт пуфаги тўқималарида яллиғланиш жараёнлари, гипертрофия, фиброз билан боғлиқ турли ўзгаришлар аниқланган, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда, даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, ўлимни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Бухоро филиали бўйича буйруқ (26.09.2024 й.; № 197-сон) ҳамда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.09.2024 й.; №140 I/CH-сонли) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: холецистит билан оғриган беморларда лапароскопик холесистэктомиядан сўнг, ўт пуфагининг микроскопик текшируви турли хил бўяш усуллари (Ван Гизон, Шифф ва Алциан кўки) ёрдамида ўт пуфаги тўқималарида яллиғланиш жараёнлари, гипертрофия, фиброз билан боғлиқ турли ўзгаришлар аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш имкон бериб, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: холецистит билан оғриган беморларда лапароскопик холецистэктомиядан сўнг, ўт пуфагининг микроскопик текшируви турли хил бўяш усуллари (Ван Гизон, Шифф ва Алциан кўки) ёрдамида ўт пуфаги тўқималарида яллиғланиш жараёнлари, гипертрофия, фиброз билан боғлиқ турли ўзгаришлар аниқланган, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 184000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: холецистит билан оғриган беморларда лапароскопик холесистэктомиядан сўнг, ўт пуфагининг микроскопик текшируви турли хил бўяш усуллари (Ван Гизон, Шифф ва Алциан кўки) ёрдамида ўт пуфаги тўқималарида яллиғланиш жараёнлари, гипертрофия, фиброз билан боғлиқ турли ўзгаришлар аниқланганлиги сабабли, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 184000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 345000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ултратовуш текшируви, морфологик ва гистокимёвий усулларда ўт пуфагидаги ўзгаришлар ўзаро корреляцион боғлиқлик даражаларини ўрганишда, яллиғланиш жараёнлари, фиброз ва аутоиммун яллиғланиш каби патоморфологияларни таъсирини очиб берган ва ўт пуфаги тўқималаридаги ўзгаришларнинг даражаси ва характерини аниқлаш учун фойдали эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илк бор ултратовуш текшируви, морфологик ва гистокимёвий усулларда ўт пуфагидаги ўзгаришлар ўзаро коррелятсион боғлиқлик даражаларини ўрганишда, яллиғланиш жараёнлари, фиброз ва аутоиммун яллиғланиш каби патоморфологияларни таъсирини очиб берган ва ўт пуфаги тўқималаридаги ўзгаришларнинг даражаси ва характерини аниқлаш учун фойдали эканлиги исботланган, бу ўз навбатида асоратларни ривожланиш эҳтимолини башорат қилиш имконини берган бўлиб, шифо жараёнини тезлаштириб асоратлар ва ўлимни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Бухоро филиали бўйича буйруқ (26.09.2024 й.; № 197-сон) ҳамда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.09.2024 й.; №140 I/CH-сонли) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: илк бор ультратовуш текшируви, морфологик ва гистокимёвий усулларда ўт пуфагидаги ўзгаришлар ўзаро корреляцион боғлиқлик даражаларини ўрганишда, яллиғланиш жараёнлари, фиброз ва аутоиммун яллиғланиш каби патоморфологияларни таъсирини очиб берган ва ўт пуфаги тўқималаридаги ўзгаришларнинг даражаси ва характерини аниқлаш учун фойдали эканлиги исботланган, бу ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: илк бор ултратовуш текшируви, морфологик ва гистокимёвий усулларда ўт пуфагидаги ўзгаришлар ўзаро корреляцион боғлиқлик даражаларини ўрганишда, яллиғланиш жараёнлари, фиброз ва аутоиммун яллиғланиш каби патоморфологияларни таъсирини очиб берган ва ўт пуфаги тўқималаридаги ўзгаришларнинг даражаси ва характерини аниқлаш учун фойдали эканлиги исботланган бўлиб, беморларда кузатиладиган асоратларни ривожланиш эҳтимолини башорат қилиш имконини бериши ҳисобига беморнинг шифохонада даволаниш муддатини қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 184000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 345000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: илк бор ультратовуш текшируви, морфологик ва гистокимёвий усулларда ўт пуфагидаги ўзгаришлар ўзаро корреляцион боғлиқлик даражаларини ўрганишда, яллиғланиш жараёнлари, фиброз ва аутоиммун яллиғланиш каби патоморфологияларни таъсирини очиб берган ва ўт пуфаги тўқималаридаги ўзгаришларнинг даражаси ва характерини аниқлаш учун фойдали эканлиги исботланганлигини амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 184000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 345000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.