Усманалиев Санжар Акбаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронавирус инфекциясининг сурункали дерматозлар клиник кечиши ва даволаш тактикасига таъсири», 14.00.11 – Дерматология ва венерология.
Диссертация маъвзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Тib907.
Илмий раҳбар: Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиет академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/28.02.2023.Тib.158.01.
Расмий оппонентлар: Хаитов Кахрамон Нажмутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камолов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
II.  Тадқиқот мақсади: стационар шароитда коронавирус инфекциясининг ўрта оғир ва оғир даражаси билан касалланган ва даволанаётган беморлар орасида сурункали дерматозларни кечишини ўрганиш ва даволаш услубларини мукаммаллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 инфекциясига чалинган беморлар орасида касалликнинг ўрта оғир ва оғир даражаларида сурункали дерматозларнинг барча ўрганилган турларида COVID-19 инфекциясининг ўткир босқичида эканлиги  сабабли сурункали дерматозларнинг енгил шаклда кечиши устунлиги аниқланган;
COVID-19 инфекциясига чалинган ва сурункали дерматозлар билан оғриб келган беморларда ҳамда, сурункали дерматозлар билан касалланмаган беморларда COVID-19 инфекциясини юқтирганлиги ва стандарт даволашда қўлланилган дори воситалари сабабли лейкопения, лимфопения, тромбоцитопения мавжудлиги ва CРО даражаси, прокальцитонин даражаси, фибриноген, ФҚТВ ва Д-димер кўрсатгичларини ортиши исботланган;
сурункали дерматозлар билан касалланган беморлар орасида яллиғланишга оид ва яллиғланишга қарши цитокинлар кўрсатгичларининг ортиши натижасида келиб чиққан COVID-19 инфекциясининг ўрта оғир ва оғир ҳолатларида назорат қийматларига нисбатан ИЛ-6; ТНФ-α ва ИЛ-10 ошиши, сурункали дерматозлар билан касалланмаган беморларда COVID-19 инфекциясининг ўрта оғир ва оғир даражаларида ИЛ-6; ТНФ-α, оғир даражаларида ИЛ-10 ошиши ва ИЛ-10 кўрсатгичлари ўрганилаётган икки гуруҳ ўртасида ишончли фарқлар кузатилиши, COVID-19 инфекцияси ўрта оғир кечишида ва оғир кечишида яллиғланишга қарши ва яллиғланишга оид цитокинларнинг фаоллашуви аниқланди ва юқоридаги беморлар гурухида вирус репликациясига тасир қилувчи биологик дори воситалари гурухига кирувчи касивиримаб + имдевимаб препаратлари комбинацияси қулланилди ва ушбу дори воситасини самараси исботланган;
COVID-19 инфекциясини даволашда стандарт терапиядан фойдаланилганда сурункали дерматозлар билан касалланган беморларни ташқи «Фатисалик» кремидан фойдаланилганда ташқи даво 36,3% ва стандарт ташқи даволаш билан 19,3%. COVID-19 инфекциясини даволашда биологик препаратлардан фойдаланилганда ташқи даво мақсадида Фатисалик кремидан фойдаланишда 74,9%, стандарт ташки даволашда 52,1% эффективлик аниқланди ва COVID-19 инфекциясини даволашда биологик препаратлардан фойдаланиш хамда ташқи «Фатисалик» кремидан фойдаланиш даволаш эффективлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали дерматозларнинг клиник-иммунологик хусусиятларини баҳолашда олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясига чалинган беморлар орасида касалликнинг ўрта оғир ва оғир даражаларида сурункали дерматозларнинг барча ўрганилган турларида COVID-19 инфекциясининг ўткир босқичида эканлиги  сабабли сурункали дерматозларнинг енгил шаклда кечиши устунлиги аниқланди ва илмий тадқиқот натижалари Тошкент вилоят тери таносил касалликлари диспанцерида 6 – май 2024 - йилдаги 54 – сон буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти худудий филиалида 6 – май 2024 - йилдаги 17 – сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот давомида олинган маьлумотлар коронавирус инфекцияси билан касалланиш вақтида сурункали дерматозлар ривожланиш хавфини башорат қилувчи маркер сифатида фойдаланишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 инфекциясининг оғир даражаларида сурункали дерматозларни учраш хавфини башорат қилиш ва ушбу патологияни тўғри даволашни ташкил этиш имконини беради. Биз таклиф этаётган усулда сурункали дерматозлар билан касалланган 102 нафар беморни даволашга сарфланадиган 10165337 сўмни ортиқча сарф харажатларни тежаш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясига чалинган ва сурункали дерматозлар билан оғриб келган беморларда ҳамда, сурункали дерматозлар билан касалланмаган беморларда COVID-19 инфекциясини юқтирганлиги ва стандарт даволашда қўлланилган дори воситалари сабабли лейкопения, лимфопения, тромбоцитопения мавжудлиги ва CРО даражаси, прокальцитонин даражаси, фибриноген, ФҚТВ ва Д-димер кўрсатгичларини ортиши исботлангани ҳақида Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерида 6-май 2024 йилдаги 54-сон буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 6- май 2024 йилдаги 17-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Олинган маълумотлар коронавирус инфекцияси билан касалланиш вақтида сурункали дерматозлар ривожланиш хавфини башорат қилувчи маркер сифатида фойдаланишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: диагностик чора-тадбирлар рўйхатига коронавирус инфекцияси кечиш даражаси сурункали дерматозлар клиник кечишини башорат қилиш имконини беради ва ушбу патологияни даволашни яхшилаш имкониятини яратади. Биз таклиф этаётган ташхис қўйиш усули учун 102 нафар беморга сарф қилинадиган 10165337 сўм ортиқча сарф ҳаражатларни тежаш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: сурункали дерматозлар билан касалланган беморлар орасида яллиғланишга оид ва яллиғланишга қарши цитокинлар кўрсатгичларининг ортиши натижасида келиб чиққан COVID-19 инфекциясининг ўрта оғир ва оғир ҳолатларида назорат қийматларига нисбатан ИЛ-6; ТНФ-α ва ИЛ-10 ошиши, сурункали дерматозлар билан касалланмаган беморларда COVID-19 инфекциясининг ўрта оғир ва оғир даражаларида ИЛ-6; ТНФ-α, оғир даражаларида ИЛ-10 ошиши ва ИЛ-10 кўрсатгичлари ўрганилаётган икки гуруҳ ўртасида ишончли фарқлар кузатилиши, COVID-19 инфекцияси ўрта оғир кечишида ва оғир кечишида яллиғланишга қарши ва яллиғланишга оид цитокинларнинг фаоллашуви аниқланди ва юқоридаги беморлар гурухида вирус репликациясига тасир қилувчи биологик дори воситалари гурухига кирувчи касивиримаб + имдевимаб препаратлари комбинацияси қулланилди ва ушбу дори воситасини самараси исботланди ва Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерида 6-май 2024 йилдаги 54-сон буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 6-май 2024 йилдаги 17-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ИЛ курсатгичларини ҳисобга олган ҳолда беморларга ташхислаш ва даволашда коронавирус инфекциясига чалинган вақтида сурункали дерматозлар ривожланиш эҳтимолини камайтиришда ва беморларни индивидуал усулда даволаш самарадорлигини оширишни имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволаш касалликнинг қайталанишини олдини олиш, даволашнинг юқори самарадорлигига эришиш учун, мақсадли таҳлиллар ўтказилгандан  102 нафар бемордан бюджет маблағлари ҳисобидан 9984000 сўм, бюджетдан ташқари даволанаётган беморлар учун эса 11872650 сўм иқтисод қилиш имконини беради;
туртинчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясини даволашда стандарт терапиядан фойдаланилганда сурункали дерматозлар билан касалланган беморларни ташқи «Фатисалик» кремидан фойдаланилганда ташқи даво 36,3% ва стандарт ташқи даволаш билан 19,3%. COVID-19 инфекциясини даволашда биологик препаратлардан фойдаланилганда ташқи даво мақсадида Фатисалик кремидан фойдаланишда 74,9%, стандарт ташки даволашда 52,1% эффективлик аниқланди ва COVID-19 инфекциясини даволашда биологик препаратлардан фойдаланиш хамда ташқи «Фатисалик» кремидан фойдаланиш даволаш эффективлигини ошириши исботланган ва Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерида 6-май 2024 йилдаги 54-сон буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 6- май 2024 йилдаги 17-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ўрганилаётган инфекция фонида сурункали дерматозлар билан касалланган беморларни даволашда тери тошмаларини оғир кечиш эхтимоллигини камайтириш ва шу билан бирга даво эффективлигини оширишдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: мақсадсиз дори-дармонлар ва даволаш усулларини қўлланилишини олдини олиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва касаллик қайталанишини олдини олиниши сабабли 1 та бемор 1 курс даво муолажаларини қабул қилганда даволаш самарасини қайд этиши натижасида стационар шароитда 102 нафар беморга 1 курс даво (10 кунлик) тавсия этилган. Ушбу усул орқали харажатлар бюджет ҳисобидан 108169600 сўмни ташкил этади, ҳамда 103893160 сўм моддий харажатларини камайтиришга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish