Хайитов Шербек Наимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Камбағалликни қисқартириш асосида аҳоли бандлиги ва фаровонлик даражасини оширишнинг методологиясини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/I281.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахманова Гулнора Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тагаев Бехзод Эргашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: камбағалликни қисқартириш асосида аҳоли бандлиги ва фаровонлик даражасини оширишнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй хўжаликлари даромадларига мултипликатив самарани баҳолаш ёндашуви таклиф этилга САМ моделига кўра озиқ-овқат маҳсулотларини рағбатлантириш энг юқори мултипликатив самарага эга бўлиши билан бир қаторда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қисмини қўллаб-қувватлаш, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга кўра тўлақонли бўлиши, бошқа томондан эса камбағаллик квинтили даромадлари ўсишини мақсадли таъминлашга хизмат қилиши негизида такомиллаштирилган;
камбағалликни уй хўжаликларининг даромад ва харажатлари каби соф иқтисодий кўрсаткичларга асосланган баҳолаш ёндашувини камбағалликнинг квази-лейден чизиғи (квази-ЛПЛ)га кўра моддий-молиявий аҳволи билан бир қаторда ижтимоий фаровонликка оид ҳолатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолашнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
модел рацион таркибига ёндашув ижтимоий-иқтисодий моҳиятга кўра ҳудудларнинг маҳаллий овқатланиш хусусиятлари, нисбий харажатлар, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва таркибининг сифат даражасига асосан такомиллаштирилган;
камбағаллик чегараси ва миллий яшаш даражасига ёндашув озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ҳолатлар (таркиб, харажат ва б.) таркибида диетани эътиборга олишга кўра такомиллаштирилиб, бунга кўра  диета қийматини белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
«субектив камбағаллик чегараси» усуллари таркибидаги камбағаллик ва тенгсизликни баҳолашнинг Лейден камбағаллик чегараси (ЛПЛ) назарий-услубий жиҳатдан «обектив камбағаллик чегараси» усуллари таркибига киритилган ҳолда Квази-лейден қашшоқлик чегараси (квази-ЛПЛ) сифатида модификациялаштирилиб, уй хўжаликлари камбағаллик чегарасини «субектив» муносабат ва «обектив» ҳолатларга кўра баҳолашнинг комплекслилик даражасини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Камбағалликни қисқартириш асосида аҳоли бандлиги ва фаровонлик даражасини оширишнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
асосланган САМ моделига кўра уй хўжаликлари даромадларига мултипликатив самарани баҳолаш ёндашуви озиқ-овқат маҳсулотларини рағбатлантириш энг юқори мултипликатив самарага эга бўлиши билан бир қаторда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қисмини қўллаб-қувватлаш, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга кўра тўлақонли бўлиши, бошқа томондан эса камбағаллик квинтили даромадларига мултипликатив самарани баҳолашнинг такомиллаштирилган ёндашуви таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарори 1-иловаси “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси 2-бўлим 6-банди “Давлат томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг даромадини оширишга қаратилган харажатларни таҳлил қилиш”да тегишли ҳисоб-китобларни ишлаб чиқишда фойдаланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 30 октябрдаги 01/00-03/26-10951-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф камбағалликни қисқартиришга таъсир кўрсатувчи параметрлар таркибини кенгайишига кўра иқтисодиёт тармоқларини (ишлаб чиқариш) мутаносиб рағбатлантириш, камбағалликни қисқартиришга муайян даражада хизмат қилган;
камбағалликни уй хўжаликларининг даромад ва харажатлари каби соф иқтисодий кўрсаткичларга асосланган баҳолаш ёндашувини камбағалликнинг квази-лейден чизиғи (квази-ЛПЛ)га кўра моддий-молиявий аҳволи билан бир қаторда ижтимоий фаровонликка оид ҳолатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолашнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси бўйича “Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларидан бандликни талаб қилган ҳолда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхатини шакллантириш”да фойдаланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 30 октябрдаги 01/00-03/26-10951-сонли маълумотномаси). Таклиф камбағаллик даражасини яхлит ва комплекс баҳолаш даражасини оширишга кўра камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари ва дастурлари самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
ижтимоий-иқтисодий моҳиятга кўра ҳудудларнинг маҳаллий овқатланиш хусусиятлари, нисбий харажатлар, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва таркибининг сифат даражасига кўра модел рацион таркибига бўлган такомиллашган ёндашув бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарори 1-иловаси “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси бўйича давлат томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг даромадини оширишга қаратилган харажатларни таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 30 октябрдаги 01/00-03/26-10951-сонли маълумотномаси). Мазкур ёндашув озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқишда улар сифат таркибини яхшилашга, маданий ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларга кўра ишлаб чиқариладиган ривожланиш дастурларининг самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
камбағаллик чегараси ва миллий яшаш даражасига ёндашув озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ҳолатлар (таркиб, харажат ва б.) таркибида диетани эътиборга олишга кўра такомиллаштирилиб, бунга кўра диета қийматини белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сон Фармони ижросини таъминлаш, хусусан давлат томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда улар даромадини оширишга қаратилган харажатларни чуқур таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 30 октябрдаги 01/00-03/26-10951-сонли маълумотномаси). Таклиф камбағаллик ҳолатини баҳолашнинг аниқлик даражаси ва унга кўра чора-тадбирлар натижадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
«субектив камбағаллик чегараси» усуллари таркибидаги камбағаллик ва тенгсизликни баҳолашнинг Лейден камбағаллик чегараси (ЛПЛ) назарий-услубий жиҳатдан «обектив камбағаллик чегараси» усуллари таркибига киритилган ҳолда Квази-лейден камбағаллик чегараси (квази-ЛПЛ) сифатида модификациялаштирилиб, уй хўжаликлари камбағаллик чегарасини «субектив» муносабат ва «обектив» ҳолатларга кўра баҳолашнинг комплекслилик даражасини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида камбағал оилаларга ва энг оғир аҳволдаги маҳаллаларга бириктирилган ташкилотлар раҳбариятининг фаолияти самарадорлигини мониторинг  қилиш методикасини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 30 октябрдаги 01/00-03/26-10951-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф камбағаллик ва ҳаёт сифати қийматини баҳолашда локал омиллардан тўлароқ фойдаланиш, ижтимоий хизматлар ва минтақавий истеъмол хусусиятларини чуқурроқ эътиборга олишга кўра мақсадли дастурлар самардорлигини оширшга муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish