Кудратов Бекзод Шерзодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Металлургия саноати чиқиндиси ва полифунксионал қўшимча асосидаги комплекс модификацияланган бетон”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4766.
Илмий раҳбар: Кадиров Илхом Абдуллаевич техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Хасанов Бахриддин Баратович, техника фанлари доктори, профессор;  Амиров Турсоат Жумаевич техника фанлари боʻйича фалсафа доктори, досент
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темирбетон конструксияларини кам қизидириладиган ёки қиздирилмайдиган технологиялари ёрдамида ишлаб чиқариш учун М400 портландцементи, металлургия саноати чиқиндиси ва полифунксионал қўшимча асосидаги талаб этилган хоссалар мажмуига эга бўлган янги авлод бетон қоришмалари ва бетонлари таркибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба пўлат эритиш шлаки ва полифунксионал қўшимча асосидаги комплекс модификаторни қўллаш орқали темирбетон буюмлари ва конструксияларни ишлаб чиқариш учун кам қиздириладиган ёки қиздирилмайдиган технологиялар учун мўлжалланган, талаб этилган хоссалар мажмуига эга бўлган бетон қоришмаси ва бетон таркиби ишлаб чиқилган;
бетон таркибида паст фаолликка эга бўлган пўлат эритиш шлакидан  фойдаланиш ишқорий муҳитнинг зарур кўрсаткичларини шакллантиришга ёрдам бериши ҳисобига кечки эттрингитларни шаклланишига йўл қўймаслиги ҳақидаги гипотеза асосланган ва тасдиқланган;
таклиф этилаётган полифунксионал кимёвий модификатордан фойдаланиш цемент тизими структураси шаклланиш жараёнини тезлаштириши орқали иссиқлик-намлик билан ишлов бериш жараёнида изотермик қиздириш ҳароратини сезиларли даражада пасайтириши ҳисобига темирбетон буюм ва конструксияларни кам қиздириладиган технологиялари ёрдамида ишлаб чиқариш исботланган.
комплекс модификасияланган бетон таркибида пўлат эритиш шлакининг цемент тизимининг зарур ишқорий кўрсаткичларини сақлаши ҳисобига темирбетон конструксиялардаги пўлат арматуранинг коррозиясига таъсир кўрсатмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металлургия саноати чиқиндиси ва полифунксионал қўшимча асосидаги комплекс модификасияланган бетонни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Б15 синфидаги йиғма бетон ва темирбетон конструксияларини ишлаб чиқариш учун комплекс қўшимчали оптимал бетон таркиби "БИНОКОР ТЕМИРБЕТОН СЕРВИС" МЧЖ ҚК ишлаб чиқариш корхонасида амалиётга жорий этилган ("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2024 йил 27 августдаги 04/13-2412-сонли маълумотномаси). Натижада цемент сарфини 1,25 баробарга тежаш, музлашга бардошлиликни 3 маркага ва бетоннинг сув ўтказмаслигини икки синфга ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган технологик йўриқнома “Технологическая инструкция ТИ64-23394177-90:2024 по производству бетонных блоков для стен подвалов по стандарту Ўз ДСт 778-97, с использованием комплексно-модифицированного бетона на основе минерального наполнителя и полифункциональной добавки” "БИНОКОР ТЕМИРБЕТОН СЕРВИС" МЧЖ ҚК ишлаб чиқариш корхонасида амалиётга жорий этилган ("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2024 йил 27 августдаги 04/13-2412-сонли маълумотномаси). Натижада олинган иқтисодий самарадорлик қиш мавсумида 1м3 бетон учун 118 243 сўмни, ёз мавсумида эса 122 839 сўмни ташкил этди (2024 йил нархларида). Кутилаётган иқтисодий самара 3000 та блок учун 296 млн. сўмни ташкил қилган (2024 йил нархларида).

Yangiliklarga obuna bo‘lish