Рахимбердиев Қувончбек Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида блокчейн технологияси асосида кредитлаш тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш”, 08.00.16-Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3373.
Илмий раҳбар: Жўраев Ғайрат Умарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Махаматов Нурилла Эргашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сайдуллаев Шахзод Шерзодович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиуот шароитида тижорат банкларида хавфсиз кредитлаш хизматларини ташкил этиш ва самарадорлигини оширишда блокчейн технологиясидан фойдаланиш боъуисҳа илмий таклифлар ва амалий тавсиуалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “блокчейн технологияси асосида кредитлаш тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий кредитлаш жараёнларини блокчейн технологияси ёрдамида амалга оширишда кредит бериш, қайтариш ва мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш, шаффофлик ва хавфсизликни таъминлаш, маълумотларни номарказлашган тарзда сақлаш ва барча иштирокчилар учун бир хил кўринишда тақдим этиш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
мижозларнинг кредитга лаёқатлилик даражаси ва кредитлаш жараёнини баҳолашнинг кредит скоринг усулларини қўллашда “юқори” [67,23-100], “ўрта” [52,43-67,23], “қониқарли” [17,02-52,43], “қониқарсиз” [0-17,02] баҳолаш мезонларидан масофавий кредитлаш жараёнини амалга оширувчи банк, кредитлаш ташкилотларида фойдаланиш таклифи ишлаб чиқилган;
блокчейн технологияси асосида кредитлаш тизимларида хавфсиз транзакцияларни бажаришнинг консептуал модели ва алгоритмини дастурий амалга оширилиши натижасида АТБ Халқ Банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси филиаллараро ва бўлимлараро ҳужжат алмашинуви тезлигини 20 фоизга ошириш ва молиявий ҳисобларни ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 6-10 фоизга қисқартириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикаси банк ва кредитлаш ташкилотлари транзакциялар маълумотлари асосида 2030-йилга қадар Узбекистан Блоcкчаин Cредит Сйстем кредитлаш платформаси криптоактив нархини аниқлаш модели ва бозор капиталлашуви прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларида хавфсиз кредитлаш хизматларини ташкил этиш ва самарадорлигини оширишда блокчейн технологиясидан фойдаланиш боъуисҳа илмий таклифлар ва амалий тавсиуалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “блокчейн технологияси асосида кредитлаш тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмунини молиявий кредитлаш жараёнларини блокчейн технологияси ёрдамида амалга оширишда кредит бериш, қайтариш ва мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш, шаффофлик ва хавфсизликни таъминлаш, маълумотларни номарказлашган тарзда сақлаш ва барча иштирокчилар учун бир хил кўринишда тақдим этиш нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Санли экономика” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида блокчейн технологияси ёрдамида кредит бериш, қайтариш ва мониторинг қилиш жараёнларини такомиллаштирилган “блокчейн технологияси асосида кредитлаш тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
мижозларнинг кредитга лаёқатлилик даражаси ва кредитлаш жараёнини баҳолашнинг кредит скоринг усулларини қўллашда “юқори” [67,23-100], “ўрта” [52,43-67,23], “қониқарли” [17,02-52,43], “қониқарсиз” [0-17,02] баҳолаш мезонларидан масофавий кредитлаш жараёнини амалга оширувчи банк, кредитлаш ташкилотларида фойдаланиш таклифи АТБ Халқ Банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасида жорий қилинган (АТ Халқ Банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг 2023-йил 18-майдаги 21-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мижозларнинг кредитга лаёқатлилик даражаси ва кредитлаш жараёнини баҳолашнинг кредит скоринг усулларидан самарали фойдаланиш имкони яратилган;
блокчейн технологияси асосида кредитлаш тизимларида хавфсиз транзакцияларни бажаришнинг консептуал модели ва алгоритмини дастурий амалга оширилиши натижасида АТБ Халқ Банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси филиаллараро ва бўлимлараро ҳужжат алмашинуви тезлигини 20 фоизга ошириш ва молиявий ҳисобларни ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 6-10 фоизга қисқартириш таклифи АТБ Халқ Банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасида жорий қилинган (АТ Халқ Банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг 2023-йил 18-майдаги 21-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида блокчейн кредитлаш дастурий мажмуаси орқали, мижозлар кредитлаш риски 8-12 фоиз гача камайганлиги, мижозларнинг 1440 та қайдларидан фойдаланган ҳолда кредитлаш жараёни таҳлил қилиш натижасида ажратилган кредитларнинг 5 фоизи муаммоли эканлиги аниқланиб, банк филиаллараро ва бўлимлараро ҳужжат алмашинуви муносабатларини юритиш ишлари тезлигини ошириш ва молиявий ҳисобларни ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини қисқартириш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикаси банк ва кредитлаш ташкилотлари транзакциялар маълумотлари асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган Узбекистан Блоcкчаин Cредит Сйстем кредитлаш платформасининг токен нархи ва бозор капиталлашуви прогноз кўрсаткичлари АТБ Халқ Банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасига жорий қилинган (АТ Халқ Банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг 2023-йил 18-майдаги 21-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кредитлаш жараёни кунлик хизмат кўрсатиладиган мижозлар сони ўртача 32 фоизга ошиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаш харажатлари 15 фоизга камайган ҳолда молявий самарадорликни ўртача 30 фоизга оширишга эришилган.