Хужамурадова Сурайё Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспорт-импорт операциялари аудитининг услубий жиҳатларини такомиллаштириш», 08.00.08–«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2245
Илмий раҳбар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/31.10.2024.I.133.02
Расмий оппонентлар: Илхамов Шавкат Исламович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдужаборова Маъмура Тошмуҳамадовна иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети
II. Тадқиқотнинг мақсади экспорт-импорт операциялари аудитининг услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспорт-импорт операциялари аудитининг ахборот манбаларини шакллантиришда аудитнинг умумий режаси ва дастурини мазкур икки тоифадаги операциянинг иқтисодий мазмуни, меъёрий-ҳуқуқий асослари, бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш бўйича принципиал фарқларини инобатга олувчи «Экспорт операциялари аудити режаси» ва «Импорт операциялари аудити режаси»га ажратган ҳолда тузиш таклифи асосланган;
экспорт операцияларини аудиторлик текширувидан ўтказиш жараёнининг ахборот таъминотини такомиллаштириш юзасидан алоҳида 2990-«Экспортга юклаб жўнатилган товарлар» счетини очиш ва унинг таркибида экспорт товарларнинг сақланиш жойлари бўйича назоратини таъминлайдиган ишчи счетлар очиш таклифи асосланган;
импорт операцияларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг асосий босқичлари, унда «Incoterms-2020» халқаро қоидаларига ишора қилинадиган вазиятларнинг инобатга олиниши, импорт мақсадида «Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ операциялар аудити дастури»нинг намунавий шакли ҳамда уни тузиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
экспорт тушумини аудиторлик текширувидан ўтказиш жараёни аудит дастурига «Экспорт товарлари ҳаракати ва уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг самарадорлигини баҳолаш» бўлимини киритиш ва аудитда таҳлил услубларини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Экспорт-импорт операциялари аудитининг услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар:
экспорт-импорт операциялари аудитининг ахборот манбаларини шакллантиришда аудитнинг умумий режаси ва дастурини мазкур икки тоифадаги операциянинг иқтисодий мазмуни, меъёрий-ҳуқуқий асослари, бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш бўйича принципиал фарқларини инобатга олувчи «Экспорт операциялари аудити режаси» ва «Импорт операциялари аудити режаси»га ажратган ҳолда тузиш таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси  томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2024 йил 4 июлдаги № 68-сон,  Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2024 йил 23 октябрдаги № 41-сон,   «BBU - AZAMAT» хусусий корхонасининг 2024 йил 23 майдаги №03-А-сон, «TRANS AUDIT-A» МЧЖ аудиторлик корхонасининг 2024 йил 24 майдаги маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хўжалик субъектларида экспорт-импорт операциялари аудитинингумумий режасини ва дастурини тузиш ҳамда аудиторлик текширувидан ўтказиш учун ахборот манбаларини шакллантиришда фойдаланилиб, диссертант томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг № DGU 41118 – сонли муаллифлик гувоҳномаси билан тасдиқланган «Экспорт-импорт операциялари аудити» номли ЭҲМ дастури экспорт-импорт операциялари аудитини режалаштириш жараёнларига рақамли технологияларни татбиқ этишга ёрдам берган;
экспорт операцияларини аудиторлик текширувидан ўтказиш жараёнининг ахборот таъминотини такомиллаштириш юзасидан алоҳида 2990-«Экспортга юклаб жўнатилган товарлар» счетини очиш ва унинг таркибида экспорт товарларнинг сақланиш жойлари бўйича назоратини таъминлайдиган ишчи счетлар очиш таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси  томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2024 йил 4 июлдаги №68-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2024 йил 23 октябрдаги № 41-сон,   «BBU - AZAMAT» хусусий корхонасининг 2024 йил 23 майдаги №03-А-сон, «TRANS AUDIT-A» МЧЖ аудиторлик корхонасининг 2024 йил 24 майдаги маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида экспорт операцияларини аудиторлик текширувидан ўтказиш вақти тежалиб, аудиторлик далиллар таъминоти ва аудиторлик хулосасининг сифати ошган;
импорт операцияларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг асосий босқичлари, унда «Incoterms-2020» халқаро қоидаларига ишора қилинадиган вазиятларнинг инобатга олиниши, импорт мақсадида «Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ операциялар аудити дастури»нинг намунавий шакли ҳамда уни тузиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси  томонидан томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2024 йил 4 июлдаги №68-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2024 йил 23 октябрдаги № 41-сон,   «BBU - AZAMAT» хусусий корхонасининг 2024 йил 23 майдаги №03-А-сон, «TRANS AUDIT-A»МЧЖ аудиторлик корхонасининг 2024 йил 24 майдаги маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасидаимпорт операцияларини ҳамда уларни амалга ошириш мақсадида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ операцияларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг услубий таъминоти яхшиланган, аудиторлик далилларини тўплаш ва аудиторлик хулосасининг сифати ошган;  
экспорт тушумини аудиторлик текширувидан ўтказишга йўналтирилган аудит дастурига “Экспорт товарлари ҳаракати ва уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг самарадорлигини баҳолаш” бўлимини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси  томонидан томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2024 йил 4 июлдаги №68-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2024 йил 23 октябрдаги № 41-сон,   «BBU - AZAMAT» хусусий корхонасининг 2024 йил 23 майдаги №03-А-сон, «TRANS AUDIT-A» МЧЖ аудиторлик корхонасининг 2024 йил 24 майдаги маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аудитор иш сифатининг ошишида хизмат қиладиган таҳлилий (аналитик) амаллар ва уларни қўллаш босқичларини татбиқ қилишшга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish