Худайберганов Шухрат Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Киноидиомаларни рус тилидан ўзбек тилига таржима қилишнинг лингвомаданий жиҳати (мумтоз кинокомедиялар мисолида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil234.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Чўпонов Отаназар Отажонович, филология фанлари  доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Эрметова Жамила Исмаиловна, филология фанлари номзоди, доцент; Нигматова Лолахон Хамидовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мумтоз кинокомедиялар матнидаги киноидиомаларни, хусусан, шу қолипдаги лингвомаданий реалияларни рус тилидан ўзбек тилига таржима қилишнинг репрезентатив жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таржимоннинг маҳоратини, киноидиомаларни бир тилдан бошқасига таржима қилишдаги лингвокултурологик ёндашувининг ўзига хослигини баҳолашда идиоматик иборанинг фразеологик табиати қай даражада сақлаб қолинганлиги асосий мезон бўлиши, аслиятдаги киноидиомалар рус тили эгаларининг маданий қадриятларига оид қарашларини ифодалаши, уларнинг ўзбек тилига таржима қилинган эквивалентлари эса ўзбек халқининг лингвокултурологик дунёқарашларига оид бўлиши далилланган;
киноасарда қўлланилган ибораларда сўз ўйини, эскирган сўзлардан моҳирона фойдаланиш; нозик маъноли сифатлашларнинг қўлланилиши, тилдаги мавжуд айрим фразеологик ибораларни ўзгача талқинда қўллаш, иборалар таркибида миллий реалияларнинг моҳирона ишлатилиши ҳамда оммавийлик, бетакрорлик, яшовчанлик, халқоналик каби омиллар сабабли кинокомедиялар халқ ҳурматини қозониши исботланган;
киноидиомаларнинг мавзуий гуруҳлари таснифи антропосентрик хусусиятлар билан, рус тилининг бошқа тилларда эквивалентга эга бўлмаган киноидиомалари диний тасаввур, шахснинг ижтимоий келиб чиқишини номловчи, собиқ шўролар ва ундан олдинги даврга оид тушунчалар, тарихий мансаб, унвонлар номлари каби миллий реалиялар билан богʻлиқлиги очиб берилган;
киноидиома филм контекстидан ташқарида, жумладан, кундалик мулоқот жараёнида, воқеа ва ҳодисани аниқ ва тушунарли ифодалашга хизмат қиладиган турғун бирикмаси (фразеологизм, бутун бошли гап ёки бир нечта интонацион-маъновий нутқ бирлиги) бўлиб, унинг замирида лингвокултурологик моҳият касб этувчи бирликлар мавжуд бўлиши мумкинлиги, кинокомедия матнидаги у ёки бу идиоматик иборанинг оммалашуви ушбу картина рейтингига мутаносиб эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Киноидиомаларни рус тилидан ўзбек тилига таржима қилишнинг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш юзасидан олинган натижалар асосида:
таржимоннинг маҳоратини, унинг рус тилидан ўзбек тилига киноидиомаларни таржима қилишдаги лингвокултурологик ёндашувининг ўзига хослигини баҳолашда фразеологизация, дефразеологизация ҳамда идиоматик иборанинг фразеологик табиати сақлаб қолиниши ҳодисаларининг асосий мезон сифатида белгиланиши борасидаги хулосаларидан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида, хусусан, Д.Гладишев, И.Муравин, П.Ричков, А.Россикова ва А.Кун каби рус олимларининг қорақалпоқ фолклорига оид илмий фикрларини таржима қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 24-мартдаги 112/1-сон маълумотномаси). Натижада ушбу олимлар тўпламларида сақланиб қолган айрим ноёб фолклор асарларининг қайта таржимаси жараёнида уларнинг таркибидаги турғун иборалар ўгирилишига лингвокултурологик тамойиллар асосида ёндашилиб, ушбу бирликларнинг фразеологик табиатини сақлаб қолишга эришилган;
киноидиомаларнинг лингвокултурологик аспектда ўрганилиши рус тили эгаларининг қадриятга оид, лисоний-маданий тасаввурлари тўғрисида фикр юритишга замин яратиши, ушбу бирликларнинг ўзбек тилига таржима қилиниши чоғиштирилаётган тил эгалари бўлмиш рус ва ўзбек халқларининг лингвокултурологик дунёқарашларидаги ўхшаш ва ўзига хос жиҳатларни аниқлаш имконини бериши  тўғрисидаги илмий хулосаларидан Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалида амалга оширилган “Ҳафт шуаро” мажмуйини ўрганиш орқали ХИХ аср Хоразм воҳасининг миллий-маънавий меросини тадқиқ қилиш ва (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон иловасини яратиш” мавзусидаги ИЛ-402104155 амалий грант лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалининг 2024-йил 2-февралдаги 136-сон маʼлумотномаси). Натижада грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадқиқотларда “миллий-маданий мерос” каби тушунчаларини талқин қилиш, уларни миллий реалиялар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда диссертацияда тавсифланган ўзбек халқининг лингвокултурологик дунёқарашига оид мулоҳазалар билан бойитилишига эришилган;
киноидиомаларни таржима қилишнинг лингвокултурологик хусусиятлари юзасидан таҳлилга тортилган бирликларнинг “Инсон ва унинг тавсифи”, “Экспрессив муносабат”, “Предмет, воқеа ва жой тасвири”, “Шахслараро муносабатлар”, “Илтимос, талаб”, “Маслаҳат, тилак”, “Инсоннинг фаолият соҳалари” каби мавзуий гуруҳларга ажратилиб таснифланиши идиоматик тургʻун бирикмаларнинг антропосентрик хусусиятлари билан боғлиқ эканлиги тўғрисидаги ҳамда киноидиомалар таркибидаги рус тилининг бошқа тилларда эквивалентга эга бўлмаган бирликлари диний тасаввур, шахснинг ижтимоий келиб чиқишига кўра номлари, шўролар ва ундан олдинги даврга оид тушунчалар, тарихий мансаб, унвонлар номлари – миллий реалиялар билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги аниқланганлиги тўғрисидаги хулосаларидан Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ҳудудий инновация фаолияти ва технологияларни трансфер қилиш марказида амалга оширилган ПЗ-201709202 “Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва  уни янада ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси доирасида, яъни туристлар учун реклама роликлари тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ҳудудий инновация фаолияти ва технологияларни трансфер қилиш марказининг 2024-йил 15-февралдаги 212-сон маʼлумотномаси). Натижада тайёрланган роликлар назарий материаллар ҳамда замонавий таржимашуносликка оид маълумотлар билан бойитилган;
кинофилмлардан халқ тилига кўчган айрим қизиқарли идиомалар филм контекстидан ташқарида, яъни кундалик мулоқот жараёнида, воқеа ва ҳодисани аниқ ва тушунарли ифодалашга хизмат қиладиган турғун сўз бирикмаси эканлиги, кинокомедия матнидаги у  ёки бу идиоматик иборанинг оммалашуви ушбу филм рейтингига мутаносиб эканлиги борасидаги хулосаларидан Хоразм телерадіокомпаніясінінг “Ассалом, Хоразм” кўрсатуви “Қизиқарли фактлар” рукнининг ссенарийсини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 5-февралдаги 146-сон маʼлумотномаси). Натижада ссенарийни кундалик мулоқотда кенг фойдаланиладиган мумтоз комедиялар матнига оид машҳур идиомаларнинг келиб чиқиши, уларнинг семантик ва лингвомаданий жиҳатларига оид маълумотлар билан бойитилишига ҳамда лавҳанинг янада қизиқарли чиқишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish