Сафаров Феруз Саминжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ёндашув асосида бўлажак “Технология” фани ўқитувчиларнинг антиквар жиҳозлар тайёрлашга оид компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2024.2.PhD/Ped4552.
Илмий раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ёндашув асосида бўлажак “Технология” фани ўқитувчиларининг антиквар жиҳозлар тайёрлашга оид компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак технология фани ўқитувчиларини тайёрлашнинг педагогик тизими структураси олий таълим мазмунини ифодаловчи малака талаблари, дидактик жараён мақсади ва мазмуни, дидактик таъминот компонентлари, назарий ва амалий тайёргарлик ҳамда талабалар витаген тажрибаларини технологик таълим мазмунига трансформациялаш орқали аниқлаштирилган;
инновацион ёндашувлар асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг антиквар жиҳозлар тайёрлашга оид компетентлигини ривожлантириш модели касбий компетентликни ривожлантиришнинг тайёргарлик, асосий ва якунловчи босқичлари конструктив компонетларини технологик таълим педагогик консепсияси билан вертикал интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг антиквар жиҳозлар тайёрлашга оид компетентлигини ривожлантириш методикаси маъруза ва амалий машғулотларда праксиметрик ҳамда креатив таълим технологиялардан фойдаланиш, мустақил таълимни тизимлилик, вариативлик, интегративлик тамойилларига кўра персоналлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни технология фани жараёнида антиквар жиҳозлар тайёрлашга ўргатиш модели ва методикасининг продуктивлиги эмпирик тажрибалар давомида этимологик ва аксиологик ёндашувларга асосланувчи модификацияланган диагностик методикаларга асосланувчи таълимни трансформациялаш қонуниятларига функсионал имкон берувчи репродуктив, продуктив ва креатив баҳолаш мезонлари орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак “Технология” фани ўқитувчиларнинг антиквар жиҳозлар тайёрлашга оид компетентлигини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш методикаси бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак технология фани ўқитувчиларини тайёрлашнинг педагогик тизими структураси олий таълим мазмунини ифодаловчи малака талаблари, дидактик жараён мақсади ва мазмуни, дидактик таъминот компонентлари, назарий ва амалий тайёргарлик ҳамда талабалар витаген тажрибаларини технологик таълим мазмунига трансформациялаш орқали аниқлаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар “Технология таълими практикуми” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университетининг 2023-йил 23-декабрдаги 509-ПЎ-046-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак технология фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнининг методик аспектлари такомиллашуви таъминланган;
инновацион ёндашувлар асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг антиквар жиҳозлар тайёрлашга оид компетентлигини ривожлантириш модели касбий компетентликни ривожлантиришнинг тайёргарлик, асосий ва якунловчи босқичлари конструктив компонетларини технологик таълим педагогик консепсияси билан вертикал интеграциялаш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар оид таклиф ва тавсиялар “Технология таълими практикуми” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университетининг 2023-йил 23-декабрдаги 509-ПЎ-046-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, инновацион ёндашувлар асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлаш тизимининг такомиллашувига эришилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг антиквар жиҳозлар тайёрлашга оид компетентлигини ривожлантириш методикаси маъруза ва амалий машғулотларда праксиметрик ҳамда креатив таълим технологиялардан фойдаланиш, мустақил таълимни тизимлилик, вариативлик, интегративлик тамойилларига кўра персоналлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар “Ёғоч материалларидан антиквар жиҳозлар тайёрлаш” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 6-июндаги 02/01-01-49-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда ёғоч материалларидан антиквар жиҳозлар тайёрлашга оид компетентлигини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.