Мирзаева Дилзодахон Файзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“График асимметриянинг қиёсий-типологик таҳлили (инглиз ва ўзбек тили материаллари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil5081.
Илмий раҳбар: Рахимов Ғанишер Худойқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Қосимова Нафиса Фарҳодовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади график асимметриянинг ўзбек ва инглиз тилларида намоён бўлишини қиёсий-когнитив нуқтайи назардан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида биринчи марта график асимметриянинг тарихий илдизлари, генезиси, турлари ҳамда вазифалари орқали уларнинг генетик асослари аниқланиб, улар қиёсий тилшунослик учун муҳим омил эканлиги далилланган;
“график асимметрия” тушунчалар термини кенг қамровли полисемантик ҳодиса эканлиги, у фақат товушни ифодаловчи ҳодиса эмаслиги, уни тилнинг бошқа сатҳ бирликларига нисбатан қўллаш лисоний белги асимметрияси хусусиятлари орқали асосланган;
“график асимметрия”нинг синтагматик, парадигматик ва семантик аспектларда намоён бўлиш хусусиятлари инглиз ва ўзбек тили материалларида “симметрия/ асимметрияси” дихотомиясининг қиёсланиши билан исботланган;
инглиз ва ўзбек тиллари унлилар тизимларига хос асимметрик ҳолатларнинг баҳоланиши натижасида ўзбек тили унли товушлари сони расмий манбаларда қайд этилганидан кўпроқ эканлиги назарий ва фактик маълумотлар билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. График асимметриянинг қиёсий-типологик таҳлили (инглиз ва ўзбек тили материаллари асосида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
инглиз тилидаги фразеологизмларда график асимметриянинг семантик аспектда намоён бўлиши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари “муҳаббат”, “нафрат”, “гўзаллик” тушунчалари негизидаги таҳлилларидан Бухоро давлат университетида амалга оширилаётган Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган С-УЗ800-20-ГР-0034-рақамли “АCCЕСС МИCРОСЧОЛАРШИП ПРОГРАМ” лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 11-январдаги 06-01-0011-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилидаги фразеологизмларда график асимметриянинг семантик аспектда намоён бўлиши, уларнинг ўзига хос хусусиятларини батафсил таҳлил қилиш бўйича олинган натижалар такомиллаштирилган;
ўқитувчи ва талабаларнинг тилшунослик ва таржимашунослик борасидаги билимларини ошириш ҳамда тил тизими билан боғлиқ муаммоларнинг амалий ечимига қаратилган, аниқ мақсадга йўналтирилган дастурлар, шунингдек, матнларни таҳрирлаш, лингвистик таржима учун мўлжалланган услубий қўлланма ҳамда рисолалар яратишда график элементларнинг структур хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари, амалий таклиф ва тавсияларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ 585845 ЭПП-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “CЛАСС: Девелопмент оф тҳе интердисиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” (CЛАСС: “Марказий Осиё Университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш”) номли инновацион лойиҳа доирасида бевосита фойдаланган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 11-мартдаги 547/02-сон маълумотномаси). Натижада график асимметрияни ўрганиш бўйича қилинган илмий хулосалар такомиллаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларида ҳарф ва товуш аро мутаносиблик (симметрия) ҳамда номутаносиблик (асимметрия) сабабларининг илмий жиҳатдан ўрганилганлиги натжаларидан Самарқанд телеканали орқали 2023-йил март-апрел ойлари давомида эфирга узатилган “Инглиз тили сабоқлари” кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиё компаниясининг 2024-йил 15-февралдаги 01-07/44-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар инглиз ва ўзбек тилларида ҳарф ва товушлар, уларнинг ўзаро муносабати, мутаносиб ва номутаносиб ҳолатлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлган.