Алиева Хурлиман Рахманбергеновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Хотин-қизлар шеъриятида лирик характернинг яратилиш масаласи (М.Жуманазарова ва П.Мирзабаева ижоди мисолида)”, 10.00.12 – “Қорақалпоқ адабиёти” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2022.1.PhD/Fil2358.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оразимбетов Қуанишбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори, профессор; Мамбетов Қабил Пирниязович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида аёл ижодкорлар, хусусан, М.Жуманазарова ва П.Мирзабаеваларнинг лирик қаҳрамон характерини яратишдаги ўзига хосликларни очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
лирик характер яратилишида руҳий кечинма ва унинг бадиий ифодаси, образлар тасвирида тарихий-маданий, ижтимоий-сиёсий вазиятнинг акс этиши орқали ҳиссий таъсирчанлик ҳамда ахборот экспрессивлигини таъминлаш, шаклий-услубий изланишлар, реалистик идрок ва ифода маданияти адабий-эстетик категория сифатида очиб берилган;   
қорақалпоқ шоираларининг муҳаббат, фалсафий-интеллектуал, публицистик лирикаларида характерларнинг ўзига хос ифодаси, жамият психологиясидаги ўзгаришлар замирида лирик “мен”нинг М.Жуманазарова ва П.Мирзабаеванинг шеъриятида шаклланиш омиллари кўрсатилган;  
шоиралар яратган лирик қаҳрамон характери тасвирида лирик субект ва лирик обект муносабатларига мувофиқ статик ҳамда динамик образлар ифодаси, бадиий тасвир воситаларидан моҳирона фойдаланганлиги далилланган;
бадиий тасвир воситалари ва ифода усуллари лирик қаҳрамон характерини намоён этишда асосий ғоя моҳиятининг ҳиссий-эмоционаллигини таъминлаши М.Жуманазарова ва П.Мирзабаеванинг  ижодида  муҳим аҳамият касб этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аёллар шеъриятида лирик характер яратиш муаммосини М.Жуманазарова ҳамда П.Мирзабаевалар ижоди мисолида ўрганиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
лирик характер яратилишида руҳий кечинма ва унинг бадиий ифодаси, образлар тасвирида тарихий-маданий, ижтимоий-сиёсий вазиятнинг акс этиши орқали ҳиссий таъсирчанлик ҳамда ахборот экспрессивлигини таъминлаш, шаклий-услубий изланишлар, реалистик идрок ва ифода маданияти адабий-эстетик категория асослари ёритилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини ўрганиш” мавзусидаги лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 18-июлдаги 290/1-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ шеъриятида лирик характер яратиш борасидаги илмий-назарий таҳлиллар такомиллаштирилган;
қорақалпоқ шоираларининг муҳаббат, фалсафий-интеллектуал, публицистик лирикаларида характерларнинг ўзига хос ифодаси, жамият психологиясидаги ўзгаришлар замирида лирик “мен”нинг М.Жуманазарова ва П.Мирзабаеванинг шеъриятида шаклланиш омиллари ҳамда ўзаро муносабати бўйича эришилган  илмий натижалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида М.Жуманазарова ва П.Мирзабаева ҳаёти ва ижодий фаолияти билан боғлиқ кўргазмалар ҳамда музей экспонатларини бойитишда зарур манба сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 31-мартдаги 2-03/409-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатилган ижодкорлар шеъриятига хос хусусиятлар, лирик қаҳрамон характери тасвири, ҳаётий ҳақиқат ва бадиий маҳорат масалалари юзасидан материаллар шакллантирилган;  
ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида характер яратишда лирик қаҳрамон руҳий кечинмалари билан ўзаро алоқада бўлган обектив образлар, шунингдек, инсон руҳияти, воқеликка муносабати, лирик персонажлар ҳамда уларнинг ижтимоий-психологик асослари бутун мураккаблиги билан тасвирлаш, янги тимсоллар ва образлар вужудга келиши билан боғлик хулосалар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Билимлендириwде реформа” (“Таълимдаги ислоҳотлар”) ҳамда “Қайıрлı таń” (“Хайрли тонг”) радиоешиттиришлари орқали кенг оммага тарғиб этилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 25-апрелдаги 05-22/213-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчиликда лирик характер ва унинг ўзига хослиги юзасидан тушунчалари шаклланган, эшиттиришлар илмий-оммабоплиги таъминланган ҳолда янги манба ва маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish