Нуритдинова Шаҳноз Садридиновнанинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳозирги ўзбек болалар шеъриятининг бадиий-эстетик хусусиятлари (Ҳ.Имонбердиев, А.Кўчимов шеърияти мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3PhD/Fil3737.
Илмий раҳбар: Жамилова Башорат Сатторовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Ҳабибовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Баракаев Раҳматулла, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги ТДЎТАУ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади истиқлол даври ўзбек болалар шеърияти, жумладан, Ҳ.Имонбердиев ва А.Кўчимов ижодида бадиий ифодалар ва рамзий образлар воситасида етакчи мотивларни очиб бериш маҳоратини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги ўзбек болалар шеъриятида бадиий санъатлардан фойдаланишнинг ўзига хос кўринишлари, рамзий образлар орқали ифодаланган етакчи мотивларнинг бадиий-эстетик вазифалари, бунда болалар шоирларининг услубий-ижодий, индивидуал маҳоратининг намоён бўлиши аниқланган;
Ҳ.Имонбердиев ижодида бадиий санъатларнинг ўрни, жумладан, тамсил санъатидан фойдалаиши, Кенгуру, Бургут, Олабўжи, Турна, Каркидон, қора Қарға, Бедана, Кирпитикан, Балиқча, она Орол сингари рамзий образлари орқали эрк, озодлик, довюраклик, экологик муаммо сингари мотивларнинг етакчилиги исботланган;
шоир шеърларида болалар ва ўсмирларнинг жамиятга, табиатга, жониворларга муносабати турли поетик образлар, тамсиллар орқали янгича талқин этилиши, болалар ўйинлари, ҳайвонлар оламида рўй берган ҳангомалар, мунозаралар болалар учун носоғлом жамиятдаги адолацизликлардан тўғри хулоса чиқариш, сабоқ олишдек маънавий дунёларини шакллантирувчи асосий омиллардан бири сифатида намоён бўлиши асосланган;
А.Кўчимов шеъриятининг мазмун-мундарижаси, образлар тизими ҳамда ижтимоий-сиёсий долзарб муаммоларни акс эттиришда рамзий образлар ва мотивлардан фойдаланиш маҳорати, шоирнинг дум, телевизор сингари анъанавий рамзий образлар поетик эволюцияси орқали талқин этилган янги мазмун ва мотив ифодаси, шунингдек, Ҳ.Имонбердиев ва А.Кўчимов шеърларида қўлланган рамзий образлар, тамсилий ифода ҳамда мотивларнинг ўзаро қиёси орқали давр болалар шеъриятининг ижтимоийлик, ғоявий долзарблик, поетик тафаккур эврилишларидаги янгиланишлар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек болалар шеъриятида бадиий санъатлардан фойдаланиш анъаналари, рамзий образлар ва мотивлар талқини бўйича олинган натижалар асосида:
ҳозирги ўзбек болалар шеъриятида бадиий санъатлардан фойдаланишнинг ўзига хос кўринишлари, рамзий образлар орқали ифодаланган етакчи мотивларнинг бадиий-эстетик вазифалари, бунда болалар шоирларининг услубий-ижодий, индивидуал маҳоратининг намоён бўлиши аниқланганлиги ҳамда Ҳ.Имонбердиев ижодида бадиий санъатларнинг ўрни, жумладан, тамсил санъатидан фойдалаиши, Кенгуру, Бургут, Олабўжи, Турна, Каркидон, қора Қарға, Бедана, Кирпитикан, Балиқча, она Орол сингари рамзий образлари орқали эрк, озодлик, довюраклик, экологик муаммо сингари мотивларнинг етакчилиги исботланганлигига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўз ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 23-февралдаги 17.01/128-сон маълумотномаси). Натижада болалар шеъриятида ижодкор консепсияси, бадиий талқин, ижодкор маҳорати йўналишидаги асарларнинг назарий асослари бойитилишга эришилган;
шоир шеърларида болалар ва ўсмирларнинг жамиятга, табиатга, жониворларга муносабати турли поетик образлар, тамсиллар орқали янгича талқин этилиши, болалар ўйинлари, ҳайвонлар оламида рўй берган ҳангомалар, мунозаралар болалар учун носоғлом жамиятдаги адолацизликлардан тўғри хулоса чиқариш, сабоқ олишдек маънавий дунёларини шакллантирувчи асосий омиллардан бири сифатида намоён бўлиши асосланганлигига оид материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастури доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ- 2021020813. “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 07-мартдаги 04/1-579-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек болалар шеъриятида тамсил санъатидан фойдаланиш ва долзарб ижтимоий-ғоявий масалаларни талқин этишда рамзлар тасвирининг ўзига хос жиҳатларини шоирлар дунёқараши, ёндашув усуллари, ижодий маҳорати билан боғлиқликда аниқлаш имконияти яратилган;
А.Кўчимов шеъриятининг мазмун-мундарижаси, образлар тизими ҳамда ижтимоий-сиёсий долзарб муаммоларни акс эттиришда рамзий образлар ва мотивлардан фойдаланиш маҳорати, шоирнинг дум, телевизор сингари анъанавий рамзий образлар поетик эволюцияси орқали талқин этилган янги мазмун ва мотив ифодаси, шунингдек, Ҳ.Имонбердиев ва А.Кўчимов шеърларида қўлланган рамзий образлар, тамсилий ифода ҳамда мотивларнинг ўзаро қиёси орқали давр болалар шеъриятининг ижтимоийлик, ғоявий долзарблик, поетик тафаккур эврилишларидаги янгиланишлар далилланганлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Адабий муҳит” телекўрсатувлари, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-ноябрдаги 02.09/319-сон маʼлумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар орқали болалар шоирларининг шеърлари, ижодий маҳорати билан боғлиқ қизиқарли таҳлилий шеърлар ёш телетомошабинларнинг эътиборига ҳавола қилинган, телекўрсатувларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилган ҳамда илмий-оммабоплик хусусияти кучайтирилишига эришилган.