Муҳамадиева Наргиза Қудратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “9-синф ўқувчиларининг халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (“Технология” фанининг сервис хизмати йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2024.2.PhD/Ped7492.
Илмий раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шахло Уктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маматов Дилмурад Нармуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 9-синф ўқувчиларининг халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик кўникмаларини шакиллантирувчи таълим технологияларидан фойдаланиш лойиҳаси назарий, амалий ва тўгарак машғулотлари мазмунига когнитив ва амалий креатив фаолият интеграциясига асосланувчи интерфаол методларини верификациялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларининг ижодкорлик кўникмаларини шакллантиришнинг фаолиятли модели жараёнли блок мазмунига ўқувчиларнинг халқ ҳунармандчилиги намуналарини тайёрлаш кўникмаларини этномаданият локал турлари, миллий урф-одатлар асосида шакллантиришга доир коллобаратив ёндашув компонентларини сингдириш асосида такомиллаштирилган;
шахс қизиқиш, майл ва қобилиятларининг шаклланишини ифодалайдиган таълимнинг касбга йўналтириш парадиагмаси оламни мукаммалроқ тушинишга интилиш, хоҳиш истакнинг пайдо бўлиши ва истакни осон амалга ошириш каби психологик-педагогик жараёнлар идентификациясига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларининг халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик кўникмаларини шакллантиришнинг методик таъминоти ҳунармандчиликнинг вариатив компонентларига доир реал ва виртуал таълим воситаларини татбиқ этишнинг конструктивлик, тизимлилик, идентивлик тамойилларни верификациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши 9-синф ўқувчиларининг халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик кўникмаларини шакиллантирувчи таълим технологияларидан фойдаланиш лойиҳаси назарий, амалий ва тўгарак машғулотлари мазмунига когнитив ва амалий креатив фаолият интеграциясига асосланувчи интерфаол методларини верификациялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан таълим тизимида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 6-апрелдаги 187-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таʼлимининг ДЦ талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида ўқув дидактик таъминотларини (дарс ишланмалар ва сўровномалар, анкеталар, тестлар, технологик хариталар), меʼёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 26-февралдаги 01/11-10-7-сон маʼлумотномаси). Натижада, 9-синф ўқувчиларининг халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларининг ижодкорлик кўникмаларини шакллантиришнинг фаолиятли модели жараёнли блок мазмунига ўқувчиларнинг халқ ҳунармандчилиги намуналарини тайёрлаш кўгникмаларини этномаданият локал турлари, миллий урф-одатлар асосида шакллантиришга доир коллобаратив ёндашув компонентларини сингдириш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2019-2022-йилларда бажарилган 574099-ЭПП-л-2019-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР - “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро лойиҳа бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 26-февралдаги 01/11-10-7-сон маʼлумотнома). Натижада, “Технология” фани машғулотларида 9-синф ўқувчиларининг халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик кўникмаларини шакллантириш методикасининг самарадорлиги ошишига эришилган;
шахс қизиқиш, майл ва қобилиятларининг шаклланишини ифодалайдиган таълимнинг касбга йўналтириш парадиагмаси оламни мукаммалроқ тушинишга интилиш, хоҳиш истакнинг пайдо бўлиши ва истакни осон амалга ошириш каби психологик-педагогик жараёнлар идентификациясига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилганлигига оид тавсияларидан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ 2021-2023-йилларда бажарилган ОТ-Ф7-34 “Халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик коъникмаларни шакллантириш жарайонларини “Технологийа” фани орқали оърганишнинг илмий-педагогик асослари” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 26-февралдаги 01/11-10-7-сон маʼлумотнома). Натижада, “Технология” фани машғулотларининг мазмунини оширишга эришилган;
ўқувчиларининг халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик кўникмаларини шакллантиришнинг методик таъминоти ҳунармандчиликнинг вариатив компонентларига доир реал ва виртуал таълим воситаларини татбиқ этишнинг конструктивлик, тизимлилик, идентивлик тамойилларни верификациялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид “Технология таълимида миллий ҳунармандчиликнинг вариатив компонентларини интегратив такомиллаштириш” номли монографиянинг хулосаларидан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2019-2022-йилларда бажарилган 574099-ЭПП-л-2019-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР - “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 26-февралдаги 01/11-10-7-сон маʼлумотнома). Натижада, мазкур ёндашув ва натижалар 9-синф ўқувчиларида халқ ҳунармандчилигига оид ижодкорлик кўникмаларини шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish