Тешабекова Мохира Қудратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Қандли диабет 2 тур билан боғлиқ сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларни гемодиализгача бўлган даврда бошқаришни муқобиллаштириш”, 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3014.
Илмий раҳбар: Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фaнлaри дoктoри, прoфeссoр.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Гульнара Нишановна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Содикова Нигора Гайратовна тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
II. Тадқиқотнинг мақсади Қандли диабет 2 тур билан кечувчи СБК I-IV босқичдаги 2 типдаги натрий-глюкоза котранспортёрининг ингибитори (SGLT-2) метформин, глюкагонсимон пептид-1 (GLP-1), ВЗЗ-4 ингибитори инсулинни биргаликда қўллаганда нефропротектив самарадорлигини ўрганиш, шунингдек, гемодиализ олдидан касаллик натижаларини башорат қилишда пешобдаги NGAL биомаркерининг ролини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҚД2 беморларда СБК босқичи ошгани сайин пешобда NGAL миқдорининг 2-босқичидан бошлаб ишончли камайиши аниқланган бўлиб, бунда пешобдаги NGAL миқдорининг ёш, систолик ва диастолик артериал қон босими, қондаги мочевина, креатинин миқдори билан манфий ва коптокчалар фильтрация тезлиги билан мусбат корреляцион боғлиқлик аниқланган;
1-4 босқичдаги сурункали буйрак касаллиги билан кечувчи қандли диабет 2-тури билан оғриган беморларда 2-типдаги натрий-глюкоза котранспортёри ингибиторининг (SGLT-2), метформин, глюкагонсимон пептид-1 (GLP-1), ВЗЗ-4 ингибитори, инсулинни биргаликда қўлланилганда нефропротектив самарадорлиги асосланган;
буйрак томирларининг допплерография кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик гемодиализдан олдин даволаш фонида турли хавф омиллари билан кузатилган қандли диабет 2-тури билан биргаликда кечувчи сурункали буйрак касаллигининг 1-4 босқичлари бўлган беморларда буйрак гемодинамикасида ўзгаришлар интраренал қон томир қаршилигининг ортиши билан бирга сегментар ва бўлаклараро артерияларда гемодинамик кўрсаткичлар (систолик чўққи, тезланиш вақти, қон оқими тезлиги) СБКнинг 3-4 даражасида ишончли пасайиши билан намоён бўлиши исботланган;
SGLT-2ингибиторларини бигуанидлар, ГПП-1 агонистлари, ДПП4 ингибиторлари ва инсулин билан комбинациядаги даволаш режаларида 6 ойлик терапиядан сўнг барча гуруҳларда гликемия, НвА1с ва буйрак гемодинамикаси кўрсаткичлари ижобий томонга ахамиятли ўзгариши ва самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик Ë.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2022 йил 22-июль 4-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Академик Ë.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 8-декабрь № 08/1424 билан тасдиқланган):
Қандли диабет 2 тур билан боглик сурункали буйрак касаллиги билан огриган беморларни гемодиализгача булган даврда бошқаришни муқобиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҚД2 беморларда СБК босқичи ошгани сайин пешобда NGAL миқдорининг 2-босқичидан бошлаб ишончли камайиши аниқланган бўлиб, бунда пешобдаги NGAL миқдорининг ёш, систолик ва диастолик артериал қон босими, қондаги мочевина, креатинин миқдори билан манфий ва коптокчалар фильтрация тезлиги билан мусбат корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 2 декабрда 8/1424-сон билан тасдиқланган «ҚД 2-тур СБК 1-4 босқичи билан оғриган беморларни 2-типдаги натрий-глюкоза котранспортёри ингибитори (SGLT-2) билан самарали даволаш схемаларини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х. Тўрақулов Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази Фарғона филиали бўйича 05.01.2023 йилдаги 7-сон, ҳамда Самарқанд вилоят эндокринология диспансери бўйича 04.01.2023 йилдаги 15-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22-июлдаги 04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олиб борилган тадқиқотлар КД 2 тур билан оғриган беморларда сурункали буйрак касаллигининг олдинги албуминурия босқичида ривожланишининг олдини олиш учун ўтказилиши зарурлигини кўрсатган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни шифохона шароитида давлаш учун сарфланадиган 5,5 миллион сўм бюджет маблағлари ККҲнинг гемодиализ билан терминал босқичига ўтишининг олдини олишда асоратлар ривожланиши билан гемодиализга сарф ҳаражатлар 5,2–6,7 баробар қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: ҚД 2-тур СБК 1-4 босқичи билан оғриган беморларда 2-типдаги натрий-глюкоза котранспортёри ингибиторининг (SGLT-2), метформин, глюкагонсимон пептид-1 (GLP-1), ДПП-4 ингибитори, инсулинни биргаликда қўлланилганда нефропротектив самарадорлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 2 декабрда 8/1424-сон билан тасдиқланган «ҚД 2-тур СБК 1-4 босқичи билан оғриган беморларни 2-типдаги натрий-глюкоза котранспортёри ингибитори (SGLT-2) билан самарали даволаш схемаларини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х. Тўрақулов Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази Фарғона филиали бўйича 05.01.2023 йилдаги 7-сон, ҳамда Самарқанд вилоят эндокринология диспансери бўйича 04.01.2023 йилдаги 15-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22-июлдаги 04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олиб борилган тадқиқотлар КД 2 тур билан оғриган беморларда сурункали буйрак касаллигининг олдинги албуминурия босқичида ривожланишининг олдини олиш учун ўтказилиши зарурлигини кўрсатган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни шифохона шароитида давлаш учун сарфланадиган 5,5 миллион сўм бюджет маблағлари ККҲнинг гемодиализ билан терминал босқичига ўтишининг олдини олишда асоратлар ривожланиши билан гемодиализга сарф ҳаражатлар 5,2–6,7 баробар қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: буйрак томирларининг допплерография кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик гемодиализдан олдин даволаш фонида турли хавф омиллари билан кузатилган қандли диабет 2-тури билан биргаликда кечувчи сурункали буйрак касаллигининг 1-4 босқичлари бўлган беморларда буйрак гемодинамикасида ўзгаришлар интраренал қон томир қаршилигининг ортиши билан бирга сегментар ва бўлаклараро артерияларда гемодинамик кўрсаткичлар (систолик чўққи, тезланиш вақти, қон оқими тезлиги) СБКнинг 3-4 даражасида ишончли пасайиши билан намоён бўлиши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 2 декабрда 8/1424-сон билан тасдиқланган «ҚД 2-тур СБК 1-4 босқичи билан оғриган беморларни 2-типдаги натрий-глюкоза котранспортёри ингибитори (SGLT-2) билан самарали даволаш схемаларини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х. Тўрақулов Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази Фарғона филиали бўйича 05.01.2023 йилдаги 7-сон, ҳамда Самарқанд вилоят эндокринология диспансери бўйича 04.01.2023 йилдаги 15-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22-июлдаги 04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олиб борилган тадқиқотлар КД 2 тур билан оғриган беморларда сурункали буйрак касаллигининг олдинги албуминурия босқичида ривожланишининг олдини олиш учун ўтказилиши зарурлигини кўрсатган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни шифохона шароитида давлаш учун сарфланадиган 5,5 миллион сўм бюджет маблағлари ККҲнинг гемодиализ билан терминал босқичига ўтишининг олдини олишда асоратлар ривожланиши билан гемодиализга сарф ҳаражатлар 5,2–6,7 баробар қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: SGLT-2ингибиторларини бигуанидлар, ГПП-1 агонистлари, ДПП4 ингибиторлари ва инсулин билан комбинациядаги даволаш режаларида 6 ойлик терапиядан сўнг барча гуруҳларда гликемия, НвА1с ва буйрак гемодинамикаси кўрсаткичлари ижобий томонга ахамиятли ўзгариши ва самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 2 декабрда 8/1424-сон билан тасдиқланган «ҚД 2-тур СБК 1-4 босқичи билан оғриган беморларни 2-типдаги натрий-глюкоза котранспортёри ингибитори (SGLT-2) билан самарали даволаш схемаларини жорий этиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х. Тўрақулов Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази Фарғона филиали бўйича 05.01.2023 йилдаги 7-сон, ҳамда Самарқанд вилоят эндокринология диспансери бўйича 04.01.2023 йилдаги 15-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22-июлдаги 04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олиб борилган тадқиқотлар КД 2 тур билан оғриган беморларда сурункали буйрак касаллигининг олдинги албуминурия босқичида ривожланишининг олдини олиш учун ўтказилиши зарурлигини кўрсатган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни шифохона шароитида давлаш учун сарфланадиган 5,5 миллион сўм бюджет маблағлари ККҲнинг гемодиализ билан терминал босқичига ўтишининг олдини олишда асоратлар ривожланиши билан гемодиализга сарф ҳаражатлар 5,2–6,7 баробар қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.