Ахмедова Санобар Икром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3409.
Илмий раҳбар: Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, проффесор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc 15/31.12.2020.I.09.04.рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш саноат корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўллари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш саноат корхонасининг молиявий-иқтисодий ёндашуви асосида ривожланишнинг истиқбол режаларига кўра, “ТРЕСТ 12” акциядорлик жамияти қошида маҳаллий қурилиш материаллари илмий-тадқиқот марказини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги таклиф этилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари томонидан М-250 маркали бетон аралашмасидан тайёр қурилиш қопламаларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
қурилиш соҳасидаги маҳаллийлаштириш дастури асосида асбозурит қурилиш материали чиқиндисидан асбест моддасини ажратиб олиш орқали иқтисодий тежамкорлик имконияти мавжудлиги асосланган;
қурилиш саноат корхонасида ишлаб чиқаришнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ва соф фойда миқдорини оширишнинг истиқбол кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш саноат корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
қурилиш саноат корхонасининг молиявий-иқтисодий ёндашуви асосида ривожланишнинг истиқбол режаларига кўра, “ТРЕСТ 12” акциядорлик жамияти қошида маҳаллий қурилиш материаллари илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифи “ТРЕСТ 12” акциядорлик жамияти томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва Уй-жой Хўжалиги Вазирлигининг 2024-йил 29-октябрдаги 24-06/11382-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҚУЖХВ техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 396-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши “ТРЕСТ 12” акциядорлик жамиятининг ишчи ресурслари томонидан вазифаларни самарали бажарилиши ҳамда янги малакали кадрлар тайёрлаш учун иш ўринларини яратиш имконини беради;
қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари томонидан М-250 маркали бетон аралашмасидан тайёр қурилиш қопламаларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш таклифи “ТРЕСТ 12” акциядорлик жамияти томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва Уй-жой Хўжалиги Вазирлигининг 2024-йил 29-октябрдаги 24-06/11382-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҚУЖХВ техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 396-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида корхона томонидан амалга ошириладиган қўшимча сарф-ҳаражатлар қисқариши, бунинг натижасида унумли вақт даражасининг ошишига эришилади;
қурилиш соҳасидаги маҳаллийлаштириш дастури асосида асбозурит қурилиш материали чиқиндисидан асбест моддасини ажратиб олиш орқали иқтисодий тежамкорлик имконияти мавжудлиги таклифи “ТРЕСТ 12” акциядорлик жамияти томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва Уй-жой Хўжалиги Вазирлигининг 2024-йил 29-октябрдаги 24-06/11382-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҚУЖХВ техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 396-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида ҳар бир тонна асбозурит чиқиндисидан 15 фоизгача асбест моддасини ажратиб олиш ва импорт ҳаражатларини қисқартиришга эришилади;
қурилиш саноати корхонасида ишлаб чиқаришнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ва соф фойда миқдорини оширишнинг истиқбол кўрсаткичларидан “ТРЕСТ 12” акциядорлик жамияти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва Уй-жой Хўжалиги Вазирлигининг 2024-йил 29-октябрдаги 24-06/11382-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҚУЖХВ техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 396-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши “ТРЕСТ 12” акциядорлик жамиятининг узоқ муддатли истиқболдаги соф фойда ҳажми динамикасини аниқлаш ҳамда асосий фаолият кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имконини беради.