Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилдиев Бобур Ботировичнинг
фалсафадоктори(Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Турли иқлим шароитларда етиштирилган пиллаларни чувишга тайёрлаш усулини такомиллаштириш” 05.06.02 - “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёгадастлабки ишлов бериш”(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2023.1.PhD/T3494
Илмий раҳбар: Исламбекова Нигора Муртозаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Акмалжон Алишер ўғли, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Турли иқлим шароитларда (жанубий ва шимолий ҳудудлар мисолида) етиштирилган пиллаларни технологик хусусиятларини ўрганиш асосида чувишга тайёрлаш усулини такомиллаштириш, пилла хом ашёсидан самарали фойдаланиб сифатли хом ипак олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли иқлим шароитларини тут ипак қурти пиллаларини узлуксиз чувалувчан узунлиги, хом ипак чиқиши, солиштирма сарфи ва чувилувчанлигига таъсири якка чувиш натижалари орқали асосланган;
турли иқлим шароитларда етиштирилган пиллаларни чувишга тайёрлаш жараёни, муқобил буғланганлигини аниқлаш асбобини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
турли иқлим шароитларда етиштирилган пиллаларни чувишга тайёрлашни технологик параметрларини қийматлари, пилла ипларига таъсир қилувчи кучларни, ҳароратни, серицин миқдори ва унинг аминокислотали таркибларини назарий ва амалий тадқиқотлари асосида аниқланган;
    турли иқлим шароитларда етиштирилган пиллалардан “3A” навига мос хом ипак ишлаб чиқаришдаги технологик параметрларининг рационал қийматлари, буғлаш вақти ва сувнинг ҳароратини ростлаш орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Турли иқлим шароитларда етиштирилган пиллаларини чувишга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тавсия етилган такомиллаштирилган технология Термиз шаҳрида жойлашган “СУРХОН ИПAГИ” МЧЖ ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Бўстон-Силк” МЧЖ корхоналарида жорий қилинган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2024 йил 19 мартдаги 5-2/436-сонли маълумотномаси). Натижада, турли иқлим шароитларда етиштирилган Хитой дурагайи пиллаларни чувишга тайёрлаш (буғлаш, ичига сув тўлдириш) усулини такомиллаштириш орқали, пилла пишириш давомийлигини назорат қилиш ҳамда амалдаги хом ипак стандартининг 3А навига мос сифатли хом ипак ишлаб чиқаришга, Сурхондарё вилоятида пиллаларни чувиш жараёнидаги бир кг хом ипак ишлаб чиқариш учун кетадиган пилла хом ашёсининг сарфи 15-18 % га камайтирилишига, Қорақалпоғистон Республикасида пиллаларни чувиш жараёнидаги бир кг хом ипак ишлаб чиқариш учун кетадиган пилла хом ашёсининг сарфи 15-18 % га камайтирилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish