Бектемиров Азизбек Обитали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пестисидлар, биорегуляторлар тутган дисперс системаларнинг коллоид-кимёвий тадқиқи ва қўлланилиши», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/К577.
Илмий раҳбар: Хошимов Фарход Файзуллаевич техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Жумаева Дилноза Жўраевна, техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибидаги импорт қилинадиган эритувчиларни маҳаллий эритувчиларга алмаштирилган ва биорегуляторлар киритилган янги таркибли пестицид препаратлар технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жарқўргʼон нефтни қайта ишлаш заводи (ЖНҚИЗ) чиқинди эритувчилари фракцион таркиби, Шўртан газ кимё мажмуаси (Шўртан ГКМ) циклогексанон чиқинди эритувчилари таркиби ва пестицидлар олишда қўлланадиган С-150 эритувчи таркиблари ГХМС усулида ўрганилган ва пестицид препаратлар ишлаб чиқаришда махаллий иккиламчи хом-ашё эритувчи сифатида қўллаш мумкинлиги аниқланган;
ГХМС ва ЮССХ усулларида таркибдаги эритувчилар махаллий эритувчиларга алмаштирилган ва биорегуляторлар киритилган янги пестицид препаратлар таъсир этувчи фаол моддалари ўз тузилишини сақлаб қолганлиги, о'згаришга учрамаганлиги аниқланган;
коллоид-кимёвий таҳлил усуллари орқали махаллий эритувчилар ва биорегуляторлар киритилган янги таркибли пестицид препаратлар хусусиятлари, уларнинг тегишли ё'налишдаги самарадорликлари хамда ҳосилдорликка таъсирлари аниқланган;
биринчи марта таркибига иккиламчи маҳаллий эритувчилар ва биорегулятор киритилган янги препаратлар эмулсия консентрат шаклларини олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пестицидлар, биорегуляторлар тутган дисперс системаларнинг коллоид-кимёвий тадқиқи ва қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
С-150 эритувчиси маҳаллий эритувчига алмаштирилган янги таркибли пестицидлар олиш технологияси "Ифода Агро Кимё Ҳимоя" МЧЖ ҚКнинг “2025-2027 йилларда амлиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар ро'йхати”га киритилган (“Ифода Агрокимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2024 йил 10 июндаги 02/14-сон маʼлумотномаси). Натижада, касалликлар, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши янги бинар препаратлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш имконини беради;
1-Нафталин цирка кислота биостимулятори киритилган таркибли пестицидлар олиш технологияси "Ифода Агро Кимё Ҳимоя" МЧЖ ҚКнинг “2025-2027 йилларда амлиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар ро'йхати”га киритилган (“Ифода Агрокимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2024 йил 10 июндаги 02/14-сон маʼлумотномаси). Натижада, таклиф этилаётган янги бинар препаратлар хосилдорлик ортишига олиб келганлиги учун ташкилот стандарти ишлаб чиқиш ҳамда хорижий анологларга нисбатан иқтисодий самарадор препаратлардан фойдаланиш имконини беради.