Холматов Дилшод Сотторжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Махаллий фосфорит ва фосфат чиқиндиларини кислотали комплекс қайта ишлаш технологиялари», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Т814.
Илмий маслаҳатчи: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Алимов Умар Кадирбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ҳодим.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳар хил турдаги ФХАларидан клинкер усулида ЭФК ва ундан фосфорли ҳамда комплекс ўғитлар олиш, фосфат хом ашёларини термик бойитишда ҳосил бўлаётган фосфат чиқиндиларини нитрат кислота ҳамда ЭФК билан қайта ишлаб ФФЎ ва улар асосида аралаш ўғитлар олишнинг такомиллашган технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЭФК олиш катталикларига сулфат кислота меъёрлари ва консентрациялари ҳамда ҳосил бўлган клинкердан сув ва ЭФКнинг айланма эритмалари орқали таркибида 17,00-26,89% П2О5 тутган ЭФКни ажратиб олиш жараёнларининг мақбул катталиклари аниқланган;
клинкер усулида ЭФК олишда ҳосил бўлган фосфогипсни ювиш жараёнларида унинг таркибидаги П2О5 миқдорини энг кам қийматларга келтиришнинг мақбул шароитлари топилган, сифат ва миқдор жиҳатидан қайта ишлаш осон бўлган фосфогипс олиш исботланган;
турли хил ФХАлардан клинкер усулида ЭФК олиш жараёнларида фторнинг фазалараро тақсимоти ва ФХАларидан ЭФК олиш жараёнини асосий мақбул катталиклари аниқланган;
ФК ва ММ ларни нитрат кислота ҳамда ЭФК билан таъсирлаштириб, П2О5 нинг ўзлашувчан қиймати юқори бўлган ФФЎлар олиш жараёнларининг мақбул технологик қийматлари аниқланган;
турли омиллар (нитрат кислота, ЭФКларнинг консентрациялари ва меъёрлари, калсий нитрат консентрацияси ва миқдори) таъсирида таркибида П2О5 нинг умумий (18,12-33,15%) ва нисбий ўзлашувчан миқдорлари (53,42-58,0%) катта қийматларга эга бўлган ФФЎлар олиш жараёни асосланган;
ФФЎ, азот ва калий тутган ўғитлардан фойдаланган ҳолда АЎларни олишда улар таркибидаги фосфорнинг нисбий ўзлашувчан миқдорларини мос равишда 53,42 дан 72,74% гача кўтарилиши илмий асосланган ҳамда ФФЎ, азотли ва калийли компонентлар асосида 11,18-16,94% Н, 9,09-17,71% П2О5 ва 6,78-16,28% К2О таркибли аралаш ўғитлар олишнинг мақбул нисбатлари аниқланган;
ҳар хил ФХАлардан олинган ЭФК ва унинг асосидаги ўғит, ФГ, ФК ҳамда ММ ларнинг минерал ва элемент таркиблари аниқланган;
МҚ ФХАларидан ЭФК олиш ва унинг асосида катта миқдордаги озуқа компонентларига эга бўлган оддий фосфорли ва комплекс ўғитлар ҳамда МҚ ФХАлардан ЮКФК олишда ҳосил бўладиган ФЧлар – ФК ва ММ лар асосида ФФЎ ва АЎлар (НП-, ПК- ва НПК-ли) олишнинг материал оқимлари ҳисобланган, иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги асосланган ва такомиллашган технологик схемалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳар хил турдаги ФХАларидан клинкер усулида ЭФК ва ундан фосфорли ҳамда комплекс ўғитлар олиш, фосфат хом ашёларини термик бойитишда ҳосил бўладиган фосфат чиқиндиларини нитрат кислота ҳамда ЭФК билан қайта ишлаб ФФЎ ва улар асосида аралаш ўғитлар олишнинг такомиллашган технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий фосфат чиқиндилари – ФК ва ММ лардан олинган ФФЎ, аммоний нитрат ва калий хлорид асосидаги аралаш ўғитлар олиш технологияси “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚК нинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати” га киритилган (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚК 2024 йил 28 августдаги 01/127-сон маълумотномаси). Натижада, озуқа компонентлари ва П2О5умум. нинг ўзлашувчанлиги юқори бўлган аралаш ўғитлар олиш имконини беради;
маҳаллий ФЧ лари – ФК ва ММ ларни нитрат кислота билан қайта ишлаш натижасида ФФЎ-18 ва ФФЎ-22 туридаги ўғитлар олиш технологияси “Электрокимёзаводи” ҚК АЖнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати” га киритилган (“Электрокимёзаводи” ҚК АЖ 2024 йил 23 августдаги 01/142-сон маълумотномаси). Бунда нитрат кислота сарфи 10-15% га ва калсий гидроксидни 10-12% га тежалиши, ФЧ чиқиндиси тўлиқ ўғит ҳолига келтирилиши ҳамда таннархини 10-78% гача арзон бўлиш беради;
маҳаллий ФЧ лари – ФК ва ММ ларни ЭФК билан таъсирлаштириш натижасида олинган ФФЎ-31 ва ФФЎ-33 туридаги ўғитлар олиш технологияси “Электрокимёзаводи” ҚК АЖнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати” га киритилган (“Электрокимёзаводи” ҚК АЖ 2024 йил 23 августдаги 01/142-сон маълумотномаси). Бунда ЭФК сарфи 12-16% га тежаш имконияти борлиги, ФЧ лари бўлган ФК ва ММ тўлиқ ҳолда ўғитга айлантирилиш имконини беради.