Мирзоев Шарифжон Миршакаровичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“1950 – 1970-йилларда Бухоро вилоятида ирригация ва мелиорация иншоотларини қурилиш тарихи” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № Б2022.4.PhD/Tar1233
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07 рақамли Илмий кенгаш
Илмий раҳбар: Рашидов Ойбек Расулович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаев Саидакбар Саидович тарих фанлари доктори, профессор, Комилов Ойбек Камилович тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: совет ҳукуматининг аграр ислоҳотлари доирасида бажарилган ирригация-мелиорация тадбирларини Бухоро вилоят тажрибаси мисолида ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистон ҳудудида мавжуд янги ва қўриқ ерларни ўзлаштириш борасидаги давлат дастурларини амалиётга татбиқ этилиши, Зарафшон дарёси сувининг кескин камайиб кетиши, ерларда шўрланишнинг кучайиши Бухоро вилояти ирригация-мелиорация тармоқларни тубдан ислоҳ қилиш заруриятини юзага келтиргани, шундан келиб чиқиб Жондор, Ромитан, Вобкент туманларида ерларни шўрдан тозалаш ишлари, жамоа хўжаликларида гидротехник иншоотларни қуриш, Қуйимозор сув омборини қурилиш-монтаж ишлари, сув дамбалари орқали сувларни бошқариш амалга оширилган бўлсада ютуқлар, қурилишда белгиланган вазифа ва режалар кўрсатгичидан анча паст бўлганлиги асосланган;
Бухоро вилоятида 1950-йиллар ирригация-мелиорация тармоқларининг қурилиши-таъмирлаш ишларини амалга ошириш маълум лойиҳаларга таянган ҳолда олиб борилсада, йирик ирригация иншоотлари қуриш учун вилоят етарли ишчи кучига эга эмасли, айрим ҳолларда лойиҳалар тўлиқ режадагидек тугатилмагани, бу эса ирригация тизимида яна муаммоларга олиб келгани, 1970-йилларга келиб кадрлар сифати сезиларли ошганлиги вилоят сув хўжалиги соҳаси, жумладан, сув қурилиши тармоқларини ривожлантиришда лойиҳа-қиридув, илмий-тадқиқот ва лойиҳа-смета ишлари муҳим аҳамият касб этганлиги далилланган;
Бухоро вилоят сув хўжалиги органлари тузулмаси иш тартиби, меҳнат интизоми, моддий-техник ва малакалий кадрлар билан таъминлаш тизимини тартибга солиниши ҳамда ягона тармоққа мувофиқлаштиш ирригация-мелиорация обектлари қурилишида муҳим аҳамият касб этганлиги, соҳага алоқадор ҳар бир тармоқда илмий-лойиҳалаш, илмий-текшириш ва илмий –тадқиқот муассасалари (“Средазгипроводхлопок” институти филиали, “Узгипроводхоз” лойиҳа-қидирув институтига айлантирилиши, Ўздаверлойиҳа институти Бухоро филиали иш бошлаши, Бухоро вилоят сув хўжалиги тизими бош бошқармаси ҳузурида лойиҳа гуруҳи) пайдо бўлиши соҳадаги муаммоларни бартараф этишда ва вилоят суғориш тизимини яхшилагани асосланган;
ХХ асрнинг 60-йилларида вилоятда юзага келган қурғоқчилик вилоятда ирригация тизимидаги режаларни ўзгаришига сабаб бўлгани, бу жараён тизимда техник-ташкилий муаоммолар (электр линиясини ўтказиш кечикоши, бетон заводи ишга туширилишининг орқага сурилиши, газ магистрал қувурлари кесувчи нуқталарда ишлар тўхтаб қолиши, техник ускуналар ва насослар учун электр ўтказгичлар таъминотида узилиш)ни юзага келтиргани, 1970-йиллар охирига келиб тўлиқ қувват билан ишга туширилган янги суғориш тизими (Аму-Қоракўл, Аму-Бухоро машинна каналлари) вилоят хўжаликлари сув таъминотини яхшилаб, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли оширишга хизмат қилгани исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1950 – 1970-йиллари Бухоро вилоятида ирригация ва мелиорация иншоотларини қурилиши жараёни муаммосини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистон ҳудудида мавжуд янги ва қўриқ ерларни ўзлаштириш борасидаги давлат дастурларини амалиётга татбиқ этилиши, Зарафшон дарёси сувининг кескин камайиб кетиши, ерларда шўрланишнинг кучайиши Бухоро вилояти ирригация-мелиорация тармоқларни тубдан ислоҳ қилиш заруриятини юзага келтиргани, шундан келиб чиқиб Жондор, Ромитан, Вобкент туманларида ерларни шўрдан тозалаш ишлари, жамоа хўжаликларида гидротехник иншоотларни қуриш, Қуйимозор сув омборини қурилиш-монтаж ишлари, сув дамбалари орқали сувларни бошқариш амалга оширилган бўлсада ютуқлар, қурилишда белгиланган вазифа ва режалар кўрсатгичидан анча паст бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси “Бухоро сув таʼминоти” музей филиали экспозицияларидаги бойитишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 21-декабрдаги 04-05/4816-сон маʼлумотномаси). Ушбу илмий натижалар амалиётда музей фондини бойитишга ҳамда музейга ташриф буюрувчиларда Бухоро ирригация ва мелиорация тарихи бўйича тушунчаларини бойитишга хизмат қилди;
Бухоро вилоятида 1950-йилларда ирригация-мелиорация тармоқларининг қурилиши-таъмирлаш ишларини амалга ошириш маълум лойиҳаларга таянган ҳолда олиб борилсада, йирик ирригация иншоотлари қуриш учун вилоят етарли ишчи кучига эга эмасли, айрим ҳолларда лойиҳалар тўлиқ режадагидек тугатилмагани, бу эса ирригация тизимида яна муаммоларга олиб келгани, 1970-йилларга келиб кадрлар сифати сезиларли ошганлиги вилоят сув хўжалиги соҳаси, жумладан, сув қурилиши тармоқларини ривожлантиришда лойиҳа-қиридув, илмий-тадқиқот ва лойиҳа-смета ишлари муҳим аҳамият касб этганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва манъавият” дастурларини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасининг 2023-йил 22-ноябрдаги 02-36-892-сонли далолатномаси). Берилган маълумотлар телетомошабинларнинг Бухоро ирригация-мелиорация тармоқлари қурилиши-таъмирлаш ҳамда уларнинг хусусиятлари борасидаги тушунчасини кенгайтиришга хизмат қилди;
Бухоро вилоят сув хўжалиги органлари тузулмаси иш тартиби, меҳнат интизоми, моддий-техник ва малакалий кадрлар билан таъминлаш тизимини тартибга солиниши ҳамда ягона тармоққа мувофиқлаштиш ирригация-мелиорация обектлари қурилишида муҳим аҳамият касб этганлиги, соҳага алоқадор ҳар бир тармоқда илмий-лойиҳалаш, илмий-текшириш ва илмий –тадқиқот муассасалари (“Средазгипроводхлопок” институти филиали, “Узгипроводхоз” лойиҳа-қидирув институтига айлантирилиши, Ўздаверлойиҳа институти Бухоро филиали иш бошлаши, Бухоро вилоят сув хўжалиги тизими бош бошқармаси ҳузурида лойиҳа гуруҳи) пайдо бўлиши соҳадаги муаммоларни бартараф этишда ва вилоят суғориш тизимини яхшилаганлигига доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2022–2023 йиллар давомида бажарилган АЛ-4421055887-рақамли “Рақамли архив: Ўзбекистон Миллий архиви фондларининг онлайн йўл кўрсаткичларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда кенг фойдаланилди (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Милий университетининг 2024 йил 18 октябрдаги 04/11-9042 сонли маълумотномаси). Натижада Бухоро вилояти хўжаликларининг сувга бўлган эҳтиёжи, суғориш тармоқлари ҳолати, ирригация-мелиорация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, тиклаш, таʼмирлашга доир илмий далилларнинг архивда акс этгани лойиҳа асосида тайёрланган монографияни мазмунини бойитишга хизмат қилди;
ХХ асрнинг 60-йилларида вилоятда юзага келган қурғоқчилик вилоятда ирригация тизимидаги режаларни ўзгаришига сабаб бўлгани, бу жараён тизимда техник-ташкилий муаоммолар (электр линиясини ўтказиш кечикоши, бетон заводи ишга туширилишининг орқага сурилиши, газ магистрал қувурлари кесувчи нуқталарда ишлар тўхтаб қолиши, техник ускуналар ва насослар учун электр ўтказгичлар таъминотида узилиш)ни юзага келтиргани, 1970-йиллар охирига келиб тўлиқ қувват билан ишга туширилган янги суғориш тизими (Аму-Қоракўл, Аму-Бухоро машинна каналлари) вилоят хўжаликлари сув таъминотини яхшилаб, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли оширишга хизмат қилгани тўғрисидаги маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилди (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024 йил 29 октябрдаги 402/1-сон маълумотномаси). Натижада, Оʻзбекистоннинг совет мустабид тузуми даври тарихига доир маълумотларни тарғиб қилиш, бугунги кунда таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот фаолиятида фойдаланиш заруратини асослашга хизмат қилган.