Рахматуллаев Адҳамхон Ҳабибулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Нефт-газ саноати корхоналарининг самарадорлигини оширишда инвестицион фаолиятни такомиллаштириш», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt2877.
Илмий раҳбар: Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Муратова Шохиста Ниматуллаевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Адилова Гўзал Абдазовна иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
     Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Нефт-газ саноати корхоналарининг самарадорлигини оширишда инвестицион фаолиятни таколиллаштириш боʻйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида давлат хусусий шерикчилик самарадорлигини ошириш механизми хусусий ва оммавий ҳамкор шаклларига кўра лойиҳа иштирокчилари ўртасида хавфсизликни тақсимлаш кабилар асосида такомиллаштирилган;
нефт-газ саноати ишлаб чиқаришнинг (“Ўзбекнефтгаз” АЖ) тармоқ инвестиция дастурини шакллантириш ва назоратини амалга оширишнинг блок-схемаси ижтимоий-иқтисодий ёндашув билан бир қаторда жамият самарасига кўра такомиллаштирилган;
нефт-газ саноати ишлаб чиқариш субъектини (“Ўзбекнефтгаз” АЖ) ривожлантириш самарадорлигини баҳолашга ёндашув икки томонлама мақсадни таʼминлашга кўра жорий инвестицион ва молиявий фаолият самарадорлигини қиёсий ҳисобга олган ҳолда интеграл баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг соф фойдасига таъсир этувчи омиллар бўлган узоқ муддатли инвестициялар, дебиторлик, пул маблағлари ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи 2028-йилгача мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефт-газ саноати корхоналарининг самарадорлигини оширишда инвестицион фаолиятни такомиллаштириш боʻйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида давлат хусусий шерикчилик самарадорлигини ошириш механизми хусусий ва оммавий ҳамкор шаклларига кўра лойиҳа иштирокчилари ўртасида хавфсизликни тақсимлаш кабилар асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 27-декабрдаги 03-18-8-1087-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида акциядорлик жамиятининг маблағларини тежаш ва қўшимча маблағларни жалб қилишга муайян  даражада хизмат қилган;
нефт-газ саноати ишлаб чиқаришнинг (“Ўзбекнефтгаз” АЖ) тармоқ инвестиция дастурини шакллантириш ва назоратини амалга оширишнинг блок-схемаси ижтимоий-иқтисодий ёндашув билан бир қаторда жамият самарасига кўра такомиллаштириш таклифи акциядорлик жамиятининг фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023-йил 27-декабрдаги 03-18-8-1087-сонли маълумотномаси). Таклиф тармоқ дастурини амалга оширишни аниқ назорати ва мониторинг тизимини такомиллаштириш асосида инвестицион дастурни бажарилиш даражасини ошишига муайян даражада хизмат қилган;
нефт-газ саноати ишлаб чиқариш субъектини (“Ўзбекнефтгаз” АЖ) ривожлантириш самарадорлигини баҳолашга ёндашув икки томонлама мақсадни таʼминлашга кўра жорий инвестицион ва молиявий фаолият самарадорлигини қиёсий ҳисобга олган ҳолда интеграл баҳолаш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023-йил 27-декабрдаги 03-18-8-1087-сонли маʼлумотномаси). Таклиф АЖ фаолияти самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига 0,06 пунктга ошириш имконини яратишга муайян даражада хизмат қилган;
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг соф фойдасига таъсир этувчи омиллар бўлган узоқ муддатли инвестициялар, дебиторлик, пул маблағлари ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи 2028-йилгача мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклифлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023-йил 27-декабрдаги 03-18-8-1087-сонли маʼлумотномаси). Таклиф ички имкониятлардан самарали фойдаланишга кўра соф фойда ҳажмини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish