Sayt test rejimida ishlamoqda

Оспанова Феруза Базарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги корхоналарида трансакцион харажатларни пасайтиришнинг истиқболли йўналишлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)” 08.00.04 - Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.2.PhD/Iqt2887.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият  кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Мусагалиев Ажинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Ғайрат Аблақулович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва  агротехнологиялар институти.
Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналарида трансакцион харажатларни қисқартиришнинг истиқболли йўналишларини асослаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида реал-вақт бозор маълумотларига эга бўлишга кўра  ахборот марказлари хизматини такомиллаштириш, музокаралар жараёнига воситачиларни жорий этиш, рақамли технологиялар ва автоматлаштиришда GPS ва IoT технологиялари ва таъминот занжири бошқаруви жорий қилиш орқали трансакцион харажатларни пасайтириш мумкинлиги асосланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида трансакцион харажатларни қисқартириш жараёнида харажатларга инструментал ўзгарувчиларнинг таъсири, трансакцион ва операцион харажатларнинг узвий боғлиқлиги, харажатлар бўйича етакчи ва бошқа субъектларда маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини синергетик баҳолашга кўра харажатлар етакчилик стратегияси такомиллаштирилган;
минтақада фаолият кўрсатаётган фермер ва деҳқон ҳўжаликларида етиштириладиган маҳсулотларнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
минтақа ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи барча субъектлар фаолиятлари натижаларининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида трансакцион харажатларни қисқартиришнинг истиқболли йўналишларини асослаш бўйича олинган натижалар  асосида:
қишлоқ хўжалигида реал-вақт бозор маълумотларига эга бўлишга кўра  ахборот марказлари хизматини такомиллаштириш, музокаралар жараёнига  воситачиларни жорий этиш, рақамли технологиялар ва автоматлаштиришда GPS ва IoT технологиялари ва таъминот занжири бошқарувини жорий қилиш орқали трансакцион харажатларни қисқартириш таклифи Қорақалпоғистон Республикасидаги қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 29 октябрдаги 01/01-4301-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф трансакцион харажатларни пасайтиришга кўра қишлоқ хўжалиги субъектлари рақобатбардошлиги ва самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилди;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида трансакцион харажатларни қисқартириш жараёнида харажатларга инструментал ўзгарувчиларнинг таъсири, трансакцион ва операцион харажатларнинг узвий боғлиқлиги, харажатлар бўйича етакчи ва бошқа субъектларда маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини синергетик баҳолашга кўра харажатлар етакчилик стратегиясини такомиллаштириш бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилиб ҳудудни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 29 октябрдаги 01/01-4301-сон маълумотномаси). Таклиф ишлаб чиқариш жараёнининг уйғунлигини эътиборга олган ҳолда харажатларни камайтиришнинг қўшимча  имкониятларига кўра маҳсулот бирлигига тўғри келаётган трансакцион харажатларни пасайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
минтақада фаолият кўрсатаётган фермер ва деҳқон ҳўжаликларида етиштириладиган маҳсулотларнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилиб ҳудудни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 29-октябрдаги 01/01-4301-сон маълумотномаси). Прогноз натижалари минтақанинг фермер ва деҳқон хўжаликларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга кўра масулотлар ҳажмини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
минтақа ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи барча субъектлар фаолиятлари натижаларининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилиб ҳудудни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 29 октябрдаги 01/01-4301-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари минтақада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга кўра маxсулотлар ҳажмини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish