Рахматова Одина Кадиржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий нутқ дискурсини ўрганишнинг лингвопрагматик жиҳатлари (рус ва ўзбек тили материаллари асосида)”, 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2021.1.PhD/Fil1653.
Илмий раҳбар: Давлятова Гулчехра Насировна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Расулова Матлуба Хамзаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нутқ дискурсининг кўп қиррали лингвопрагматик концепсиясини асослаш ва уни ҳар томонлама қиёсий таҳлил қилиш (тил воситалари, стратегиялар, турли манбалар асосида дискурс иштирокчиларининг нутқий ҳаракат турлари ва моделлари)дан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус ва ўзбек тилларининг нутқий дискурси мазкур тилларнинг ифодалаш имкониятларида ўзига хос ўрин ва мавқега эгалиги, шунингдек, сўзловчиларнинг ҳис-туйғулари, маънавий дунёсини акс эттирувчи миллий анъаналарга мос сўз бирликлари ёрдамида шаклланиши ҳамда ушбу жараённинг вақт ўтиши билан ўзгариши, кенгайиши ва ривожланиши мумкинлиги асосланган;
рус ва ўзбек тилларининг нутқий дискурсини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида, ривоят, мулоҳаза, тавсиф каби матн шаклларининг фонетик, лексик, морфологик ҳамда синтактик сатҳларда намоён бўлиши ҳар бир лингвомаданиятга мос келадиган ўхшаш ва фарқли хусусиятларни аниқлашга имкон бериши, мазкур нутқий дискурснинг миллий ҳамда маданий-ижтимоий жиҳатларга эга бўлган ўзига хос этник модел сифатида шаклланиши исботланган;
нутқ дискурсини лингвопрагматик таҳлил қилиш жараёнида, вариатив шаклларнинг мавжудлиги, фонетик, грамматик ҳамда лексик тизимлар ривожланишига экстралингвистик омилларнинг таъсири, морфологик ҳамда синтактик усуллар нутқ дискурси моделларининг кенг доирасини шакллантириб, тилларнинг яширин имкониятларини очиб бериши аниқланган;
рус ва ўзбек тилшуносликларида тилнинг грамматик, морфологик, семантик, стилистик дискурс хусусиятларини таҳлил қилувчи тадқиқотларнинг мавжудлиги, нутқ дискурсининг восита ва механизмларини аниқлашда ҳамда лингвопрагматик мақсадлар учун муҳим илмий манба сифатида хизмат қилиши, шу билан бирга рус ва ўзбек тилларида нутқ дискурсининг лингвомаданий ўзига хослигини белгилашга асос бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус ва оʻзбек нутқ дискурсини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида ишлаб чиқилган методик ва амалий тавсиялар асосида қуйидагилар ишлаб чиқилган:
рус ва ўзбек тилларининг нутқий дискурси мазкур тилларнинг ифодалаш имкониятларида ўзига хос ўрин ва мавқега эгалиги, шунингдек, сўзловчиларнинг ҳис-туйғулари, маънавий дунёсини акс эттирувчи миллий анъаналарга мос сўз бирликлари ёрдамида шаклланиши ҳамда ушбу жараённинг вақт ўтиши билан ўзгариши, кенгайиши ва ривожланиши мумкинлиги ҳақидаги илмий хулосалар Фарғона давлат университетининг 2019-2021-йилларда бажарилган “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” номли халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 24-апрелдаги 04-2283-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа давомида тайёрланган ўқув материаллари ва қўлланмалар инглиз тилида дарс бериш жараёнига адаптация қилиниб. хорижий адабиётлар, академик манбалар ва илмий-назарий тадқиқотлардан самарали фойдаланиш имконияти кенгайган;
рус ва ўзбек тилларининг нутқий дискурсини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида, ривоят, мулоҳаза, тавсиф каби матн шаклларининг фонетик, лексик, морфологик ҳамда синтактик сатҳларда намоён бўлиши ҳар бир лингвомаданиятга мос келадиган ўхшаш ва фарқли хусусиятларни аниқлашга имкон бериши, мазкур нутқий дискурснинг миллий ҳамда маданий-ижтимоий жиҳатларга эга бўлган ўзига хос этник модел сифатида шаклланиши ҳақидаги хулосалардан Фарғона давлат университетининг 2019-2021-йилларда бажарилган “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” номли халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 24-апрелдаги 04-2283-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, замонавий педагогик платформалар ҳамда интерфаол машғулотлар ёрдамида дарс бериш амалиёти йўлга қўйилди, талабалар учун қулай ва бой академик муҳит яратилди.
нутқ дискурсини лингвопрагматик таҳлил қилиш жараёнида, вариатив шаклларнинг мавжудлиги, фонетик, грамматик ҳамда лексик тизимлар ривожланишига экстралингвистик омилларнинг таъсири, морфологик ҳамда синтактик усуллар нутқ дискурси моделларининг кенг доирасини шакллантириб, тилларнинг яширин имкониятларини очиб беришига асосланган натижалардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққийот”, “Миллат ва маънавийат” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-апрелдаги 87-сон маълумотномаси). Натижада телерадиокомпаниянинг кўрсатув ссенарийлари янги маълумот ва материаллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish