Мўминова Мафтуна Алижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ўқитиш асосида талабаларнинг инглиз тилидаги ўқув материалларини ўзлаштириш методикасини такомиллаштириш (бадиий адабиёт матнлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4515.
Илмий раҳбар: Икромхонова Феруза Икромовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умиджон Умрзоқович, педагогика фанлари доктори, доцент; Рузметова Дилдора Адилбековна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ўқитиш асосида талабаларнинг инглиз тилидаги ўқув материалларини ўзлаштириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги:
инглиз тилида ўқув материалларини ўзлаштиришнинг дидактик имкониятлари мавзу ичидаги обʼектлараро мотивацион аналитик, синтетик, ижро босқичларини умумлаштирувчи турларга ажратиш, бошқа фанлардан билим блокларини киритиш ҳамда икки ёки учта фан доирасида синхронизациялаш асосида фаоллаштирилган;
инглиз тилида ўқув материалларини интегратив ўқитиш модели назарий, консептуал, воситачилик, рефлексив мотивлашган харакатларнинг, когнитив, психомоторик аффектив ўқув мақсадлари бирлигини сақлашга қаратилган ижодий педагогик муҳитни босқичма-босқич яратиш ҳамда стримимг интернетда узатилган ахборотлар ёрдамида гапларни тузиш ва бадиий матнни шарҳлашга интегратив технологияларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилидаги ўқув материалини ўзлаштириш методикаси маданий мулоқотга мувофиқлик, ижодкорлик, ўзгарувчанлик, маданиятлараро муносабатлар, толерантлик тамойилларидан эҳтиёжлар, мотивлар ва мақсадни мукаммаллаштиришда ҳамда бадиий мантнни яхлит манзарасини тасаввур этиш, ностандарт вазиятларда муаммоли вазиятларни яратиш ва ечим топиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг инглиз тилида бадиий матнларини ўзлаштириш самарадорлиги бадиий матнни вазиятлар нутқ қоидаларига ҳамоҳанглигини босқичма-босқич мураккаблашишини эътиборга олиш, билимларни бирлаштириш ҳамда «Тил портфеллари» ва «Тезкор тил ўзлаштириш» интегратив технологияларидан таълим жараёнини моделлаштиришда лексик ва грамматик нутқ қобилиятлари турини рақамли технологияларга интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг бадиий адабиёт матнлари орқали ўқув материалини самарали ўзлаштиришларида инглиз тилини интегратив ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
инглиз тилида ўқув материалларини ўзлаштиришнинг дидактик имкониятлари мавзу ичидаги обʼектлар аро аналитик, синтетик умумлаштирувчи уланишларни турларга ажратиш, бошқа фанлардан билим блокларини киритиш ҳамда икки ёки учта фан доирасида синхронизациялаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Теачинг лангуаге аспеcц” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2023-йил 30-ноябрдаги “4/3.1” сонли қарори). Натижада, олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичида таҳсил олаётган талабалар орасида инглиз тили ўқув дастурининг мазмуни бойитилган, машгʼулотни интегратив ўқитиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
инглиз тилида ўқув материалларини интегратив ўқитиш модели назарий, консентуал, воситачилик, рефлексив мотивлашган харакатларнинг, когнитив, психомоторик аффектив ўқув мақсадлари бирлигини сақлашга қаратилган ижодий педагогик муҳитни босқичма-босқич яратиш ҳамда стримимг интернетда узатилган ахборотлар ёрдамида гапларни тузиш ва бадиий матнни шархлашга интегратив технологияларни киритиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялардан “Теачинг лангуаге аспеcц” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2023-йил 30-ноябрдаги “4/3.1” сонли қарорига асосан). Натижада, олий таълим ташкилотларида инглиз тилини интегратив ўқитиш жараёнининг мазмунини бойитиш имкониятлари кенгайтирилган ва бўлажак мутахассисларда инглиз тилидаги нутқ компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
интегратив ўқитиш асосида инглиз тилидаги бадиий матнларни ўқитиш методикаси маданий мулоқотга мувофиқлик, ижодкорлик, ўзгарувчанлик, маданиятлар аро муносабатлар, толерантлик тамойилларидан эхтиёжлар, мотивлар ва мақсадни мукаммаллаштиришда бадиий мантнни яхлит манзарасини тасаввур этиш, ностандарт вазиятларда муаммоли вазиятларни яратиш ва ечим топишни такомиллаштиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида ФЗ-2016-0909111822 рақамли «Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали талабаларда оммавий маданиятга қарши курашувчанлик кўникмаларини шакллантириши механизмлари» мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 89-03-150-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини ўқитишда талабалар томонидан бадиий адабиёт матнлари орқали ўқув материалини самарали ўзлаштириш методикаси мазмунини бойитишга хизмат қилган;
талабаларнинг инглиз тилида бадиий матнларини ўзлаштириш самарадорлиги бадиий матнни вазиятлар нутқ қоидаларига хамоханглигини босқичма-босқич мураккаблашишини этиборга олиш, билимларни бирлаштириш хамда «Тил портфеллари» ва «Тезкор тил ўзлаштириш» интегратив технологияларидан таълим жараёнини моделлаштиришда лексик ва грамматик нутқ қобилиятлари турини рақамли технологияларга интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган тавсиялардан ФЗ-2016-0909111822 рақамли «Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали талабаларда оммавий маданиятга қарши курашувчанлик кўникмаларини шакллантириши механизмлари» мавзусидаги инновацион лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 89-03-150-сон маълумотномаси). Натижада, интегратив ўқитиш модели индикативликка устуворлик бериш асосида такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган.