Sayt test rejimida ishlamoqda

Норова Мавжуда Баходуровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипс ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларида стоматологик  касалликларнинг олдини олиш ва даволашни  оптималлаштириш», 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Tib547.
Илмий маслаҳатчи: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Идиев Ғайрат Элмуродович тиббиёт фанлари доктори (DSc), Ғаффоров Сунатулло Амруллоевич тиббиёт фанлари доктори, профессор, Григорьев Сергей Сергеевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Павел Йозеф Шафарик Университети (Словакия Республикаси)
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипс ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари ўртасида тиш касалликларини даволаш ва олдини олиш бўйича самарали стратегияларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипс заводи ишчиларининг физик ва кимёвий ишлаб чиқариш омиллари таъсирида тиш касалликларининг нормал меҳнат шароитида ишлайдиган ишчиларга нисбатан ўзига хос хусусиятлари асосланган;
гипс заводи ишчиларида пародонтал касалликлар, тиш қаттиқ тўқимаси  ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланган;
саноат ишчилари учун стоматологик парваришнинг муҳимлиги ва ўзига хослиги Бухоро вилоятидаги гипс заводи мисолида исботланган;
стоматология хизматини гипс заводи ишчиларида татбиқ қилиш, унинг зарурати, сифати ва профилактика йўналишини такомиллаштириш айниқса пародонт  касалликларини даволашда таҳлил қилинган;
санитария-эпидемиология хизмати  томонидан аниқланган зарарли кимёвий омилларнинг гипс заводи  ишчилари оғиз бўшлиғи, пародонт ва тиш қаттиқ тўқимаси касалликлари ўртасидаги боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 йил 24 августдаги №05/31 – сон хулосасига кўра:
    биринчи илмий янгилик:гипс заводи ишчиларининг физик ва кимёвий ишлаб чиқариш омиллари таъсирида тиш касалликларининг нормал меҳнат шароитида ишлайдиган ишчиларга нисбатан ўзига хос хусусиятлари асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олиб борилган тадқиқотлар натижасида гипс заводи ишчиларининг иш давомийлигига қараб гуруҳларга бўлиб иш фаолияти ошиши билан барча стоматологик касалликларнинг авж олиши аниқланган. Стоматологик касалликлар орасида айниқса пародонтт касаликларининг барча турлари юқори даражада бўлиш ва бунга завод муҳитидага хафли омилларнинг таъсири исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  олинган илмий-амалий маълумотлар  Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2024 й. № 02/415.; 23.07.2024 й.; № 02/421), Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.07.2024 й.; № 50) ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (22.07.2024 й.; №128/1), (22.07.2024 й.; № 128/3),(22.07.2024 й.; № 128/4) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: гипс заводи ишчиларининг физик ва кимёвий ишлаб чиқариш омиллари таъсирида тиш касалликларининг нормал меҳнат шароитида ишлайдиган ишчиларга нисбатан ўзига хос хусусиятлари асослаб берилганини инобатга олиниши, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: гипс заводи ишчиларининг физик ва кимёвий ишлаб чиқариш омиллари таъсирида тиш касалликларининг нормал меҳнат шароитида ишлайдиган ишчиларга нисбатан ўзига хос хусусиятлари асослаб берилганини инобатга олиниши даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 924000 сўмга камайтиришга эришилган.  Хулоса: гипс заводи ишчиларининг физик ва кимёвий ишлаб чиқариш омиллари таъсирида тиш касалликларининг нормал меҳнат шароитида ишлайдиган ишчиларга нисбатан ўзига хос хусусиятлари асослаб берилганини инобатга олиниши бюджет маблағларни 924000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: гипс заводи ишчиларида пародонтал касалликлар, тиш қаттиқ тўқимаси  ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: пародонт касалликлари, тиш қаттиқ тўқималари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботлан бўлиб, кузатилиши мумкин асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: :  олинган илмий-амалий маълумотлар  Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2024 й. № 02/415.; 23.07.2024 й.; № 02/421), Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.07.2024 й.; № 50) ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ  (22.07.2024 й.; №128/1), (22.07.2024 й.; № 128/3),(22.07.2024 й.; № 128/4) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: пародонт касалликлар, тиш қаттиқ тўқималари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланиб танланган асосий ва қўшимча гигиеник воситалари ва терапевтик даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тузалишига, поликлиникага қатнаш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: пародонт касалликлар, қаттиқ тиш тўқималари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланлиги ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 180000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: пародонт касалликлар, тиш қаттиқ тўқималари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланлиги ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 180000 сўмга иқтисод қилиш имконини  берган;
учинчи илмий янгилик: саноат ишчилари учун стоматологик парваришнинг муҳимлиги ва ўзига хослиги Бухоро вилоятидаги гипс заводи мисолида исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: соғлиқни сақлаш тизимида тиббий ёрдам кўрсатилаётган саноат ходимларига стоматологик ёрдам кўрсатиш зарурати ва даражаси Бухоро вилоятидаги гипс заводи мисолида исботланиб, стоматология хизматини ислоҳ қилиш тамойиллари ва шартлари, айниқса, стоматологик даволашнинг барча шаклларига юқори эҳтиёждан келиб чиқиб, ишчиларга стоматологик ёрдам кўрсатишда устуворлик, сифатли ва профилактик  эътиборини ошириш мақсадга мувофиқлилиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:   олинган илмий-амалий маълумотлар  Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2024 й. № 02/415.; 23.07.2024 й.; № 02/421), Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.07.2024 й.; № 50) ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ  (22.07.2024 й.; №128/1), (22.07.2024 й.; № 128/3),(22.07.2024 й.; № 128/4) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тиш нокариоз касалликлари шаклларини эрта аниқлаб уларга малакали терапевтик даво ва ортопедик конструксияларни танлашни даво алгоритмига киритиш, даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тузалишига, поликлиникага қатнаш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган.  Иқтисодий самарадорлиги: тиш нокариоз касалликлари шаклларини эрта аниқлаб уларга малакали терапевтик даво ва ортопедик конструкцияларни танлашни даво алгоритмига киритиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 180000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 125000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: терапевтик даво ва ортопедик конструкцияларни танлашни даво алгоритмига киритиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 180000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 125000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: стоматология хизматини гипс заводи ишчиларида татбиқ қилиш, унинг зарурати, сифати ва профилактика йўналишини такомиллаштириш айниқса пародонт  касалликларини даволашда таҳлил қилинган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сифатли стоматологик хизматларни жорий қилиш орқали касалликларни эрта аниқлаб ва прафилактик тадбирлар  амалга оширилиб беморларда жисмоний ва рухий ҳолатнинг яхшиланишига эришилган.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  олинган илмий-амалий маълумотлар  Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2024 й. № 02/415.; 23.07.2024 й.; № 02/421), Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.07.2024 й.; № 50) ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ  (22.07.2024 й.; №128/1), (22.07.2024 й.; № 128/3),(22.07.2024 й.; № 128/4) билан амалиётга жорий этилди.  Ижтимоий самарадорлиги: олиб брилган сифатли стоматологик хизматлар оғиз бўшлиғи  касалликларини, айниқса пародонт касалликларини эрта аниқлаб ва прафилактика тадбирларини  амалга ошириш орқали беморларда жисмоний ва рухий ҳолатнинг яхшиланишига эришилган.  Иқтисодий самарадорлиги: пародонт касалликлар, қаттиқ тиш тўқималари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланлиги ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 180000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса:  пародонт касалликлар, тиш қаттиқ тўқималари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланлиги ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 180000 сўмга иқтисод қилиш имконини  берган;
 бешинчи илмий янгилик: санитария-эпидемиология хизмати  томонидан аниқланган зарарли кимёвий омилларнинг гипс заводи  ишчилари оғиз бўшлиғи, пародонт ва тиш қаттиқ тўқимаси касалликлари ўртасидаги боғлиқлик аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: зарарли кимёвий омиллар таьсирида оғиз бўшлиғи, пародонтит ва тишларнинг қаттиқ тўқималари касалликлари ўртасидаги боғлиқлик биринчи марта исботланиб барча шаклларини консерватив эндодонтик даволаш самарадорлигини оширишга эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар  Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2024 й. № 02/415.; 23.07.2024 й.; № 02/421), Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.07.2024 й.; № 50) ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ  (22.07.2024 й.; №128/1), (22.07.2024 й.; № 128/3),(22.07.2024 й.; № 128/4) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: бир вақтнинг ўзида зарарли кимёвий омиллар таьсирида оғиз бўшлиғи, пародонтит ва тишларнинг қаттиқ тўқималари касалликлари ўртасидаги боғлиқлик биринчи марта исботланиши консерватив эндодонтик даволаш самарадорлигини оширишга имкон берган.Иқтисодий самарадорлиги: бир вақтнинг ўзида зарарли кимёвий омиллар таьсирида оғиз бўшлиғи, пародонтит ва тишларнинг қаттиқ тўқималари касалликлари ўртасидаги боғлиқлик биринчи марта исботланиши ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 924000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 240000  сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: ўзида зарарли кимёвий омиллар таьсирида оғиз бўшлиғи, пародонтит ва тишларнинг қаттиқ тўқималари касалликлари ўртасидаги боғлиқлик биринчи марта исботланиши ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 924000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 240000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish