Жунайдуллаев Мелс Аслиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ҳарбий таълим мутахассисларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик асослари”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6737.
Илмий раҳбар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ураимов Санжар Рузматович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ҳарбий таълим мутахассисларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак офицерларни ҳарбий касбий-амалий тайёрлашда чақириққача ҳарбий таълим фанига инновацион (электрон платформалар, ўқув-методик дидактик таъминот, коммуникатив, интелектуал, креатив) баҳолаш мезонлари ва тайёргарлик даражаларига боғлиқ касбий фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган таълим шакллари ва методларини сингдириш ҳисобига узлюксиз назорат ва мониторинг қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
ҳарбий таълим мутахассисларини машғулотларини оптималлаштириш учун нафас олиш ва мушакларни бўшаштирувчи, педагогик ва психологик воситалар орқали машғулотлардан сўнг шуғулланувчилар фаолиятини қайта тиклашга қаратилган махсус машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига чақириққача ҳарбий таълим мутахассисларининг навбатдаги тайёргарлик босқичига мослашиш имкониятлари оширилган;
чақириққача ҳарбий таълим факултети талабарининг жисмоний сифатларини ривожлантириш учун касбий-амалий жисмоний тайёргарлик дастурига организмни кучли жисмоний ва психологик юкламаларига мослашиши ва куч, тезлик ва чидамлилик сифатини ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар меъёри, қўллаш усулларини юқори, ўрта, паст даражаларини сингдириш ҳисобига ҳарбий кўникма ва малакаларга эришиш имкониятлари оширилганж
чақириққача ҳарбий таълим факултетлари талабаларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлиги динамикасини ошириш учун тўртта (гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, қўл жангги) моделли электрон дарслигини яратиш ҳисобига электрон ишланмалар орқали оператив ахборотлар олиш имкониятлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ҳарбий таълим мутахассисларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик асослари бўйича ишлаб чиқилган назарий – услубий методик асослари ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак офицерларнинг ҳарбий касбий-амалий тайёрлашда чақириққача ҳарбий таълим фанига инновацион (электрон платформалар, ўқув-методик дидактик таъминот, комуникатив, интелектуал, креатив) баҳолаш мезонлари ва тайёргарлик даражаларига боғлиқ касбий фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган таълим шакллари ва методларини сингдириш бўйича тавсиялари Бухоро давлат педагогика институтининг Чақириққача ҳарбий таълим факултети И-ИИИ босқич талабаларининг жисмоний тарбия таълим жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 3-июлдаги 10/1270-сон маълумотномаси). Натижада, 3-курс талабаларининг куч сифатлари 15-18 % га, тезлик сифати 17-20 % га, чаққонлик сифати 14-17 % га, чидамлилик сифати 16-19 % га, шахсий таркибда жисмоний тайёргарлик ва спортга бўлган қизиқишни уйғотилиш мотивацияси 18-21 % га, талабаларда маънавий-руҳий психологик тайёргарлик сифати 18-20 % га ўсишига эришилган;
чақириққача ҳарбий таълим факултетлари талабаларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлиги динамикасини ошириш учун тўртта (гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, қўл жангги) моделли электрон дарслигини яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро давлат педагогика институтининг Чақириққача ҳарбий таълим факултети йўналиши талабаларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлиги жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 3-июлдаги 10/1270-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро давлат педагогика институтининг Ҳарбий таълим факултети талабаларни касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш учун асос яратилди ва таълим сифатининг назорат-бошқарув тизими самарадорлиги 18 % га ошганлиги аниқланган;
ҳарбий таълим мутахассисларини машғулотларини оптималлаштириш учун нафас олиш ва мушакларни бўшаштирувчи, педагогик ва психологик воситалар орқали машғулотлардан сўнг шуғулланувчилар фаолиятини қайта тиклашга қаратилган махсус машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш динамикасидан Фарғона давлат университетининг Чақириққача ҳарбий таълим факултети талабаларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 3-июлдаги 10/1270-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона давлат университетининг Чақириққача ҳарбий таълим факултети 2-курс талабаларининг куч сифатлари 16-18 % га, тезлик сифати 16-19 % га, чаққонлик сифати 21-25 % га, чидамлилик сифати 21-26 % га, шахсий таркибда жисмоний тайёргарлик ва спортга бўлган қизиқишни уйғотилиш мотивасияси 18-21 % га, талабаларда маънавий-руҳий психологик тайёргарлик сифати 18-20 % га ўсишига эришилган.
чақириққача ҳарбий таълим факултети талабарининг жисмоний сифатларини ривожлантириш учун касбий-амалий жисмоний тайёргарлик дастурига организмни кучли жисмоний ва психологик юкламаларига мослашиши ва куч, тезлик ва чидамлилик сифатини ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар меъёри, қўллаш усулларини юқори, ўрта, паст даражаларини сингдириш бўйича таклиф ва тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Чақириққача ҳарбий таълим факултети талабаларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини ошириш машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 3-июлдаги 10/1270-сон маълумотномаси). Натиажада Тошкент давлат педагогика университети Ҳарбий таълим факултети талабаларининг умумий жисмоний тайёргарлиги 10,2 % га, махсус жисмоний тайёргарлиги 14,5 % га яхшиланишга эришилган.