Розиқов Жўрабек Юлдашбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чекли оптик қалинликка эга бўлган муҳитларда қутбланган ёруғлик энергиясини кўчирилишининг ўзига хос хусусиятлари”, 01.04.07–“Конденсирланган ҳолат физикаси”(физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/FM610
Илмий раҳбар: Собиров Маҳмуд Мамарасулович, физика-математика фанлариномзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Фарғона давлат университети”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.FM.106.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Акбарали Махамматович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Атамуротов Фаррух Шухратович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чекли оптик қалинликдаги, ясси-параллел муҳитлар, хусусан, кристаллар қутбланган ёруғлик оқими, атмосфера табиий қуёш нурланиш оқими билан ёритилганда, муҳитдан қайтган ва ундан ўтган оқимларнинг интенсивлиги ва қутбланиш даражаси муҳитнинг параметрлари, ёруғлик оқимининг тушиш ва кузатиш бурчакларига боғлиқ ҳолда қандай ўзгаришини, муҳитга тушган ундан қайтган ва ўтган оқимлар орасидаги ўзаро энергия балансини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор чекли оптик қалинликдаги муҳитларда қутбланган нурланиш оқими кўчирилиш тенгламасини Х,Y – функциялари кўринишидаги аналитик ечимларини факторлаш усулида аниқлаш методи ишлаб чиқилди, олинган аналитик ечимлар асосида, компютерлар ёрдамида бажариладиган хисоблашлар вақтини кескин камайиши аниқланган;
чекли қалинликка эга бўлган изотроп кристаллар қутбланмаган ва қутбланган ёруғлик оқими билан ёритилганда, кристаллдан чиққан иккиламчи оқимлар интенсивлиги ва қутбланиш даражаларини кристалл параметрлари ва ёруғлик оқимини кристаллга тушиш ва чиқиш бурчакларига боғлиқ ҳолда ўзгариш қонунлар кўрсатиб берилди, тўла ички қайтиш ходисаси ҳисобига кристаллда нурланиш оқими зичлиги кескин ортишини баҳолаш методи ишлаб чиқилган;
табиий қуёш нурланиши оқимини тўлиқ спектрини хисобга олган ҳолда, атмосферага тушаётган табиий қутбланмаган қуёш нурланиш оқимини атмосферадан диффуз қайтган, диффуз ва сочилмасдан ўтган оқимлар орасидаги энергия балансини хисоблаш усули ишлаб чиқилди, бу оқимлар ўртасидаги энергия баланси қуёш спектри бўйлаб қандай ўзгариши аниқланган;
атмосферадан диффуз қайтган, диффуз ва сочилмасдан ўтган оқимлар интенсивлигини қуёш нурланиш оқимини атмосферага тушиш ва чиқиш бурчаклари қийматларига, оқимнинг тўлқин узунлигига боғлиқ ҳолда қандай ўзгариши тахлил этилди, ҳисоблашлар натижалари, кузатишлар орқали ишлаб чиқилган интерполяцион формулалар орқали хисобланган натижалар билан ўзаро солиштирилди, улар орасидаги таффовутларнинг сабаблари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  “Чекли оптик қалинликка эга бўлган муҳитларда қутбланган ёруғлик энергиясини кўчирилишининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги диссертация ишини натижаларидан:
  кристаллар асосида яратилган турли оптик детекторлар, оптик сигналларни ўзида сақловчи ва қайта ишловчи турли оптоелектрон қурилмаларнинг иш режимини бошқаришда тегишли тузатмалар киритиш имконини берган (“Ўзелтехсаноат” уюшмасининг 2024 йил 06 ноябрдаги 04/6484 сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари атмосферадан ўтаётган табиий қуёш нурланиш оқимининг тўлиқ спектрини ҳисобга олиш, атмосфера қатламларидан ўтиб Ер сиртига етиб келган қуёш нурланиш оқимининг тўлиқ энергиясини баҳолаш, бу оқим таркибидаги диффуз оқим улушини қандай эканлигини кўрсатиб бериш имкониятини яратган. Ер сиртига тушувчи қуёш нурланиш энергия миқдорининг ўзгаришига сабаб бўлувчи омилларни асослаб берган, бу эса қуёш энергияси асосида ишловчи турли гелиотехник қурилмалар, хусусан, қуёш панелларидан фойдаланиш эффективлигини ошириш имконини берган.
ясси-параллел, чекли қалинликка эга бўлган муҳитларда ёруғлик оқимини кўчирилиш жараёнини ифодаловчи кўчирилиш тенгламаларини ечиш учун яратилган математик моделдан Наманган муҳандислик-қурилиш иниститутида 2017-2020 йилларга мўжалланган ОТ-Ф2-71 “Ўта юқори частотали электромагнит майдондаги деформацияланган p-n-ўтиш волт-ампер характеристикасига ёруғликни таъсирини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳани бажариш доирасида, фойдаланилган (Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 23.12.2021 й. даги 06/10-09/1189 сонли маълумотномаси). Ярим ўтказгич кристаллари ва улар асосида олинган ўлчамли квантлашган структураларида кузатиладиган оптик эффектларни бир вақтнинг ўзида кристаллнинг макроскопик геометрик ўлчамлари ва параметрлари билан боғлаш имкониятини яратади.  Бу эса ўлчамли квантлашган структураларида кузатиладиган оптик эффектларнинг физик табиатини чуқурроқ тушиниш, илмий тадқиқот ишларини янада самаралироқ  олиб бориш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish