Йўлдошев Рустам Элмуродович
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Динамик моделлаштириш асосида талабаларни педагогик тадқиқий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5051.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор; Соатов Асадуллоҳ Жабборович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон-Финляндия  педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илмий-педагогик таълим жараёнини динамик моделлаштириш асосида ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълимда икки босқичли таълим тизимини жорий этишнинг методик аспектлари академик соҳага доир амалга ошириладиган трансмиллий таълим стандартларни татбиқ этиш, таълим субектлари мобиллигини таъминлаш, мутахассисликларни верификациялаш, ЭCЦ (Эуропеан Cредит Трансфер Сйстем) ни татбиқ этиш каби халқаро тажрибаларни диверсификациялаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни педагогик тадқиқий фаолиятга тайёрлаш жараёни мазмуни динамик моделлаштиришнинг эволюцион характердалиги белгиларини магистрлик диссертациясини тайёрлаш жараёнига рақамли трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;  
магистрантларни самарали тадқиқот ишларини олиб боришга тайёрлаш жараёни моделининг технологик компоненти талабаларни тадқиқий фаолиятга индивидуал таълим траекторияси орқали тайёрлашнинг вариативлик, консептуаллик, эмпириклик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
талабаларни тадқиқот ишларига тайёрлаш методикаси фундаментал ва амалий педагогик тадқиқотларни ташкил этишга доир эмпирик, праксиметрик, контент таҳлил каби методларини стратегик моделлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиши. Талабаларни динамик моделлаштириш асосида тадқиқий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш асосида олинган натижалар асосида:
олий таълимда икки босқичли таълим тизимини жорий этишнинг методик аспектлари академик соҳага доир амалга ошириладиган трансмиллий таълим стандартларни татбиқ этиш, таълим субектлари мобиллигини таъминлаш, мутахассисликларни верификациялаш, ЭCЦ (Эуропеан Cредит Трансфер Сйстем) ни татбии этиш каби халқаро тажрибаларни диверсификациялаш асосида аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан “Хорижда таълим тизими” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи билан тасдиқланган 232-484-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, икки босқичли олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизими хорижий тажрибалар асосида такомиллаштирилишига эришилган;
магистрантларни самарали тадқиқот ишларини олиб боришга тайёрлаш жараёни моделининг технологик компоненти талабаларни тадқиқий фаолиятга индивидуал таълим траекторияси орқали тайёрлашнинг вариативлик, консептуаллик, эмпириклик тамойиллари асосида такомиллаштирилганлигига доир маълумотлар ПЗ-20170930223 – рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Фарғона давлат университетининг 2023 йил 23-октябрдаги 04/5301-сон маълумотномаси). Натижада магистратура талабаларини тадқиқий фаолият давомида изланувчанлик ва креативликларини юзага чиқарувчи моделлаштиришнинг имконияти ошган ҳамда тадқиқотлар самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларни тадқиқот ишларига тайёрлаш методикаси фундаментал ва амалий педагогик тадқиқотларни ташкил этишга доир эмпирик, праксиметрик, контент таҳлил каби методларини стратегик моделлаштириш орқали такомиллаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан “Умумий педагогика” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган 68-723-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига жалб этиш ва тайёрлаш тизими методик тавсифи бойитилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish