Мавлонов Равшанбек Абдужабборовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: Комбинациялашган арматурали эгилувчи темирбетон тўсинларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати, дарзбардошлиги ва мустаҳкамлиги.
Ихтисослик шифри: 05.09.01–Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4519.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Раззаков Собиржон Жўраевич, техника фанлари докрори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/01.04.2023.Т.90.02.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зулпуев Абдивап Момунович, техника фанлари доктори, профессор; Холмирзаев Саттор Абдужабборович, техника фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади комбинациялашган арматурали эгилувчи темирбетон тўсинларнинг мустаҳкамлигини, дарзбардошлигини ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ қилишдан иборат.
III.Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
комбинациялашган пўлат-базалт композит арматурали темирбетон тоъсинлар бузилишининг 6 та ҳоли тўсинларда кучланиш-деформация мутаносиблиги асосида аниқланган ва мазкур бузилиш ҳоллари чегаравий ҳолатларнинг 1-гуруҳи бўйича ҳисоблаш учун ишлаб чиқилган;
комбинациялашган поълат-базалт композит арматурали темирбетон тоъсинларда дарзларнинг очилиш кенглигини пўлат ва басалт композит арматураларнинг ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш формуласи такомиллаштирилган;
комбинациялашган поълат-базалт композит арматурали темирбетон тоъсинларда дарзлар очилиш кенглигини аниқлашдаги поълат ва базалт композит арматураларнинг умумий нисбий деформацияларини аниқлаш ифодаси поълат ва базалт композит арматураларнинг мустаҳкамлик ва деформатив ҳусусиятларини эътиборга олиб янги ишлаб чиқилган, шунингдек комбинациялашган арматурали темирбетон тоъсинларда дарзлар оралиғидаги масофани аниқлаш одатдаги темирбетон тўсин ва композит арматурали бетон тўсинлар учун қўлланиладиган ифодалар ишчи арматура кўндаланг кесим юзасини чўзилувчи зонадаги бетон кесим юзасига нисбатларини эътиборга олиш орқали такомиллаштирилган;
комбинациялашган поълат-базалт композит арматурали темирбетон тоъсинларнинг юк коътариш қобилияти поълат арматурали темирбетон тоъсинларга нисбатан 28 % гача катта бўлишига пўлат ва басалт композит арматураларнинг физик-механик ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда арматуралаш орқали эришилган ҳамда экспериментал ва назарий олинган натижалар ёрдамида асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Комбинациялашган арматурали эгилувчи элементларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати, дарзбардошлиги ва мустаҳкамлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
комбинациялашган арматуралаш Наманган шахрида қурилган 5 қаватгача бўлган турар-жой биноларининг эшик ва дераза сарровлари (перемичка) ни лойиҳалаш учун “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” давлат муассасаси (ЎзР Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 19.09.2024 йилдаги № 08-06/9888-сонли маълумотнома) га жорий этилди. Натижада 12 % гача маблағ тежаш имконини берган;
комбинациялашган пўлат-базалт композит арматурали эгилувчи темирбетон элементларни ҳисоблаш дастури Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси (ЎзР Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 19.09.2024 йилдаги № 08-06/9888-сонли маълумотнома) га лойиҳалаш ишлари учун жорий этилди. Натижада лойиҳалаш ва ҳисоблаш жараёнларига сарфланадиган меҳнат сарфи вақтини 15 % гача тежалишига эришилган;
комбинациялашган пўлат-базалт композит арматурали темирбетон элементларни ишлаб чиқариш “Бунёдкор-3” МЧЖда (ЎзР Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 19.09.2024 йилдаги № 08-06/9888-сонли маълумотнома) жорий қилинган. Натижада уларнинг мустаҳкамлиги одатдаги темирбетон тўсинга нисбатан 28 % гача катта бўлишига эришилган;
комбинациялашган пўлат-базалт композит арматурали эгилувчи темирбетон элементларни ҳисоблаш “Наманган Саноат Лойиҳа” ХК (ЎзР Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 19.09.2024 йилдаги № 08-06/9888-сонли маълумотнома) га лойиҳалаш жарони учун жорий қилинган. Натижада 12 % гача иқтисодий тежамкорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish