Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаева Нигорахон Равшановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги замон халқаро шартномалар ҳуқуқида истиснолар: Ўзбекистон Республикасининг назарияси ва амалиёти», 12.00.10−Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Yu23.

Илмий раҳбари:Рашидов Комил Каюмович, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, PhD.27.06.2017.Tar/Yu/I/S/24.01.

Расмий оппонентлар: Исмаилов Бахадир Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор; Умарахунов Иркин Мирзахидович, юридик фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг шартномавий амалиётида истисноларни шакллантириш ва уларни ҳал қилишга оид ҳуқуқни қўллаш механизмини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

истисноларни қўллаш механизмида «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари» сўзларидан олдин «кўп томонлама» жумласини қўшиш таклифи асослаб берилган;

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунининг ўзбек тилидаги нашрида «қўшимча шартлар» атамасини «истисно» атамасига ўзгартиш таклифи ишлаб чиқилган;

Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги қонунида “Олий хўжалик суди” сўзларини матнидан чиқариб ташлаш таклифи асосланган;

ҳаракатдаги халқаро шартномлар таҳлили контекстида истисноларни излаб топиш ва тизимлаштириш механизмини такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига истиснолар ва бир томонлама баёнотлар реестри (рўйхати)ни жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган.

IV. Диссертацияни амалиётга жорий этилган илмий натижалари.

Ҳозирги замон халқаро шартномалар ҳуқуқида истиснолар: Ўзбекистон Республикасининг назарияси ва амалиёти  бўйича олинган илмий натижалари асосида:

ҳаракатдаги халқаро шартномлар таҳлили контекстида истисноларни қўллаш механизмини такомиллаштириш юзасидан «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари» сўзларидан олдин «кўп томонлама» сўзини қўшиш таклифи асослаб берилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 07/46808-сон маълумотномаси). Ушбу ўзгартириш фақатгина кўп томонлама шартномаларга нисбатан истисноларни киритишни назарда тутувчи 1969 йилги Вена конвенцияси талабларининг қатъий ижросини таъминлашга хизмат қилган;

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (1995 й.)нинг ўзбек тилидаги нашрида “истиснолар” сўзини шарҳлаш юзасидан таклиф «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг лойиҳасига ўзгартиришлар киритишда фойдаланилди ва  норматив актнинг ўзбек тилидаги нашрида «қўшимча шартлар» сўзларини «истисно» сўзига ўзгартиришни назарда тутади (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 07/46808-сон маълумотномаси). Ушбу ўзгартиришлар халқаро-ҳуқуқий нормалар асосида кўп томонлама халқаро шартномаларга нисбатан истисноларни қўллашни амалга ошириш ва ўзбек  давлат тилида истисноларни тўлиқ ифодалашда хизмат қилади;

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш соҳасидаги ўзгартиришга оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 1 ва 12-моддаларига қўшимча ва ўзгартириш киритишда ва ушбу ўзгартиришларни амалга ошириш юзасидан “Олий хўжалик суди” сўзларини юқорида кўрсатиб ўтилган моддалар матнидан чиқариб ташлаш тавсиясидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 83-моддасининг янги таҳририда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг 2017 йил 5 июндаги 06-20-589-сон маълумотномаси). Ушбу нормалар Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг конституциявий-ҳуқуқий мустаҳкамланишини таъминлаб беради;

амалдаги халқаро шартномлар таҳлили контекстида истисноларни излаб топиш ва тизимлаштириш механизмини такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига истиснолар ва бир томонлама баёнотлар реестри (рўйхати)ни жорий этиш таклифи асосланган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 07/46808-сон маълумотномаси). Бу турдаги реестр (рўйхат)ни жорий этиш республикамиз томонидан таклиф қилинадиган истиснолар ва истисноларга розилик ҳамда қабул қилмаслик актларини яхлит тизимга солиш ва улардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish