Алимова Шаҳноза Азамат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Энергетик ичимлик таъсирида буйракнинг морфо-функционал ўзгаришларини тажрибада ўрганиш ва профилактик чора тадбирларни қўллаш», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3268.
Илмий раҳбар: Ильясов Азиз Саидмуратович, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024. Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамидулла Абдуллаевич Расулов, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султонова Лола Джахонкуловна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси)»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: каламушларда “Gorilla” энергетик ичимлиги таъсирида буйрак паренхимасининг структуравий ўзгаришларини ва қовоқ уруғи мойи таъсирининг ҳимоявий ролини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор “Gorilla” энергетик ичимлигини 30 кун давомида қабул қилиши натижасида буйрак нефронларининг проксимал ва дистал эгри-бугри калавасимон каналчаларининг диаметри ва кўндаланг кесимининг кичрайиши каби морфометрик ва гиперплазияга хос патоморфологик ўзгаришлар аниқланган;
сурункали 90 кун энергетик ичимлик (Gorilla) таъсирида оқ зотсиз каламушлар буйрагининг структур элементларида гипоплазияга хос белгилар, яъни буйрак томир коптокчалари ўлчамларининг кичрайиши ва улар сонининг камайиши каби жараёнлар ривожланиши исботланган;
энергетик ичимлик (Gorilla) ни қабул қилгандан кейин 1 ой давомида қовоқ уруғи мойи билан коррекциялаш ва организм ҳимоя механизмларининг тикланиши ҳисобига буйраклар морфометрик кўрсаткичларининг меъёрий кўрсаткичларга яқинлашиши исботланган;
энергетик ичимлик таъсирида буйрак нефронларидаги фильтрация жараёнларини бузилиши оқибатида қонда мочевина, креатинин ва сийдик кислота миқдорининг ошиши ва бу кўрсаткичлар қовоқ уруғи мойининг коррекциясидан сўнг назорат гуруҳига яқинлашганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Энергетик ичимлик таъсирида буйракнинг морфо-функционал ўзгаришларини тажрибада ўрганиш ва профилактик чора тадбирларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор “Gorilla” энергетик ичимлигини 30 кун давомида қабул қилиши натижасида буйрак нефронларининг проксимал ва дистал эгри-бугри калавасимон каналчаларининг диаметри ва кўндаланг кесимининг кичрайиши каби морфометрик ва гиперплазияга хос патоморфологик ўзгаришлар аниқланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 12 февралдаги 24-m/022 сон хулосаси билан тасдиқланган «Энергетик ичимлик таъсирида буйракларнинг морфо-функционал ўзгаришларни аниқлаш методологияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.07.2024 йилдаги 69-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 07.05.2024 йилдаги 1187-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/72-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: энергетик ичимлик қабулидан кейин буйрак нефрон тузилмаларининг эпителий хужайралари ва тўкималардаги патологик жараёнларнинг қиёсий тавсифи очиб берилганлиги оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик фонида буйрак нефрон тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлари туфайли ривожланадиган патологик холатнинг эрта ташҳисланиши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 2400000 сўмга иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: сурункали 90 кун энергетик ичимлик (Gorilla) таъсирида оқ зотсиз каламушлар буйрагининг структур элементларида гипоплазияга хос белгилар, яъни буйрак томир коптокчалари ўлчамларининг кичрайиши ва улар сонининг камайиши каби жараёнлар ривожланиши исботланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 12 февралдаги 24-m/022 сон хулосаси билан тасдиқланган «Энергетик ичимлик таъсирида буйракларнинг морфо-функционал ўзгаришларни аниқлаш методологияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.07.2024 йилдаги 69-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 07.05.2024 йилдаги 1187-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/72-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали энергетик ичимлик қабулидан кейин буйрак нефрон тузилмаларида юзага келадиган морфометрик ва патоморфологик ўзгариши исботланганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши билан бир қаторда ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали энергетик ичимлик қабулидан кейин буйрак нефрон тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик холатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 2400000 сўмга иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: энергетик ичимлик (Gorilla) ни қабул қилгандан кейин 1 ой давомида қовоқ уруғи мойи билан коррекциялаш ва организм ҳимоя механизмларининг тикланиши ҳисобига буйраклар морфометрик кўрсаткичларининг меъёрий кўрсаткичларга яқинлашиши исботланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 12 февралдаги 24-m/022 сон хулосаси билан тасдиқланган «Энергетик ичимлик таъсирида буйракларнинг морфо-функционал ўзгаришларни аниқлаш методологияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.07.2024 йилдаги 69-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 07.05.2024 йилдаги 1187-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/72-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қовоқ уруғи мойининг даволовчи таъсири аниқланиши унинг энергетик ичимлик қабулидан кейин буйракда юзага келадиган асоратларда қўлланилиши учун асос бўлиб хизмат қилади, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик фонида қовоқ уруғи мойи билан комплекс даволаш самарадорлигини ҳамда қовоқ уруғи мойи билан даво чора-тадбирларининг буйракларга ижобий таъсирини ўрганиш натижалари асосида даволаниш ва дори-дармонларни сотиб олиш харажатларини камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 2400000 сўмга иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: энергетик ичимлик таъсирида буйрак нефронларидаги фильтрация жараёнларини бузилиши оқибатида қонда мочевина, креатинин ва сийдик кислота миқдорининг ошиши ва бу кўрсаткичлар қовоқ уруғи мойининг коррекциясидан сўнг назорат гуруҳига яқинлашганлиги аниқланган бўлиб, бу бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 12 февралдаги 24-m/022 сон хулосаси билан тасдиқланган «Энергетик ичимлик таъсирида буйракларнинг морфо-функционал ўзгаришларни аниқлаш методологияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.07.2024 йилдаги 69-сон ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 07.05.2024 йилдаги 1187-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/72-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: энергетик ичимлик таъсирида буйрак нефронларидаги фильтрация жараёнларини бузилиши оқибатида қонда мочевина, креатинин ва сийдик кислота миқдорининг ошишини аниқлаш диагностик усулларига ва даволаш тактикасига ўзгартиришлар киритилишини инобатга олиниши ногиронликни олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: энергетик ичимлик таъсирида буйрак нефронларидаги фильтрация жараёнларини бузилиши оқибатида қонда мочевина, креатинин ва сийдик кислота миқдорининг ошишини аниқлаш диагностик усулларига ва даволаш тактикасига ўзгартиришлар киритилишини инобатга олиниши орқали иқтисодий самарадорликка эришилади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 2400000 сўмга иқтисод қилинади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Энергетик ичимлик таъсирида буйракнинг морфо-функционал ўзгаришларини тажрибада ўрганиш ва профилактик чора тадбирларни қўллаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгаш раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2024 йил 5 сентабрдаги 04/7431-сон хат юборилган.