Азимова Камола Талатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Болаларда ўткир бронхиолитларда қайталанувчи бронхообструктив ҳолатларни персонифицирланган диагностикаси ва ривожланиш хавфи стратификациясини такомиллаштириш", 14.00.09-Педиатрия  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2725
Илмий рахбар: Гарифулина Лиля Маратовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01
Расмий оппонентлар: Рустамов Мардонкул Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фуркат Мухитдинович тиббиёт фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўткир бронхиолит билан оғриган болаларда СС16 гени полиморфизмининг диагностик ва прогностик аҳамиятини аниклаш хамда  бронхообструктив ҳолат кайталаниш хавфи ривожланишини стратификация қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда ўткир бронхиолит ривожланишини асосий регионал хавф омиллари (онасидаги оғир даражали анемия ва сурункали инфекция ўчоғлари мавжудлиги, ҳомила сурункали гипоксияси, ҳомила тана вазнининг камлиги, ўткир бронхиолит дебютини 3 ойликкача кузатилиши, нафас тизими касаликлари бўйича нохуш ирсий анамнези мавжудлиги) аникланган;  
ўткир бронхиолит билан оғриган болаларда касалликдан кейин бронхообструктив синдром қайталанишини башорат қилишда ва патологияни оғирлик даражасини аниқлашда IL-4, IL-6, IL-8, TNF ά цитокинларни диагностик чегаравий миқдори хамда IL4/IL10, IL6/IL10, IL8/IL10 бир-бирига нисбат кўрсаткичлари прогностик мезон сифатида кўлланиши асосланган;
илк бор ўткир бронхиолит билан оғриган болалар орасида СС16 (А38G)  гени А/А генотипи ташувчиларида касалликни оғир кечиши, бактериал асоратлар ривожланиши, аллергологик анамнез шаклланиши, бронхообструктив синдром қайта ривожланиши аниқланган;
ўткир бронхиолит билан оғриган болаларда қайта бронхообструктив синдром ривожланишини башорат қиладиган стратификация шкаласи такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда ўткир бронхиолитларда қайталанувчи бронхообструктив ҳолатларни персонифицирланган диагностикаси ва ривожланиш хавфи стратификациясини такомиллаштиришбўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларда ўткир бронхиолит ривожланишини асосий регионал хавф омиллари (онасидаги оғир даражали анемия ва сурункали инфекция ўчоғлари мавжудлиги, ҳомила сурункали гипоксияси, ҳомила тана вазнининг камлиги, ўткир бронхиолит дебютини 3 ойликкача кузатилиши, нафас тизими касаликлари бўйича нохуш ирсий анамнези мавжудлиги) аникланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги эксперт кенгашининг 2024 йил 22январдаги 11-сони билан тасдиқланган “Болаларда ўткир бронхиолитнинг хавф омиллари ва персонифицирланган диагностикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.04.2024йил 63-У§2-сонли буйруғи билан, Самарқанд шахар 1-сон болалар шифохонаси1.05.2024 йилдаги 30-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22октябр07/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир бронхиолит ривожланиши хавф омилларининг регионал хусусиятларини аниқлаш касалликнинг оғир кечишини башорат қилишга, интенсив даволашни ўз вақтида бошлашга ва асоратлар ривожланишининг олдини олишн имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир бронхиолитнинг оғир кечишини ўз вақтида ташхислаш ва асоратлар ривожланишини олдини олиш натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 401 499 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилган.
иккинчи илмий янгилик: ўткир бронхиолит билан оғриган болаларда касалликдан кейин бронхообструктив синдром қайталанишини башорат қилишда ва патологияни оғирлик даражасини аниқлашда IL-4, IL-6, IL-8, TNF ά цитокинларни диагностик чегаравий миқдори хамда IL4/IL10, IL6/IL10, IL8/IL10 бир-бирига нисбат кўрсаткичлари прогностик мезон сифатида кўлланиши асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги эксперт кенгашининг 2024 йил 22 январдаги 12-сони билан тасдиқланган “Болаларда замонавий босқичда ўткир бронхиолитнинг клиник-лаборатор кечиш хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.04.2024 йил 63-У§2-сонли буйруғи билан, Самарқанд шахар 1-сон болалар шифохонаси 1.05.2024 йилдаги 30-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр 07/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: интерлейкинлар даражаси ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш касалликнинг оғир шакллари ривожланишини ўз вақтида олдини олишга, шунингдек, боланинг такрорий касалланишлар сони камайтиришга ва шу билан унинг соғлиғини сақлаш бўйича даволаш чора-тадбирлари тактикасини белгилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир бронхиолит ривожланишининг оғир шаклларини олдини олиш натижасида стационар даволаниш харажатларини камайтириш ва кунига 57357 минг сўм миқдорида давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор ўткир бронхиолит билан оғриган болалар орасида СС16 (А38G)  гени А/А генотипи ташувчиларида касалликни оғир кечиши, бактериал асоратлар ривожланиши, аллергологик анамнез шаклланиши, бронхообструктив синдром қайта ривожланиши аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги эксперт кенгашининг 2024 йил 22 январдаги 11-сони билан тасдиқланган “Болаларда ўткир бронхиолитнинг хавф омиллари ва персонифицирланган диагностикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.04.2024 йил 63-У§2-сонли буйруғи билан, Самарқанд шахар 1-сон болалар шифохонаси 1.05.2024 йилдаги 30-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр 07/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар ўткир бронхиолит ўтказган болаларда такрорий бронхообструктив ҳолатлар ривожланишини башоратлашда шахсий ёндашувни қўллашга, профилактик ва даволаш тадбирларини олиб боришнинг энг мақбул усулларини аниқлашга, шунингдек, ўпка касалликларининг қайта юзага келиши ва сурункали тус олишининг ҳамда эрта ногиронликнинг олдини олишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда эрта ёшда ва кейинги ёш даврларида бронхообструктив касалликларнинг қайта юзага келишининг олдини олиш натижасида стационар ва амбулатор даволаниш харажатларини камайтириш имконини берган. Беморнинг стационар даволанишида касалланиш частотаси йилига 1 марта камайтирилган ва ҳар бир бемор учун иқтисодий самарадорлик 401499 сўмни ташкил этиши аниқланган.
туртинчи илмий янгилик: ўткир бронхиолит билан оғриган болаларда қайта бронхообструктив синдром ривожланишини башорат қиладиган стратификация шкаласи такомиллаштирилган ва улар бўйича таклифларСамарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги эксперт кенгашининг 2024 йил 22 январдаги 11-сони билан тасдиқланган “Болаларда ўткир бронхиолитнинг хавф омиллари ва персонифицирланган диагностикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.04.2024 йил 63-У§2-сонли буйруғи билан, Самарқанд шахар 1-сон болалар шифохонаси 1.05.2024 йилдаги 30-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябр 07/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бронхиолитни ўтказган болаларда такрорий бронхообструктив ҳолатлар ривожланишини башорат қилиш омилларини стратификатсиялаш шкаласини ишлаб чиқиш, болаларда ушбу ҳолатларнинг шаклланиши ва зўрайишини олдини олиш учун персонифицирланган профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имконини берган. Бу эса ўз навбатида болалар орасида такрорий касалланиш даражасини сезиларли равишда пасайтирган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда эрта ёшда ва кейинги даврларида бронхообструктив касалликларнинг қайта юзага келишининг олдини олиш натижасида амбулатор ва стационар даволаниш харажатларини камайтириш имконини берган. Бу эса амбулатор-поликлиника хизматига ва стационарга мурожаатлар сонини 2-3 бараварга қисқариши хисобига бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish