Нурманов Дин-Ахмед Тилеубаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пенсия жамғармаларида харажатлар ҳисоби ва давлат аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3039.
Илмий раҳбар: Хасанов Баходир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шакаров Қулмат Аширович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пенсия жамғармаларида харажатлар ҳисоби ва давлат аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пенсия жамғармаларининг ҳисоб сиёсатига 710 100 - “Ёшга доир пенсия”, 710 200 - “Ногиронлик пенсияси”, 710 300 - “Боқувчисини йўқотганлик пенсияси” субсчётларни киритиш орқали харажатларни унификациялаш, улар билан боғлиқ муомалаларни ҳисоб регистрларида акс эттириш таклифи асосланган;
Бюджет ҳисоби стандарти (3-сонли БҲС)нинг 8-иловаси “Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари” номли 4-002-0-0 сатрига “Меҳнатга лаёқатсиз ва зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга нафақа” ва “Бола туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи нафақаси” сатрларини киритиш таклифи асосланган;
жамғариб бориладиган пенсия бадаллари мақомини бюджетга тўланадиган солиқларга тенглаштириш, ишловчи пенсионерларнинг иш ҳақидан жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига ушланмаларни бекор қилиш, ходимларнинг даромадларидан жамғариб борилувчи пенсия фондига ажратмаларни 5 фоизга ошириш таклифи асосланган;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб пенсия тайинлаш тартибидан фуқароларнинг беш йиллик ўртача даромадларини инобатга олган ҳолда дифференциациялашган пенсия суммасини белгилаш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
пенсия жамғармаларининг ҳисоб сиёсатига 710 100 - “Ёшга доир пенсия”, 710 200 - “Ногиронлик пенсияси”, 710 300 - “Боқувчисини йўқотганлик пенсияси” субсчётларни киритиш орқали харажатларни унификациялаш, улар билан боғлиқ муомалаларни ҳисоб регистрларида акс эттириш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан жамғарманинг Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратининг 2024 йил 18 октябрдаги 03/67-01-35/108-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пенсия жамғармаларининг ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш орқали харажатларни унификациялаш, улар ҳисобининг шаффофлиги ва аниқлигини таъминлаш асосланган;
бюджет ҳисоби стандарти (3-сонли БҲС)нинг 8-иловаси “Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари” номли 4-002-0-0 сатрига “Меҳнатга лаёқатсиз ва зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга нафақа” ва “Бола туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи нафақаси” сатрларини киритиш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2024 йил 24 июндаги 01/30/01-06-32/132-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бюджет ҳисоби стандарти (3-сонли БҲС)нинг 8-иловаси сатрига тегишли қўшимча сатрларини киритиш орқали ҳисоб ва ҳисоботларнинг шаффофлиги ва аниқлигини таъминлаш асосланган;
жамғариб бориладиган пенсия бадаллари мақомини бюджетга тўланадиган солиқларга тенглаштириш, ишловчи пенсионерларнинг иш ҳақидан жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига ушланмаларни бекор қилиш, ходимларнинг даромадларидан жамғариб борилувчи пенсия фондига ажратмаларни 5 фоизга ошириш таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан давлат молиявий назорати ва аудити тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2024 йил 9 августдаги маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг йиғилувчанлик даражасини ошириш, жамғариб борилувчи пенсия фонди даромадлари барқарорлигини таъминлаш имкони яратилган;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб пенсия тайинлаш тартибидан фуқароларнинг беш йиллик ўртача даромадларини инобатга олган ҳолда дифференциациялашган пенсия суммасини белгилаш таклифи Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан давлат аудитини ташкил қилиш жараёнида фойдаланилган (Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлимининг 2024 йил 27 майдаги 01/30/01/10-32/16-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фуқароларнинг дифференциациялашган пенсия суммасини белгилаш орқали уларнинг самарали меҳнат фаолиятини рағбатлантириш имкони яратилган.