Ниматов Ибрагим Худаяровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда туризм ва меҳмондўстлик соҳасини ривожлантиришда туристик-мотивлаштириш ресурсларидан фойдаланиш усулларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2380.
Илмий раҳбар: Турдибеков Хасан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Очилова Хилола Фармоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда туризм ва меҳмондўстлик соҳасини ривожлантиришда туристик-мотивлаштириш ресурсларидан фойдаланиш усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида олий таълим ташкилотларига, жумладан “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига бириктирилган Тайлоқ, Ургут ва Самарқанд туманларининг туристлик салоҳиятини ошириш асосида МДҲ мамлакатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари, машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш ва шу орқали Самарқанд вилоятига 500 минг туристни жалб этишда туристик-мотивлаштириш ресурсларидан фойдаланиш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар асосланган;
мамлакатнинг туризм салоҳиятини янада ошириш йўналишида уни тарғиб қилиш ва туристлар оқимини янада кўпайтириш мақсадида туристик-мотивацион ресурсларидан фойдаланиш асосида туризм соҳаси субъектлари (туроператорлар ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари)нинг мамлакатимизнинг миллий туризм маҳсулотлари ва хизматларини халқаро нуфузли туристик ва маркетинг платформаларида реклама қилиш харажатларини қоплаб бериш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлар асосланган;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига маблағ ажратиш асосида Япония, Корея, Франция, Германия, Буюк Британия, Малайзия, Россия ва Қозоғистондаги элчилар томонидан ҳар ойда бир марта 20 та энг нуфузли туроператорларни йиғиб, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кўрсатиб бериш, улар билан бирга туристик-мотивацион ресурсларидан фойдаланган ҳолда янги турпакетларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларнинг туристлик салоҳияти, туристик-мотивацион ресурслар ва туризмни самарали ривожлантириш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2028 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда туризм ва меҳмондўстлик соҳасини ривожлантиришда туристик-мотивлаштириш ресурсларидан фойдаланиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида олий таълим ташкилотларига, жумладан “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига бириктирилган Тайлоқ, Ургут ва Самарқанд туманларининг туристлик салоҳиятини ошириш асосида МДҲ мамлакатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари, машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш ва шу орқали Самарқанд вилоятига 500 минг турист олиб келишда туристик-мотивлаштириш ресурсларидан фойдаланиш усулларини такомиллаштириш бўйича асосланган таклифлар 2023 йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “2023 йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича” “Йўл харитаси” режасига киритилган (Туризм қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 03-12-17-7256-сонли далолатномаси). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида Самарқанд вилояти экотуризм объектларига ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 500 минг нафарга ортишига имкон яратилган;
мамлакатнинг туризм салоҳиятини янада ошириш йўналишида уни тарғиб қилиш ва туристлар оқимини янада кўпайтириш мақсадида туристик-мотивацион ресурсларидан фойдаланиш асосида туризм соҳаси субъектлари (туроператорлар ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари)нинг мамлакатимизнинг миллий туризм маҳсулотлари ва хизматларини халқаро нуфузли туристик ва маркетинг платформаларида реклама қилиш харажатларини қоплаб бериш тартибини жорий қилиш бўйича асоcланган таклифлар 2023 йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “2023 йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича” «Йўл харитаси» режасига киритилган (Туризм қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 03-12-17-7256-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудда туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш имкониятлари далилланган;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига маблағ ажратиш асосида Япония, Корея, Франция, Германия, Буюк Британия, Малайзия, Россия ва Қозоғистондаги элчилар томонидан ҳар ойда бир марта 20 та энг нуфузли туроператорларни йиғиб, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кўрсатиб бериш, улар билан бирга туристик-мотивацион ресурсларидан фойдаланган ҳолда янги турпакетларни ишлаб чиқиш бўйича асосланган таклифлар 2023 йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “2023 йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича” “Йўл харитаси” режасига киритилган (Туризм қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 03-12-17-7256-сонли далолатномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш асосида туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш имкониятлари асосида туристлар сонининг 500 минг нафарга ўсиши далилланган;
ҳудудларнинг туристлик салоҳияти, туристик-мотивацион ресурслар ва туризмни самарали ривожлантириш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2028 йилгача бўлган ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметраларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилинган “2024-2027 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталариг”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 03-12-17-7256-сонли далолатномаси). Натижада, 2028 йилда Самарқанд вилоятига тшриф буюрадиган ички туристлар сонининг 2,2 бараварга ошиши далилланган.