Халлиев Жасурбек Искандаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Огаҳий тарихий асарларида маърифий-фалсафий лексика”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil1940.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўразбоев Абдулла Дурдибаевич, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Ғуломжон Мирзаевич, филология фанлари номзоди, доцент; Шарипов Фазлиддин Галиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Огаҳий тарихий асарларидаги маърифий-фалсафий лексика” мавзуий-семантик гуруҳларини аниқлаш, уларнинг қўлланиш сабаб ва омилларини баҳолаш, генеалогик тадқиқини амалга ошириш ҳамда лингвопоетик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Огаҳий тарихий асарларидаги маърифий-фалсафий лексиканинг мавзуий-семантик гуруҳлари белгиланган, мумтоз матнда маърифий-фалсафий лексика тушунчаси ва унинг Огаҳий тарихий асарларида қўлланишининг ўзига хосликлари аниқланиб, бунда халқ маърифий дунёқараши билан боғлиқ маърифий-фалсафий лексика, тасаввуфий-маърифий истилоҳлар, фиқҳий ва илмий истилоҳлар ажратилган;
Огаҳий тарихий асарларидаги маърифий-фалсафий лексика тарихий-этимологик таҳлили туркий тилларга мансуб, эроний тилларга оид, араб тилига оид маърифий-фалсафий лексикага бўлиниши исботланган;
Огаҳий тарихий асарларида маърифий-фалсафий лексика лингвопоетикаси шаклдош маърифий-фалсафий лексика, маънодош, зид маъноли маърифий-фалсафий лексика лингвопоетикаси тарзида баҳоланиши асосли эканлиги исботланган;
Огаҳий тарихий асарларидаги маърифий-фалсафий лексика ўз кўламининг кенглиги сабабли эски ўзбек тилидаги шу гуруҳга мансуб асосий бирликларни қамраб олгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Огаҳий тарихий асарларидаги маърифий-фалсафий лексикани ўрганиш асосида:
Огаҳий тарихий асарларидаги маърифий-фалсафий лексиканинг мавзуий-семантик гуруҳлари белгилаш Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилган “Европа фондларида сақланаётган, Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган туркий қўлёзмаларнинг маълумотлар базасини ва “Евротурcологиcа.уз” электрон платформасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университети 2022-йил 26-августдаги ИЗ-2020102832-2022/8-сон маълумотномаси). Натижада қадимий қўлёзмалар ҳақидаги тавсифлар мазмуни янада бойиган, китобхонларга рақамли кутубхонадан фойдаланишда қулайлик яратилган;
мумтоз матнда маърифий-фалсафий лексика тушунчаси ва унинг Огаҳий тарихий асарларида қўлланишининг ўзига хосликларини аниқланиб, бунда халқ маърифий дунёқараши билан боғлиқ маърифий-фалсафий лексика, тасаввуфий-маърифий истилоҳлар, фиқҳий ва илмий истилоҳларга ажратилиши ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-мартдаги “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги 238-сон қарорининг 3б-банди ижроси сифатида 2019-йилда нашр қилинган Огаҳий асарлар тўпламининг 2- ва 3-жилдларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 20-майдаги 01-03/693-сон маълумотномаси). Натижада мазкур жилдлардан ўрин олган тарихий асарларнинг олдинги нашрларида кузатилган хатоликлар бартараф этилган, айрим сўзлар маъно ва изоҳларига ойдинлик киритилиб, нашр сифати ошишига эришилган;
Огаҳий тарихий асарларидаги маърифий-фалсафий истилоҳлар тарихий-этимологик таҳлили туркий тилларга мансуб, эроний тилларга оид, араб тилига оид маърифий-фалсафий лексикага бўлиниши ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-мартдаги “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги 238-сон қарорининг 3б-банди ижроси сифатида 2020-йилда нашр қилинган Огаҳий асарлар тўпламининг 6- ва 9-жилдларини нашр килишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 20-майдаги 01-03/694-сон маълумотномаси). Натижада мазкур жилдлардан ўрин олган “Гулшани давлат” тарихий асари, “Гулистон” (Саъдийнинг шу номли асари таржимаси), “Ҳафт пайкар” (Низомийнинг шу номли асари насрий таржимаси) асарлари нашр савияси ортиб, “Гулшани давлат”нинг биринчи марта тўлиқ табдил қилиниши ҳамда қайд этилган иккита таржима асарнинг илгариги нашрларининг камчиликлари тузатилишига эришилган.