Мусурманова Шахноза Қўчқоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Ҳарбий лексикани таржима қилишнинг лингвокултурологик хусусиятлари (инглиз тилининг британия ва америка вариантлари асосида), 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil597.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Илмий раҳбар: Юлдашев Акмал Гуламжанович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Аҳмедов Ойбек Сафарбоевич, филология фанлари доктори, профессор; Жуманиёзов Зоҳид Отабоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилининг британийа ва америка вариантларидаги ҳарбий соҳага оид терминларини ўзбек тилига таржима қилишнинг лингвокултурологик хусусийатларини чоғиштирма жиҳатдан аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терминлашув ва детерминлашув хусусиятларининг функсионал имкониятларини очиб бериш орқали ижтимоий-маданий характердаги дискурсда ҳарбий терминларнинг турли коммуникатив реестрларда когнитив жараён воситаси сифатида қўлланилган прагматик жиҳатлари ҳамда оламнинг лисоний манзарасини шакллантиришдаги миллий-маданий хусусиятлари аниқланган;
ҳарбий соҳага оид матнларни таржима қилишда ҳар икки тил ҳарбий терминологийасининг олтита семантик гуруҳда намоён бўлувчи (қўшин турларини ифодаловчи терминлар, ҳарбий штаб фаолийатига оид терминлар, умумтактикага оид терминлар, ҳарбий-ташкилий фаолийатни ифодаловчи терминлар, ҳарбий топографик терминлар, ҳарбий саф ва жанговар таркибни ташкиллаштиришга оид терминлар) лингвокултурологик хусусийатларини очиб беришда устивор адекват таржима қилиш услублари аниқланган;
ҳарбий соҳанинг контекстуал категориясидан келиб чиққан ҳолда  ҳарбий терминларнинг британия ва америка вариантлари лексикографик жиҳатдан туркумларга ажратилган;
инглиз тилининг британийа ва америка вариантлари ҳарбий терминларини таржима қилиш жараёнида уларнинг синхрон аспектдаги лексик-семантик, структуравий функсионал ҳамда прагматик хусусийатлари лингвостатистик мезонларга кўра исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳарбий терминларни чоғиштирма аспектда тадқиқ қилиш асосида:
соҳага оид матнларни таржима қилишда ҳар икки тил терминологийасининг олтита семантик гуруҳда намоён бўлувчи лингвокултурологик хусусийатларини очиб беришда адекват таржима қилишга оид материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021–2023-йилларга мўлжалланган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини йаратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти унивеситетининг 2023-йил 28-февралдаги 08/1-434-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнларни ўзбек тилидан хорижий тилларга ёки хорижий тиллардан ўзбек тилига адекват таржима қилишда фойдаланилган, шунингдек лойиҳа доирасида яратилган луғатнинг мукаммаллашувига эришилган;
инглиз тили соҳибларини ўзбек тилига ўқитишда инглиз тили ҳарбий терминларини таржима қилиш жараёнида уларнинг турли сўз туркумларига мансублилиги асосида синхрон аспектдаги лексик-семантик, структуравий-семантик ҳамда прагматик хусусийатларига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетининг 2021–2022-йилларга мўлжалланган ФЗ-2019062034-рақамли “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 24-августдаги 24/1718-сон маълумотномаси). Натижада терминларни категоризация қилиш орқали аниқланган лингвостатистик мезонларга кўра ҳарбий соҳага оид лексик бирликларни таржима қилиш такомиллаштирилган;
терминларни дискурсда ижтимоий-маданий характердаги когнитив жараён воситаси сифатида таржима қилишга оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийасининг “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийасининг 2022-йил 7-июлдаги 04-36-1183-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилининг британийа ва америка вариантларини лексикографик талқин қилиш тамойилларини такомиллаштириш ҳамда соҳа лексикасининг тартибга солинишида берилган тавсиялар тингловчилар билимларининг бойишига хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish