Sayt test rejimida ishlamoqda

Джиянов Турсунпулот Ортиковичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биржинслимас суюқликларнинг ғовак муҳитларда аномал сизиши моделларини тузиш ва тадқиқ қилиш», 01.02.05–Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/FM234.

Илмий раҳбар: Хўжаёров Бахтиёр Хўжаёрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.28.02.2018.Т/FM.61.01.

Расмий оппонентлар: Хўжаев Исматулла Қўшаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Равшанов Нормахмат, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: биржинслимас ғовак муҳитларда модданинг аномал кўчиши моделларини такомиллаштиришдан ва кўчиш характеристикасида аномалликни баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

биржинслимас ғовак муҳитда модданинг ноизотермик аномал кўчишининг математик модели ички ва ташқи масса алмашинувини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

биржинслимас ғовак муҳитларда модданинг аномал кўчиши жараёнида ҳароратнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда математик модел ишлаб чиқилган;

икки соҳали ғовак муҳитда модда кўчишининг математик модели қайтарилувчи коллоид заррачаларнинг тутилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

иккинчи соҳа таъсирини кўчиш тенгламасида манба ҳади билан  алмаштирилиши ва атроф муҳитга масса кўчишини ҳисобга олган ҳолда икки соҳали биржинслимас ғовак муҳитда модда кўчишининг математик модели такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Биржинслимас ғовакмуҳитларда моддани аномал кўчиши жараёнларининг такомиллаштирилган моделлари бўйича ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари ва дастурий воситалари асосида:

атроф муҳит билан масса алмашинуви ҳисобга олиб биржинслимас ғовак муҳитда номувозанат адсорбцияли модда кўчиш моделини сонли ечиш усули ва дастурий воситаси Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тассарруфидаги Камангарон сув омборини сув билан тўлдириш жараёнида лойқа босиш ҳажмини аниқлаш, сув билан бирга оқиб кирган чўкинди ва ифлосланишнинг тарқалишини баҳолаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2018 йил 19-июлдаги 03/25-1039-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари объектнинг сув билан тўлдирилиши ва ишлатишда инфильтрация жараёнларининг гидродинамик параметрлари баҳоланиши ва ҳисоблаш аниқлигини 10%га ошириш имконини берган;

икки соҳали биржинслимас ғовак муҳитларда атроф муҳитга масса кўчиши ва иккинчи соҳа таъсирини такомиллаштирилган ҳисоблаш алгоритми ва дастурий воситаси Камангарон сув омборида лойқанинг тўғон ва омбор тубини кольматациялаши ҳодисасини баҳолаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 июлдаги 03/25-1039-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари асосида муҳандислик ҳисоблашлар фойдали иш коэффициентини 2,5 мартага ошириш имконини берган;

икки соҳали муҳитда ночизиқли кинетика асосида модда кўчиши жараёнини ҳисоблаш алгоритми ва дастурий воситаси Камангарон сув омборининг лойқа босиш ва қумлаш жараёнида асосий параметрлари ўзгариш оралиғини аниқлаш ишлари учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 июлдаги 03/25-1039-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари сув омборининг лойқа босиш жараёнини ўрта ва узоқ муддатли башоратлаш сифатини 10%га оширишга имкон берган;

икки соҳали муҳитда ночизиқли кинетика асосида модда кўчиши жараёнини ҳисоблаш алгоритми ва дастурий воситаси Камангарон сув омборининг қуйилиш қисмида ўзандаги лойқа чўкиндиларнинг ўзан узунлиги бўйича тақсимланишини ҳисоблаш ишларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 июлдаги 03/25-1039-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларига асосланган муҳандислик ҳисоблашлар фойдали иш коэффициентини 3 мартага ошириш имконини берган;

икки соҳали биржинслимас ғовак муҳитларда модданинг аномал ва ноизотермик кўчиши жараёнининг такомиллаштирилган математик моделлари ва ҳисоблаш алгоритмлари ФА-Ф078 рақамли «Ғовак муҳитларда биржинслимас суюқликлар сизиши ва сузилишининг гидродинамик масалалари» мавзусидаги (2014-2016 йй.) фундаментал лойиҳада биржинслимас суюқликларнинг биржинслимас муҳитларда сизиши жараёнларини моделлаштиришда ҳамда масалаларни ечишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 июндаги 89-03-2190-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши биржинслимас  ғовак муҳитда модданинг ноизотермик кўчиши, модданинг аномал кўчиши масалаларини юқори аниқлик билан ечиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish