Маматқулов Азизбек Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик Азим Ҳожиевнинг илмий мероси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3055.
Илмий раҳбар: Шарипов Фазлиддин Галиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02.
Расмий оппонентлар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Рауфжон Баҳодирович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик Азим Ҳожиев илмий мероси, унинг морфемика, сўз ясалиши, морфология, терминология, лексикографияга оида илмий ишларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида морфема борасидаги илмий қарашлар Азим Ҳожиевнинг илмий фикрлари билан қиёсланган ҳолда олимнинг морфеманинг моҳияти масаласидаги фикрлари илмий асосга эга эканлигини, “етакчи” ва “кўмакчи” морфема терминларининг ишлатилиши тилнинг моҳиятига тўғри келиши ёки келмаслиги исботланган;
олимнинг тилшунослик терминларининг тўғри қўлланилиши борасидаги тил қонуниятларига мос келиши, моҳиятини акс эттира олиши ёки ноўрин қўлланишига доир илмий мулоҳазалари асосида ўзбек тилшунолигида мураккаб чалкашликларнинг олди олинганлиги ва термин танлаш меъзонларининг асосини ишлаб чиққанлиги далилланган;
Азим Ҳожиевнинг имло масаласидаги илмий қарашларини даврийлик нуқтайи назаридан ўрганиш, бу борадаги таҳлилий маълумотларни истиқлол ҳамда истиқлолдан олдинги меросини тадқиқи асосида олимнинг имло борасидаги қарашларининг ўзбек тилшунослигидаги аҳамияти очиб берилган;
Азим Ҳожиевнинг илмий асрларидаги ўзбек тили сўз ясалиши масалаларида сўз ясаш, сўз ясаш усули, ясама сўзнинг таркиби, сўз ясалиши асоси, сўз ясовчи, сўз ясалиш маъноси, сўз ясалиши типи, маҳсулли ва маҳсулсизлик, сўз ясалиш имконияти каби масалалар чуқур  таҳлил этилган ҳолда композицион сўз ясаш усулининг тўла усул сифатида тизимлашмаганлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилшуноси Азим Ҳожиевнинг илмий мероси мавзусини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек тилида морфема борасидаги илмий қарашлар Азим Ҳожиевнинг илмий фикрлари билан қиёсланган ҳолда олимнинг морфеманинг моҳияти масаласидаги фикрлари илмий асосга эга эканлигини, “етакчи” ва “кўмакчи” морфема терминларининг ишлатилиши тилнинг моҳиятига тўғри келиши ёки келмаслигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида томонидан олиб борилган ФА-ФИ-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” (Фукциональное словообразование в современном каракалпаском языке) номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 18-июлдаги 387/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари морфема, сўз ясалиши, сўз ясалиши қолипи, ясама сўз ва ясалган сўз, лексикографик талқинлар каби тилшунослик учун ҳам муҳим бўлган янги илмий манба ва маълумотлар билан бойиган;
Азим Ҳожиевнинг ўзбек тили сўз ясалиши масалаларида сўз ясаш, сўз ясаш усули, ясама сўзнинг таркиби, сўз ясалиши асоси, сўз ясовчи, сўз ясалиш маъноси, сўз ясалиши типи, маҳсулли ва маҳсулсизлик, сўз ясалиш имконияти каби масалалар чуқур  таҳлил этилган ҳолда композицион сўз ясаш усулининг тўла усул сифатида тизимлашмаганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида томонидан олиб борилган ФА-ФИ-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” (Фукциональное словообразование в современном каракалпаском языке) номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 18-июлдаги 387/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари тилшунослик фанинг асосий сатҳи бўлмиш грамматика, яъни морфология учун ҳам муҳим бўлган янги илмий манба ва маълумотлар билан бойиган;
Азим Ҳожиевнинг имло масаласидаги илмий қарашларини даврийлик нуқтайи назаридан ўрганиш, бу борадаги таҳлилий маълумотларни истиқлол ҳамда истиқлолдан олдинги меросини тадқиқи асосида олимнинг имло борасидаги қарашларининг ўзбек тилшунослигидаги аҳамиятига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2024-йилда эфирга узатилган “Тақдимот” ва “Мавзу” кўрсатувлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 15-июндаги 02-06-841-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатув учун тайёрланган материаллар илмий фактик жиҳатлари билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish