Абдуллаева Нафиса Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” (Умумий педагогика фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped3077.
Илмий раҳбар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насиба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигорахон Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини такомиллаштириш бўйича илмий – амалий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари -ўзини-ўзи фаоллаштириш ва ижодий самарадорликни ошириш мазмунини омилли таснифлаш; илмий дунёқарашни шакллантириш, илмий-ижодий фаолият кўникмасини таълимий мақсадларга мос лойиҳавий ташкил этишда абстракт илмий фикрлай олиш; илмий интеллектни бошқариш, илмий муносабат билдира олиш, рефлексивлик ва синергетик ёндашувларни уйғунлаштириш жараёнлари герменевтик асосланган;
талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантиришга оид технологик жараённинг мақбул траекториясини ташкил этишда таълим технологияларига йўналтирилган интерфейс материлаллардан рационал фойдаланиш; индивидуаллаштирилган таълим тажрибасини ўзлаштириш, илмий интеллектни педагогик таълимга интеграциялаш ҳамда изланувчанлик компонентларига хос вазифалар интенсивлигини таъминлаш ва комплекс методологияси такомиллаштирилган;
талабаларнинг абстракт фикрлаш кўникмаларини мақсадли ривожлантиришда таълим технологиялари орқали фундаментал билимларга эга бўлиш, илмий онг ва креатив фикрлаш маданиятини ривожлантириш, илмий дунёқарашга доир билимлар тизимини эгаллаш, аксиоматик усуллар имкониятларини касбий фаолиятга мослаштириш асосида педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;
талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантириш модели мотивацион, фаолиятли, натижавийлик каби босқичлар асосида таълимни индувидуаллаштиришга қаратилган таълим шакллари имкониятларидан самарали фойдаланиш, интеграциялашган таълим шаклларини қўллаш ҳамда мантиқий тизим асосида ифодалаш имкониятларини қиёсий баҳолаш асосида такомиллаштирилган ҳамда самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантириш жараёнларини герменевтик асослари ҳамда ўзини-ўзи фаоллаштириш ва ижодий самарадорликни ошириш мазмунини омилли таснифлаш; илмий дунёқарашни шакллантириш, илмий-ижодий фаолият кўникмасини таълимий мақсадларга мос лойиҳавий ташкил этишда абстракт илмий фикрлай олиш; илмий интеллектни бошқариш, илмий муносабат билдира олиш, рефлексивлик ва синергетик ёндашувларни уйғунлаштириш жараёнларида креативликка йўналтирилган интерфаол методлари, гуруҳий мунозара, тескари синф методи, лойиҳа методи, ижодий топшириқлар, Геймификация (Гаме-басед леарнинг) билан уйғунлигини таъминлаш ҳамда аксиоматик усулларнинг интегратив имкониятларини шахсий фаолиятга мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсияларидан “Бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва Инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи, № 491147). Натижада олий таълим муассасалари талабаларида абстракт фикрлашга оид билимларни ривожлантиришнинг касбий ва шахсий компетенсиялар тизими аниқлаштирилган;
талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантиришга асосланган технологик жараённинг мақбул траекториясини ташкил этишда таълим технологияларига йўналтирилган интерфейс материлаллардан рационал фойдаланиш; индивидуаллаштирилган таълим тажрибасини ўзлаштиришга оид топшириқлар мажмуи ва уларни қўллашга доир методик кўрсатмалар асосида ишлаб чиқилган хулосалар билан бир қаторда инсонинтелектида абстракт фикрлашнинг роли “Бошланғич синфларда геометрия элементлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва Инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи, № 733048). Натижада олий таълим муассасалари талабаларда абстракт ва фазовий фикрлаш, геометрик билим, кўникма ва малакаларни ривожлантиришнинг дарс ва дарсдан ташқари фаолият жараёнида амалга ошириш комплекс методологияси такомиллаштирилган;
талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантириш технологиясини дедуктив ва индуктив кўникмаларни мақсадли ривожлантиришга, репродуктив билимларни ҳисобга олиш, талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантириш фикрлаш йўналиши методикаси кўникмаларини мақсадли ривожлантиришда таълим технологиялари орқали фундаментал билимларга эга бўлиш, илмий онг ва креатив фикрлаш маданиятини ривожлантириш, илмий дунёқарашга доир билимлар тизимини эгаллашга доир таклиф ва тавсиялардан “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ходимларининг касбий компетенцияси ва методик таъминотини такомиллаштириш” мавзусидаги (2020-2021, 04-2492-сон) амалий тадқиқот лойиҳасини ҳамда Андижон давлат университетида 2017-2019 йилларда бажарилган ОТ-Ф-1-17 рақамли “Маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишнинг ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда, аксиоматик усуллар имкониятларини касбий фаолиятга мослаштириш асосида педагогик шарт-шароитларни такомиллаштиришда кенг фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024 йил 12 ноябрдаги 04-2491-сон маълумотномаси). Натижалар маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишга хизмат қилган;
олий таълим талабаларининг абстракт фикрлашини ривожлантириш методикаси педагогик муаммолар ечимини топиш ва дидактик вазифаларни бажариш ишларидан унумли фойдаланиш, индивидуаллаштирилган, мотивация, фаоллик ва натижавийлик тамойилларига асосланган таълим тажрибасини ўзлаштириш, интегратив –синергетик ёндашувни педагогик таълимга интеграциялаш ҳамда изланувчанлик компонентларига хос функсіялар интенсивлигини таъминлаш такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17 октябрдаги 27-сон буйруғига асосан берилган 4170 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим ўқув жараёнида талабаларнинг абстракт фикрлашини ривожлантириш мантиқий тизим асосида ифодалаш имкониятларини қиёсий баҳолаш моделини такомиллаштириш имкони яратилган.