Жаксимуратов Ибрайим Жумабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Титан асосли уч ва тўрт компонентли суқилма қотишмаларнинг кристалл структураси ва хоссалари”, 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1107
Илмий раҳбар: Хидиров Ирисали, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонетлар:
Муссаева Малика Анваровна, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим;
Пайзуллаханов Мухаммаде-Султанхан Саидивалиханович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот ишининг мақсади кўп компонентли ТихМо1-хCйН1-у қотишмаларнинг кристалл структураси ва механик хоссаларининг компонентлар нисбатларига  қараб ўзгариш қонуниятларини аниқлашдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ТихМойН қотишмаси металл қўшпанжарасида Ти вакансиялари бўлган ТМК бўлиб, Фм м фазавий гуруҳига (фаз. гр.) тегишли эканлиги кўрсатилган; қўшпанжарадаги Ти атомларининг нуқсонлари уч хил (рентген ва экспериментал зичликларни солиштириш, итератив равишда иккита чўққи нисбати ва нейтрон дифракциясининг тўлиқ профилли таҳлили) усуллар билан кўрсатилган;
металл қўшпанжарасидаги Ти вакансиясининг кузатилиши валент электронлар концентрацияси чегаралари қоидаси билан тушунтирилган, унга кўра, ТихМойН қотишмаси элементар ячейкаси Ти4+ га нисбатан кўпроқ бўлган Н5+ нинг валент электронлари туфайли тўйинган деб тахмин қилиш мумкин;
юқори ҳароратларда ТихМойН қотишмасида атомлараро боғланишлар атомнинг геометрик факторлари орқали аниқланиши кўрсатилди, мувозанат ҳолатида эса уларнинг электрон конфигурацияси факторлари устун рол ўйнайди, бу мувозанат тобланишидан кейин металл қўшпанжарасида Ти нуқсонлари концентрациясининг кўпайиши билан кузатилаган;
ТихМо1-хCйН1-у қотишмаларида атомларининг ЎКС, кристаллитлар ўлчамлари ва микрокучланиш, дислокация зичлиги ва микроқаттиқлик миқдорларининг ўзгариши - углерод атомлари таркибининг кўпайиши ўртасида корреляция аниқланган: бу ҳолда, атомларнинг ЎКС, кристаллитлар ўлчамлари ва микрокучланишлар камаяди, дислокациялар зичлиги ортади, бу эса таркибидаги углерод миқдори кўп ( атом нисб.) бўлган намуна микроқаттиқлигининг 54% гача ортишига олиб келган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Титан асосидаги уч ва тўрт компонентли суқилма қотишмаларнинг кристалл структураси ва хоссалари бўйича олинган натижалар асосида:
кўп компонентли ТихМо1-хCйН1-у қотишмаларнинг кристалл структураси ва механик хоссаларининг компонентлар нисбатларига  қараб ўзгариш қонуниятларини Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ОТМ талабалари ҳамда ёш тадқиқотчилар учун тавсия этилган “Қаттиқ жисмни тадқиқ этишнинг дифракциявий усуллари” ўқув қўлланмасига киритилган (И. Хидиров, А.Й. Бобоев. – Тошкент: Фан, 2023. – 96 б.) (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17 июлдаги 314-сонли буйруғига асосан берилган гувоҳномаси), айниқса:
кристалл структураси ТМК бўлган ТихМойН қотишмасининг қўшпанжарасида Мо ва Ти атомларининг нуқсонлари бўлган шегирмали матрицасидаги азотнинг суқилма қаттиқ эритмаси тоғрисадаги маʼлумотлар “Конденсирланган ҳолатлар физикаси” ва “Қаттиқ жисмлар физикаси” курсларида бакалавриат ва “Яримўтказгичлар кристаллографияси” ва “Конденсирланган ҳолат физикаси ва материалшунослик” махсус курслари боʻйича магистратура дастури доирасида оʻқув жараёнида фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 21.10.2024 йилдаги №39-08-860-сон ва Нукус давлат педагогика институтининг 07.10.2024 йилдаги №01-20-09/1833-сон маълумотномалари). Натижалардан фойдаланиш талабаларга қаттиқ жисмларнинг кристалл тузилишидаги нуқсонларнинг шаклланишига термик ишлов беришнинг таъсири ва фазалар назарияси ҳақидаги тасаввурларини чуқурлаштириш имконини берган;
ТихМо1-хCйНз қотишмаларида атомларининг ўртача квадрат силжиши (ЎКС), кристаллитлар ўлчамлари ва микрокучланиш, дислокация зичлиги ва микроқаттиқлик миқдорларининг ўзгариши - углерод атомлари таркибининг кўпайиши ўртасида корреляцияси тўғрисидаги маʼлумотлар “Конденсирланган ҳолатлар физикаси” ва “Қаттиқ жисмлар физикаси” курсларида бакалавриат ва “Яримўтказгичлар кристаллографияси” ва “Конденсирланган ҳолат физикаси ва материалшунослик” махсус курслари боʻйича магистратура дастури доирасида оʻқув жараёнида фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 21.10.2024 йилдаги №39-08-860-сон ва Нукус давлат педагогика институтининг 07.10.2024 йилдаги №01-20-09/1833-сон маълумотномалари). Натижалардан фойдаланиш талабаларнинг қаттиқ жисмларнинг механик хоссаларига микроструктуранинг таъсири тоғрисадаги тушунчаларини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish